Уламолар айтадилар: Ҳар бир гунохдан тавба қилиш вожиб ҳисобланади. Агар гуноҳ банда ва Аллоҳ ўртасидаги бўлса, бирор-бир банданинг алоқаси бўлмаса, (яъни банданинг ҳаққи бўлмаса), мана шу тавба учун учта шарт бор:
1. У гунохдан тийилиш.
2. У (гуноҳ)га пушаймон бўлиш.
3. Ҳаргиз бу гуноҳни қилмайман, деб қасд қилиш.
Агар мана шу учтадан биттаси йўқ бўлса, тавбаси дуруст бўлмайди. (Яъни булар ўтган ишга пушаймон бўлиш, ҳозирда ўша гуноҳдан чиқиш, четланиш ва келажакда эса ўша гуноҳни қилмасликни қаттиқ қасд қилишдир.)
Агар гуноҳ бирор банда билан боғлиқ бўлса, у учун тўртта шарт бор. Аввалги уч шарт билан бирга тўртинчи шарт - у тегишли бўлган инсон ҳаққини кечишидир. Агар (бирор инсондан) мол ёки бошқа нарса олган бўлса, уни қайтарсин. Агар ҳад лозим бўлган туҳмат (борасидаги иш бўладиган) ёки шунга ўхшаш нарса бўлса, ўзини жазоланишига имкон берсин ёки уни авф қилдирсин. Агар ғийбат бўлган бўлса, у одамдан кечиришини сўрасин. Ҳамма гуноҳлардан тавба қилиш вожибдир. Агар баъзи гуноҳларидан тавба қилса, аҳли ҳақ наздида ўша баъзи гуноҳлардан тавбаси дуруст бўлиб, қолганларидан тавба қилиш зиммасида қолади.
Аллоҳнинг китоби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари ва уммат ижмоси тавбанинг вожиб эканлигига далолат қилади.
Аллоҳ таоло айтади:
«...Барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй мўъминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз» (Нур сураси, 31-оят).
«Роббингиздан мағфират (кечирим) сўрангиз, сўнгра Унга тавба қилингиз...» (Ҳуд сураси, 3-оят).
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз...» (Таҳрим сураси, 8-оят).
Шарҳ. Биринчи боб ихлос ҳақида эди, иккинчи боб тавба борасида бўлди. Аллома Нававий раҳматуллоҳи алайҳ тавбага таъриф бериб, унинг ҳукмлари, қисмлари, кўриниши ва кайфиятларини баён қилдилар.
Тавбанинг луғавий маъноси - «қайтиш». Истилоҳий маъноси эса, итоатсиз бўлишдан итоатли бўлишга қайтиш. Шунинг учун тавба-нинг энг асосий шарти, қилиб турган гуноҳини зудлик билан тарк қилиш, қайта қилмасликка қасд қилиш. Агар бундай бўлмаса, Аллоҳ тарафига қайтмаган ҳисобланади, тавбаси тавба бўлмайди. Тилда астағфируллоҳ деб, гуноҳда давом этаверса, бу тавба ҳисобланмайди. Бир шоир шеър айтган:
Тавбага юзлан, у сенга ҳаром қилинган нарсани қилишдан пушаймонликдир.
Тавбанинг ҳақиқати, инсон у гуноҳдан тийилиши ва келажакда қайтмасликни қасд қилмоғидир.
Агар у бирор инсоннинг ҳақида бўлса, унинг ҳаққини адо қилиши зарурийдир. Ғийбат қилган бўлса, ғийбат қилинган инсон буни билмайди, унга билдириш вожибдир, агар у ҳакдор одам ғойиб бўлса, зудлик билан унга хабар юбор.
Агар ҳакдор кимса вафот этиб кетган бўлса, у ҳақ меросхўрлар учундир. Агар улар ҳам бўлмаса, фақирларга бергин.
Аллоҳ таоло айтади:
«...Барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз» (Нур сураси, 31-оят).
Ояти кариманинг маъноси шуки, Аллоҳ таолонинг буйруқлари, қайтариқларини амалга оширишда сусткашликка, камайтиришга йўл қўймаслик керак. Уни мукаммал қилиш учун Аллоҳ таолога қайтиш лозим бўлади. Бир ривоятда:
«Барча Одам болалари хатокордир, хатокорларнинг яхшироғи тавба қилувчисидир»,(«Сунани Ибн Можа». Тавба зикри боби. 4251-ҳадис.) дейилган.
Баъзи муфассирлар «Бу оятдаги буйруқ аввал мушриклардан бўлиб, кейин мусулмон бўлганларга тегишли», дея тафсир қилишган. Гўё уларга айтилмоқдаки, Исломни қабул қилганингиз сабабидан ўтган гуноҳларингиз авф бўлган бўлса, лекин ўша гуноҳ мусулмон бўлгандан кейин ҳам ёдга тушадиган бўлса (барибир қилиб ўтган гуноҳи инсоннинг ёдига келади), унга надомат қилинглар. Шу билан бирга у гуноҳни қайта қилмасликка қасд қилинглар.
Баъзи тафсир уламолари айтади: «Бу оятнинг маъноси шуки, бу оят Нур сурасида келган. Нур сурасида аввал ҳукмлар баён қилинган, одоб-ахлоқларни ихтиёр қилиш, баъзи ишларни қилмасликка, қилиши лозим ишларга тўлиқ ҳаракат қилишга, қила олмаганларига тавба қилишга буюрилган».
«Роббингиздан мағфират (кечирим) сўрангиз, сўнгра Унга тавба қилингиз...» (Ҳуд сураси, 3-оят).
Бу оятнинг тафсирида муфассирларнинг иккита сўзлари машҳурдир.
Биринчиси: Имом Муқотил раҳматуллоҳи алайҳ: «Бу оятдаги тавбадан мақсад ширк ва куфрдан тавба қилиш», деганлар.
Иккинчи: Аксар муфассирлар: «Инсон қандай гуноҳ қилган бўлмасин, зудлик билан Аллоҳ таоло тарафига қайтиши лозим», дейишган.
Бу оятда иккита лафз ишлатилди:
«мағфират (кечирим) сўрангиз» ҳамда «тавба қилингиз» сўзлари. Иккаласи ҳам гуноҳ кечирилишини сўраш ҳисобланади. Бу сўзларнинг фарқи ҳақида уламолар айтадиларки, истиғфор ўтган гуноҳларга тегишли, Аллохдан авф қилиниш сўралади. Тавба эса келажакда гуноҳ қилмасликка ахд қилишдир. Умумий маъноси шу ҳисобланади. Юқорида ҳам тавбанинг таърифи берилди. Ҳозир шу гуноҳни тарк қилиб, пушаймон бўлиш ва келажакда қилмасликка қаттиқ қасд қилиш. Иккала сўз ҳам асли тавбанинг умумий маъносига киради, лекин бу ерда алоҳида маъно бериш учун биринчисида ўтган гуноҳлар учун авф сўраш, иккинчисида келажакда қилмасликка қасд қилиш маъноси берилмоқда.
Аллома Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Инсон агар ўтган гуноҳларига надомат қилса, лекин келажакда қилмасликка қасд қилмаса, у тавбада каззоблардан бўлади».
Утганига тавба қилгин ва қилмасликка қасд қилгин. Тавба қилиб, гуноҳни давом эттираверган одам ёлғончидир.
Яна бир оятда Аллоҳ таоло айтади:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз...» (Таҳрим сураси, 8-оят).
Тавбанинг маъноси қайтиш дейилди. Қуръон ва ҳадисдаги тавба-нинг маъноси ҳам шундай.
Агар сўзи сўзидан олинган бўлса, маъноси
холис қилиш» - «шундай тавба қилингларки, риёкорликдан холис бўлган тавба бўлсин». Агар сўзи сўзидан олинган
дейилса, маъноси «кийимни тикиш», яъни ямоқ қўйишга айтилади. Бу тавбанинг луғатдаги маъноси ҳисобланади. Солиҳ амаллар гуноҳ сабабидан йиртилган эди, уни тавба билан тикиш бўлади. Яъни гўёки йиртилган нарса тикиладигандек тавба қилгин, яна йиртилмасин, дейилади.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ «насуҳ» тавбанинг маъносида шундай деган: «Инсон ўзининг ўтган гуноҳларига пушаймон бўли-ши унга қайтмасликни пухта қасд қилишидир».
Муфассир Калбий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Насуҳ тавбанинг маъноси, инсон тили билан истиғфор айтиши, дилдан пушай-мон бўлиши ва аъзолар билан ўша гуноҳдан тийилишидир».
Бу борада Алий розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Тавба қабул бўлиши учун олти нарса жамланиши керак:
1. Узининг ўтган ёмон амалларига пушаймон бўлиши.
2. Фарз, вожиб каби Аллоҳнинг ҳақларини тарк қилган ва қазо қилган бўлса уларни кейин бўлса ҳам бажарсин. Масалан, намоз қазо қилган бўлса қазосини ўқисин.
3. Бирор инсоннинг мол-давлатини зулм билан олган бўлса, эгасига қайтарсин.
4. Бирор инсонга тил билан ёки қўл билан зарар етказган бўлса, кечирим сўраб рози қилсин.
5. Келажакда ўша гуноҳни қилмасликни астойдил қасд қилсин.
6. Ўз нафсини Аллоҳ ҳузурида итоатсиз ҳолда кўрган эди, энди итоат қилган ҳолда ҳам кўрсин. Яъни Аллоҳнинг итоатига қайтсин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳга бир кунда етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтаман ва тавба қиламан» (Имом Бухорий ривояти).
Шарҳ. Бу ҳадис истиғфорни кўп айтиш борасида. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истиғфорлари умматга таълим учун бўлган. «Етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтаман», де-дилар. Уламоларимиз айтадиларки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини сифатлаб шу каби мазмундаги айтган ҳадислари умматга таълим бериш учун бўлган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло тарафидан авфу мағфират қилинган-лар. Шунингдек, пайғамбарлар маъсум - гунохдан холи ҳисобланади. Шунга қарамасдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тав-ба ва истиғфорга эътибор қаратяптиларми, гуноҳкор бўлган уммат батариқа авло тавба қилиши, истиғфор айтиши керак.
Бундан маълум бўладики, ким Аллохдан қанчалик қўрқса, ўзининг камчилиги бор ва ҳеч нарсага ярамайдиган бир мавжудот эканини шунчалик ҳис қилади. Бир ривоятда келади: «Мўмин ўзининг гуноҳлари борасида битта гуноҳ қилган бўлса, гўёки тоғ ўзини босиб тургандек ҳис қилади. Фосиқ-фожир эса бурнига қўнган пашшани ҳайдаб кетавергандек бўлади ва қилган гуноҳи хаёлидан чиқиб кетади».
Инсон истиғфор айтишни кўпайтиришга эътибор қаратиши керак. Баъзида инсон гуноҳ қилганини ўзи билмайди. Гуноҳлигини билмай туриб қилинадиган амаллар жуда кўп. Доим истиғфор айтса истиғфорнинг баракасидан Аллоҳ у гуноҳларни кечиради.
Ағарр ибн Ясор Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилинглар ва истиғфор айтинглар. Албатта, мен бир кунда юз марта тавба қиламан ва истиғфор айтаман», дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ. Бу ривоят аввалгисидан ҳам зиёдароқ. Юқоридаги икки хадисда адад зикр қилинди, бу иккаласидан умумий маъно кўплик, кўп истиғфор айтиш тушунилади. Чунки етмиш ҳам, юз ҳам кўпга далолат қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маъсум бўлсалар, истиғфорни нима учун айтганлар?! Бунга бир неча жавоблар берилган:
1. Гунохдан кейин тавба қилиш зарурий бўлиб, тоатдан кейин ҳам тавба қилиш яхши саналган иш. Масалан, намоз ўқигандан кейин истиғфор айтиш. Ҳеч ким Аллоҳ таолонинг тоатини мукаммал ҳолида адо қила олмайди. Ана шу тоатдаги йўл қўйилган камчилик, нуқсонларга истиғфор айтилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳ учун эмас, тоатда йўл қўйилган нуқсонлар ўрнини тўлдириш учун истиғфор айтганлар.
2. Умматга таълим бериш учун айтганлар. Узлари гунохдан маъсум бўлишларига қарамасдан, истиғфор айтдилар. Демак, катта ва кичик гуноҳлари бўлган уммат батариқа авло истиғфор айтиши лозим.
3. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қалблари ҳамиша Аллоҳ таоло билан банд бўлишини истардилар. Лекин баъзида мўмина оналаримиз билан бўлган мулоқотлар каби бошқа ишларга машғул бўлган пайтларида ташқаридан қараганда Аллоҳга юзланишдан бошқа тарафга бурилар эдилар. Буни ҳам нуқсон деб билар эдилар. Шу сабабли тавба ва истиғфор айтардилар.
4. Баъзи уламолар айтадилар: «Бу ҳадислар «муташобеҳ» ҳадислардан». Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нима учун истиғфор айтганлари ҳақиқатини Аллоҳ билгувчидир.
Ровий Ағарр розияллоҳу анҳу. Оталарининг исми Ясор. Музаний нисбати эса Жуҳаний қабиласидан эканликлари учун эди. Баъзилар иккаласи битта қабила деганлар. Лекин муҳаққиқлар наздида иккаласи алоҳида-алоҳида қабила. Бу ровийдан Абу Довуд ва Термизийда кўп нақл қилинган. Аллома Салом раҳматуллоҳи алайҳ: «Бу кишидан «Сиҳоҳи ситта»да фақат битта ривоят келтирилган», деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хос ходимлари Абу Ҳамза Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан сизлардан бирингиз чўл-биёбонда йўқолган туясини топиб олганидан (хурсанд бўлганидан ҳам) кўпроқ хурсанд бўлади», дедилар» (Муттафақун алайҳ).
Имом Муслим ривоятида: «Аллоҳ таоло бандасининг тавбасига (у инсоннинг ўзидан ҳам) кўпроқ хурсанд бўладики, (гўё) чангалзорда уловига минган, озиқ-овқати ҳам у уловнинг устида бўлган, кейин тўсатдан у улов қочиб кетган одам, уни кўп излагандан кейин уловини (топишдан) умидини узиб, бир дарахтнинг соясида ётган ва қараса улови ҳузурига келиб турган, жиловидан ушлаб қаттиқ хурсанд бўлганлигидан: «Эй Аллоҳ, Сен менинг бандамсан, мен Сенинг Парвардигорингман», деб юборади.
Шарҳ. Жуда хурсанд бўлиб кетгани учун сўзда хато қилиб юборади. Чунки у инсон ўлимга маҳкум бўлиб қолган эди. Улов йўқ, емак-ичмаги йўқ. Ҳеч нарсаси йўқлигидан шу ерларда ўлиб кетаман, деб умидини узиб бўлган эди. Парвардигор бандасининг тавбасидан унинг ўзидан ҳам кўп хурсанд бўлади. Хурсанд бўлишни Аллоҳ таолога нисбат бериш мажозий. Биз бандалар хурсанд бўламиз ва буни кўринишимизда ифода этамиз. Асли ҳолат жисмли нарсаларга нисбат қилинади. Аллоҳ таолога нисбат қилинганда эса мажозий бўлади. Чунки унинг аъзолари йўқ. Демак, бундан мақсад Аллоҳ таолонинг рози бўлиши назарда тутилган.
Аллома Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Бунинг маъноси Аллоҳ таоло бандаларининг тавбасидан рози бўлади ва тавбасини қабул қилади».
Ҳадисда зикр қилинган одам ўта қаттиқ хурсандлигидан ўзи хато килаётганини билмаган ҳолда: «Эй Аллоҳ, Сен менинг бандамсан, мен Сенинг Парвардигорингман», деб юборди. Аллоҳ таоло шу лафзни ўзгартириб юборар даражада қувонган инсондан ҳам зиёдроқ хурсанд бўлади. Биз яхшироқ тушунишимиз учун ҳадисда - тўсатдан туяси топилиб қолиб хурсанд бўлиб кетган инсонга ўхшатилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни мисол тариқасида баён қилиб бердилар. Яна тавба ва истиғфорга тарғиб ҳам бўляпти. Гуноҳ қилганда инсон маъюс бўлиши ва гунохдан четланишига ҳам тарғиб бўляпти.
Ровий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг исмлари Анас, кунялари Абу Ҳамза, лақаблари Расулуллоҳнинг ходимлари. Нажжор қабиласидан бўлганлар. Оталарининг исми Молик, оналарининг исми Умму Сулайм Сахда бинту Милҳон Ансорийя. Бану Нажжордан бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хола тарафларидан бўлган. Саккиз ёки тўққиз ёшларида оналари билан бирга мусулмон бўлганлар. Ун ёшларида оналари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилишга берганлар. Тахминан ўн йил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматларида бўлганлар. Сафарда ҳам, ўз юртларида ҳам ҳамиша бирга бўлганлар. Ҳудайбия, Ризвон Байъати ва Тоиф сафарида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бўлганлар.
Ҳазрат Абу Бакр халифаликлари даврида бу зотни Баҳрайнга волий қилганлар. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни таълим-тарбия учун Басрага юборганлар. Фитналар пайтида четга чиққанлар.
Кўп ривоят қилган саҳобалардан ҳисобланадилар. Умумий 1286 та ривоят қилганлар. Шулардан Бухорий ва Муслимда 138 таси, Бухорийнинг ўзида 82 таси, Муслимда 71 таси келтирилган. Ҳижрий 93 йил 100 ёшдан ошиб вафот этганлар. Вафотларидан олдин шогирдлари Собит Бунонийга: «Менинг тилим тагига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўйи муборакларини қўйгин», деган-лар ва қўйганларидан кейин жонлари узилган.
Абу Мусо Абдуллоҳ ибн Қайс Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш мағрибдан чиққунча ҳар кеча Аллоҳ таоло кундузи гуноҳ қилганлар тавба қилиб олиши учун «қўлини ёзади». Кундузи эса кечаси гуноҳ қилганлар тавба қилиб олиши учун «қўлини ёзади», дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ. Бу ҳадис тавба эшиги қачон ёпилиши ҳақида келган.
Аллоҳнинг «қўлини ёзиши» маъноси шуки, сўзи бўлса, «матони ёзиш, чўзиш» маъносида бўладики деб кимнингдир «кўнглини кўтариш» маъносида ҳам ишлатилади. бўлса «қўлни ёзиш» маъносида бўлади. Аллоҳ таолога нисбатан эса, муташобеҳлардан ҳисобланади. Яъни ҳақиқатини Аллоҳ Ўзи билгувчи. Муҳаддислар буни киноя деб таъвил қиладилар. Ўзи асли сўраш маъносида келади. Чунки сўрайдиган одам қўлини ёзади. Аллоҳ таоло ҳам гўё тавба қилинглар, деб сўраяпти, дейдилар. Аллома Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Аллоҳ таоло «қўлини ёзиши»дан мақсад бандаларини раҳмат ва мағфират қилишни исташи», деганлар.
Демак, тавба қуёш мағрибидан чиққунича қабул қилинади. Қуёш мағрибидан чиққандан кейин эса тавба дарвозаси ёпилади.
Қуръони Каримда:
«...Роббингиз белгиларидан баъзиси келган кунни эсла, олдин инмон келтирмаган ёки иймонида яхшилик орттирмаган жонга бу) иймони фойда бермайди...» (Анъом сураси, 158-оят).
Бундан маълум бўладики, Аллоҳ таоло тавбани ниҳоятда қабул хллгувчи, кундузи бўлсин, кечаси бўлсин, фарқи йўқ. Қачон истиғфор айтадиган бўлса, Аллоҳ бандасининг тавбасини қабул қилади. Бу ҳадисда яна Аллоҳ таолонинг меҳрибонлиги, ҳалимлиги ҳам маълум бўлади. Банда гуноҳ қилгандан кейин Аллоҳ унга зудлик билан азобни туширмайди. Балки тавба қилишини «кутади», бандани азобламасликни истайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш мағрибдан чиқишидан олдин тавба қиладиган бўлса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ. Бу ҳадис тавбанинг қабул бўлиш чегараси ҳақида. Тавба қуёш мағриб тарафдан чиққунича қабул қилинади. Уламолар ушбу ҳадис шарҳида: «Инсонни тавбаси қабул бўлиши, қиёматдан олдинги қиёмат аломати зоҳир бўлгунича, яъни қуёш мағрибдан чиққунича қабул қилинади», деганлар.
Уламолар иттифоқига кўра қуёш мағрибдан бир марта чиқади ва кейин ўз ҳолига қайтиб яна машрикдан чиқа бошлайди. Қуёш мағрибдан чиққан вақтда балоғатга етган инсонни тавбаси қабул бўлмайди.
Савол: Қуёш мағрибдан чиққан вақтда туғилганлар ва балоғатга етмаганлар мўмин ҳисобланадими?
Жавоб: Уламолар бу саволга бир неча хил жавоб беришган. Баъзилар: «Қуёш мағрибдан чиққанидан кейин тавба дарвозаси ёпилади», дейишган. Баъзилар: «Қуёш мағрибдан чиққан вақтда балоғатга етганларнинг тавбаси қабул қилинмайди. Уша вақтда балоғатга етмаганлар ва ҳали туғилмаганларнинг тавбаси қабул қилинади», деганлар. Баъзилар: «Агар қуёш мағрибдан чиққанидан кейин туғилган ёки балоғатга етмаган бўлсада, лекин уларга бу воқеа аниқ маълумотлар билан етиб келган бўлса ўшаларнинг ҳам тавбалари қабул қилинмайди. Агар аниқ маълумотлар билан етиб келмаган бўлса уларни тавбаси қабул қилинади», деганлар. Ҳакимул умма Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ: «Уша воқеани кўрганларни тавбаси қабул эмас. Лекин вақт ўтиб одамлардан ўша воқеа қўрқинчи кетса ва одатий ҳаётларига қайтишса кейин яна тавбалар қабул қилинади», деганлар.
Савол: Бу воқеа қачон содир бўлади?
Жавоб: Ҳазрат Ийсо алайҳиссалом ер юзига тушганларидан кейин, маълум бир муддатдан кейин бу воқеа содир бўлади. Ийсо алайҳиссалом даврида қуёш ғарбдан чиқади, ўша вақтда тавба қабул бўлмайди, кейин маълум бир муддат ўтгандан кейин яна тавба қабул бўла бошлайди.
Аллома Олусий «Руҳул маоний» соҳиби аллома Булқинийдан нақл қилиб: «Иймон ва тавбани қабул бўлмаслиги охирги замонгача боқий қолмайди. Маълум бир муддатдан кейин тавба яна қабул қилина бошлайди», деганлар.
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Аллоҳ азза ва жалла банданинг тавбасини ғарғара келгунча қабул қилади», дедилар (Имом Термизий ривояти. Уни ҳасан ҳадис, деганлар).
Шарҳ: Ғарғара руҳ чиқадиган вақт. Банданинг тавбаси ғарғара келгунича қабул қилинаверади. «ғарғара келгунча»дан мақсад, инсон руҳи ҳалқумига етганда кўзига ўлим фариштаси кўринган вақт. Кейин унинг тавбаси қабул бўлмайди. Чунки инсонга бу вақтда ҳақиқатлар маълум бўлган бўлади. Ҳакимул умма Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ўлим вақтида инсон икки жх.зтда бўлади. Биринчиси «ҳолати яъс» - «умидсизлик ҳолати». инсон зоҳирий ҳолатда ҳаётидан умидсиз бўлади. Масалан, саратон касаллигига чалинган инсон ўлими яқин эканини билади ҳаётдан умидини узади. Бу инсонга барзах ҳаёти номаълум бўлгани сабаб, уламолар иттифоқига кўра бу вақтда мусулмон бўлган ёки тавба қилган инсоннинг тавбаси қабул бўлади» дейишган. Иккинчиси, унга барзах23 ҳаёти маълум бўлади, фаришта кўринади. Бу нсоннинг тавбаси қабул бўлмайди. Ҳадиси шарифда ушбу иккинчи холат баён қилинмоқда.
«Гуноҳ ишларни қилиб юриб, қачонки, бирорталарига ўлим келганда, «Энди тавба қилдим» дейдиган, шунингдек, кофирлигича ўлиб кетадиганларнинг тавбалари эса қабул қилинмагай. Ана ўшалар учун аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз» (Нисо сураси, 18-оят).
Бу ҳадиси шарифда инсон гуноҳ иш қилса тезда тавбага шошилиши лозим эканига тарғиб қилиняпти. Улим келгандан кейин тавба қабул қилинмайди. Банданинг бандалиги шуни тақозо қиладики, банда ибодат қилинадиган Зотга қасддан итоатсизлик қилмасин. Агар бирор гуноҳни билмаган ҳолда қилиб қўядиган бўлса Яратувчининг ғазабидан қўрқиб тезда тавба қилиши лозим бўлади.
Зир ибн Ҳубайш раҳматуллоҳи алайҳ ҳикоя қилиб берадилар:
«Маҳсига масҳ тортиш ҳақида сўраш учун Сафвон ибн Ассол розияллоҳу анҳунинг олдига келдим.
«Сени нима олиб келди (келишингга сабаб нима), эй Зир», дедилар.
«Илм истаб», дедим мен.
«Илм истаб юрган кишининг бу ишидан мамнун бўлиб фаришталар унга ўз қанотларини ёзадилар», дедилар.
«Ҳожатни чиқариш ва бавлдан кейин таҳорат қилаётиб маҳсига масҳ тортиш масаласида кўнглимга бироз тараддуд оралади. Сиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири бўлганингиз учун тўғри келиб сиздан сўраяпман. Расулуллоҳнинг шу ҳақида бирор нарса деганларини эшитганмисиз ҳеч?»
«Ҳа. Сафарда бўлган кезларимиз уч кеча-кундуз маҳсиларимиз-ни ечмасликка (унга масҳ тортишга) буюрар эдилар. Фақат жунублик бундан мустаснодир (унда масҳ тортмасдан ювилади). Лекин катта ҳожат, бавл ва уйқуда (масҳ тортилади)». Мен яна сўрадим:
«Муҳаббат тўғрисида ҳам бирор нима деганларини эшитганмисиз?» «Ҳа. У зот билан сафарда бўлдик. Бирга бўлиб тургандик, тўсатан бир аъробий келиб дағал овозда: «Ҳов Муҳаммад», деб чақирди. У зот ҳам ўшанақа овозда унга: «Хўш, келчи», дедилар. Мен унга:
Шўринг қурғур, овозингни пастлат, ахир Пайғамбаримизнинг олдиларида бундан (овозни кўтаришдан) ман этилгансан-ку», десам, Пастлатмайман ҳам, Аллоҳга қасам», деди. Расулуллоҳга айтди: Киши бировни яхши кўрсаю, лекин ҳамон уларга етиша олмаган бўлса (ким тарафда бўлади)?» Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Қиёмат кунида киши ўзи севганлар билан бўлади», дедилар. Гапларида давом этиб, қуёш ботар томондаги бир дарвозани тилга олдилар. Кенглиги қирқ ёки етмиш йиллик масофа экан, ёхуд кенглигида уловли киши қирқ ё етмиш йил юраркан». Ровийлардан бири Суфён айтади: «У дарвоза Шом диёри томонда бўлиб, Аллоҳ таоло уни осмонлару ерни яратган кунда яратгандир ва қуёш ўша томондан (кунботар томондан) чиқмагунча тавба учун очиқ ҳолда бўлади» (Термизий ва бошцалар ривояти. Термизий уни ҳасан саҳиҳ ҳадис, деганлар).
Шарҳ. Қуёш тескари томондан чиқадиган кунга қадар тавбалар кабул бўлиши ҳақидаги ҳадис. Ҳадиснинг мазкур бобга тегишли кисми энг охирги жумлаларидир. Ҳадиснинг биринчи қисми эса тавба ҳақида эмас. Ҳадисдан англашилганидек, маҳси кийган киши агар сафарда бўлмаса бир кеча-кундуз, сафарда эса уч кеча-кундуз масҳ тортишига рухсатлидир. Ечиб оёқларини ювиши шарт эмас. Бироқ жунублик ҳолати кузатиладиган бўлса, маҳсини ечиб бутун бадани қатори оёқларини ҳам ювишга мажбур.
Ҳадис асносида саҳоба бояги аъробийга: «Овозингни пастлат, Пайғамбаримизнинг ҳузурларида овозни кўтаришдан ман этилган санку», деб айтиши оятдан келиб чиққандир. Ҳужурот сурасида қуйидаги кўрсатмалар мавжуд:
«Эй иймон келтирганлар! Амалларингиз ўзингиз сезмаган ҳолингизда зое бўлиб кетмаслиги учун сизлар овозларингизни Пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирларингизга баланд овоз (дағал сўз) қилгандек баланд овоз қилмангиз!» (Ҳужурот сураси, 2-оят).
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу доим Пайғамбаримиз алайҳиссаломга паст овозда гапирардилар. Мазкур оят нозил бўлгандан кейин эса овозларини янада пастлатишга одатланганлар. Ҳатто баъзан Расулуллоҳ алайҳиссалом унинг айрим гапларини такроран сўраб олардилар. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳам табиатан ғализ, баланд овозли шахс бўлсалар ҳам, ҳамма қатори Пайғамбаримизга майин товуш билан гапирганлар.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг «Қиёмат кунида киши ўзи севганлар билан бўлади» деганлари шуни англатадики, агар солиҳ инсонларни яхши кўрса, қиёматда ўшандай инсонлар билан бўлади ва дунёда ҳам чиройли хотима насиб этади. Негаки, яхшилар ҳечам ёмон хотимага учрамайдилар. Шунингдек, агар дунёда ёмонларга кўнгил берган бўлса, қиёматда ўшалар билан бўлади ва дунёдаги хотимаси ҳам шунга яраша кечади.
Ҳадисда эшикнинг эни етмиш йил дея тавсифланиши унинг айнан шунчалигини билдирмайди. Балки ўта кенг эканини ифодалаш учун айтилган.
Ҳадисни ривоят қилаётган шахс Зир ибн Ҳубайш тобеъин бўлиб, ҳазрат Умар, ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу ва кўплаб саҳо-балардан илм ўрганган. Ҳижрий 208 йилда бир юз йигирма ёшда вафот этган.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Сизлардан олдин ўтган халқлардан бир киши тўқсон тўққизта одамни ўлдирганди. Кейин ер юзидаги энг илмли инсонни суриштирди. Бир роҳибга йўллаб қўйилди. Келиб унга тўқсон тўққиз кишини ўлдирганини айтиб, тавба қилсам қабул бўлармикин, деб сўради. «Йўқ», деган жавоб бўлгач, уни ҳам ўлдириб, юзтага етказиб қўйди. Кейин яна ер юзининг энг доно кишисини сўради. Бир олим киши кўрсатилди. Унга юзта жонни ўлдирганини айтиб, тавбага йўл борми-йўқми эканини сўради. У: «Ҳа. Ким ҳам У (Аллоҳ) билан тавба орасини тўса оларди?! Сен фалон-фалон ерга боргин. Ўша ерда Аллоҳга ибодат қиладиган одамлар бор. Сен ҳам улар билан бирга Аллоҳга қуллик қилгин. Ўз ерингга эса асло қайта кўрма. Чунки у ёмон жой», деди. Шундай қилиб у жўнаб кетди. Ярим йўлга борганда қазоси етди (ўлди). Шунда раҳмат фаришталари ва азоб фаришталари у хусусида тортишдилар. Раҳмат фаришталари: «Ахир у тавба қилиб, қалби билан Аллоҳга юзланиб келаётганди», десалар, азоб фаришталари: «У ҳали бирортаям яхши амал қилмади-ку», дейишарди. Шунда олдиларига одам шаклида бир фаришта келиб қолди. Уни ўзлари ўрталарига ҳакам қилиб тайинладилар. У айтди: «Иккала ернинг орасини ўлчанглар. Қай бирига яқинроқ бўлса, демак, ўшаники». Ўлчагандилар, хоҳлаб турган ерига яқин бўлиб чиқди. Шундай қилиб уни раҳмат фаришталари олиб кетдилар» (Муттафақун алайҳ).
«Саҳиҳ»даги бир ривоятда қуйидагича: «Солиҳ қишлоқ томонга бир қарич яқин экан. Ўшаларнинг аҳолисидан қилинди».
«Саҳиҳ»даги яна бир ривоятда: «Аллоҳ таоло бунисига «узоқлаш», деб, бунисига эса «яқинлаш» деб ваҳий қилди ва «Ораси-ни ўлчанглар», деди. Бунисига бир қарич бўлиб чиқди, натижада мағфират этилди».
Яна бир ривоятда эса бундай: «(Ўлаётганда) кўкси билан ўша томонга талпинди», дейилган.
Шарҳ. Ҳадисдан маълум бўладики, гуноҳлари қанчалар катта ва кўп бўлишидан қатъи назар инсон Аллоҳнинг кечиримидан асло ноумид бўлмаслиги керак. Аллоҳнинг раҳмати банданинг гуноҳиданда улкан.
Аллома Тийбий ушбу ҳадисдан келиб чиқиб айтишича, бордию бирор банда Аллоҳга сидқидилдан юзланса, биринчидан, Ўзи шу бандадан рози бўлади. Устига-устак, душманларни ҳам ундан рози қилиб қўяди.
Ровий ҳақида. Ҳадисни ривоят қилган саҳобанинг тўлиқ исми Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон Худрий бўлиб, ота-онаси Ақаба байъатида мусулмон бўлган. Натижада Абу Саидга кўплаб саҳобаларга насиб этмаган бахт - мусулмон ота-она қўлида улға-йиш саодати насиб этган. Масжидун Набавий қурилишида иштирок этган. Уҳуддан кейинги ғазотларда қатнашган. Имом Бухорийнинг гапларига кўра, шахсан Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга ўн иккита ғазотга чиққан. Фатво сўралувчи саҳобалар сирасидан бўлган. Ҳижрий 74 йилда жума куни саксон олти ёшда вафот этиб, Бақиъ қабристонига дафн этилган.
Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Молик раҳимаҳуллоҳ отаси Каъб ибн Молик кексайиб, кўзи ожиз бўлиб қолганда, фарзандлари ичидан уни етаклаб юрадигани эди. У ҳикоя қилиб беради: «Отам Каъб ибн Молик Табук ғазотига чиқмай қолганларининг (тафсилотини) қуйидагича айтиб берганлар:
«Табук ғазотидан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиққан бирор ғазотдан қолмадим. Тўғри, Бадр жангига ҳам чиқмаганман, бироқ унга чиқмаганлардан ҳеч ким танбеҳга қолмаган. Аслида, ўшанда Расулуллоҳ ва мусулмонлар Қурайшнинг карвонини қўлга киритгани чиққандилар. Аллоҳ таоло улар билан душманларини даб-дурустдан тўқнаштириб қўйди. Мен, Исломга ахду паймон қилган чоғимизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ақаба оқшомига гувоҳ бўлганман. Гарчи Бадр инсонлар ичида Ақабадан номдорроқ бўлсада, мен Ақабани Бадрга алишмаган бўлардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Табук ғаютига чиқмай қолиб кетганимнинг (тафсилоти) шундан иборатки, авваллари мен шу ғазотдан қолган вақтдагидек бақувват ва бадав-лат бўлган эмасман. Аллоҳга қасам, олдинлари ҳеч иккита уловга эга бўлмаган бўлсам, бу ғазотда иккита уловга молик эдим. Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор жангга бормоқчи бўлсалар, одатда бошқа бирига бораётгандек кўрсатардилар. Бироқ бу жангга келиб Расулуллоҳ қаттиқ иссиқда жанг қилишларига тўғри келарди, узоқ масофали сафар, чўл жойлар ва кўп сонли (душман) билан тўқнашишлари керак эди. Шунинг учун ғазот тадоригини кўрсинлар деб мусулмонларга ишни ошкор қилдилар. Ният қилиб турган томонларини маълум қилдилар. Расулуллоҳ билан бирга мусулмонларнинг сони кўп эди ва уларни тўплаш китоби йўқ эди (бу кайдномани назарда тутди). Бирор киши жангдан қолмоқчи бўлса, агар Аллоҳ бу ҳақида ваҳий туширмаса, сирлигича қолади деб ҳисобларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жангни мевалар етилиб соя-салқин (кишини ўзига тортадиган) ёқимли бўлган пайтда амалга оширдилар. Мен эса уларга (мевалар ва сояларга) мафтун эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан му-сулмонлар ҳам тайёргарлик қилардилар. Мен ҳам у зот билан тадорик кўргани чиқардиму, ҳеч нарса қилмай қайтиб келардим. Ўзим-гаўзим: «Истасам, менинг ҳам қурбим етади бунга», деб қўярдим. Менда ҳамон шу лоқайдлик ҳукм сураркан, одамлар жиддий тайёргарлик кўриб боришарди. Шу кўйи Расулуллоҳ ва у зот билан бирга бошқа мусулмонлар эрталабдан йўлга туша бошладилар. Мен ҳали ҳам тайёргарлигимни қилмагандим. Эрталаб чикдимда, ҳеч нарса қилмай яна қайтиб келдим. Шу аҳволим давом этаверди, улар эса анча тезлашдилар, ғазотга чиқиш вақти ўтиб кетди. Иўлга тушиб, уларга етиб олсаммикин, деб ўйладим. Шундай қилсам қанийди. Аммо бу менга насиб этмади. Энди ташқарига - одамлар орасига чиқиб юрарканман, ўзим каби бирор кишини кўрмай ғамга ботардим. Ё мунофиқликка гумондор кимса ёки Аллоҳ таоло изн берган заиф кишилар учрарди холос. Расулуллоҳ то Табукка етиб боргунча мени эсламабдилар. Борганда: «Каъб ибн Молик нима қилди?» дебдилар. (Менга айтишларича:) Салима уруғидан биттаси: «Эй Расулуллоҳ, кийимлари ва икки ёнига қараш (яъни бойлиги) уни ушлаб қолди», деди. Шунда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу унга: «Ёмон гап қилдинг, лекин. Аллоҳга қасам, эй Расулуллоҳ, биз ундан фақат яхшиликни биламиз», деди. Расулуллоҳ эса жим турдилар. Шу пайт сароб оралаб келаётган бир оқ кийимли кишига кўзлари тушди. «Ишқилиб, Абу Хайсама бўлгинда», дедилар. Ҳақиқатан ҳам Абу Хайсама Ансорий экан. Олдинроқ у бир соъ миқдорида хурмо садақа қилганда, мунофиқлар уни масхара қилгандилар». Каъб айтади: «Хуллас, Расулуллоҳнинг Табукдан қайтаётганлари хабари келганда мени ташвиш қуршади. Ўзимча ёлғон баҳона тўқий бошладим. «Эртага қандай қилиб норизоликларидан қутуламан-а?» дердим. Бунинг учун оиламдаги маслаҳатгўйлардан ёрдам сўрардим. «Расулуллоҳ кириб келяптилар», дейишганида уйдирмам йўқ бўлиб кетди ва асло бирор баҳона билан қутула олмаслигимга амин бўлдим. Ростини айтишга қарор қилдим. Расулуллоҳ келдилар. Са-фардан келгандаги одатларига кўра аввал масжидга тушдилар. У ерда икки ракъат намоз ўқиб, одамлар учун ўтирдилар. Шундай қилган эдилар, қолиб кетганлар келиб ўз баҳоналарини айтар, бунга ҳатто қасам ичардилар. Улар саксон нечадир киши эди. У зот уларнинг оғзидан чиққан гапларни қабул қилиб, байъатларини олдилар, ҳақларига истиғфор айтдилар. Ичидагини (яъни қалбидагини) эса Аллоҳнинг ўзига ҳавола қилдилар. Кейин мен келдим. Салом берганимда норози кишиники каби табассум қилиб: «Келавер», дедилар. Олдиларига ўтирдим. «Нега қолиб кетдинг, ахир улов сотиб олмаганмидинг?!» дедилар. «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, сиздан бошқа бирор дунё ахди бўлган киши билан ўтирганимда-ку, баҳона билан унинг жаҳлидан чиқиб кета олишимга кўзим етади. Чунки баҳс-мунозарага устаман. Лекин, Аллоҳга қасам, агар бугун сизни рози қиладиган ёлғон гап гапирсам ҳам, тез фурсатда Аллоҳ сизни мендан норизо қилишини биламан. Аксинча, сизни жаҳлингизни чиқариб рост айтсам, Аллохдан яхши оқибат истаб қоламан. Аллоҳга қасам, бирор сабабим йўқ эди. Аллоҳга қасам, сиздан қолиб кетган вақтимдагичалик бақувват ва бадавлат бўлган эмасман».
Шунда у зот: «Бу рост айтди. Энди Аллоҳ сенга ҳукм чиқармагунча боравер», дедилар.
Салима уруғидан бир неча киши ортимдан эргашиб менга: «Худо ҳакқи, бундан олдин бирор ножўя иш қилганингни билмаймиз. Қолиб кетган нариги кишиларга ўхшаб сен ҳам бирор сабабни кўрсата . лмабсанда?! Расулуллоҳнинг истиғфорлари гуноҳингга кифоя қиларди», дейишди.
Мени шундай койийверганларидан Расулуллоҳнинг олдиларига бориб, бояги гапимни қайтиб олсаммикин (ёлғон гапирсаммикан), леб қолдим. Улардан: «Мен билан яна бошқа бирор киши шундай холатга дуч келдими?» деб сўрадим. «Ҳа, сен билан яна икки кишида шундай бўлди. Худди сенинг гапингни айтдилар ва худди сенга айтилган жавобни олдилар», дейишди. «Ким экан улар», десам, «Мурора ибн Рабиъ Амрий ва Ҳилол ибн Умайя Воқифий», дея Бадрда катнашган, ўрнак оларли солиҳ кишиларни айтдилар. Шундан кейин мен кетдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қолиб кетганлардан фақат биз учовимиз билан гаплашишни ман қилдилар. Одам-лар узоқлашди ёки бизга нисбатан ўзгариб қолдилар. Назаримда ер нотанишдек бўлиб қолганди, мен таниган ер эмасди. Шу алфозда эллик кунни ўтказганмиз. Икки шеригимга келсак, ўзларини олдириб қўйдилар, уйда ўтириб йиғлардилар. Мен эса уларнинг ичида энг ёши ва бардошлиси бўлганим учун бемалол чиқиб бошқа мусулмонлар қатори намозга қатнашардим. Бозорларни айланардим. Ҳеч ким мен билан гаплашмасди. Расулуллоҳ намоздан кейин ўтирган пайтлари келиб салом берардим. Лабларини қимирлатиб алик олдилармикин ўзи ё ундай эмасми, деб ўйлардим ичимда. Кейин у зотга яқинроқ туриб намоз ўқирдим ва тез-тез кўз ташлардим. Намозим билан банд бўлсам, менга қарардилар. У зот томон қараганимда эса дарров бошқа ёққа қарардилар. Одамларнинг менга бўлган совуқ муносабати ортиб кетгач, бориб амакиваччам ва энг яқиним Абу Қатоданинг деворини ошиб ўтдимда унга салом бердим. Аллоҳга қасам, алик ҳам олмади-я. «Эй Абу Қатода, Аллоҳ ҳаққи айтгин, мени Аллоҳни ва Расулини яхши кўрадиган одам деб биласанми», дедим. Жим эди. Қайтадан сўрадим. Яна жим тураверди. Кейин яна сўрасам, «Аллоҳ ва Расули билади», деди. Кўзларим ёшланди. Ортга ўгирилиб, девордан ошиб қайтдим. Мадина бозорида юрсам, озиқ-овқат олиб келиб сотадиган шомлик бир деҳқон: «Ким мени Каъб ибн Моликка йўллаб қўяди», деб турарди. Одамлар унга мени кўрсатиб юборишди. Олдимга келиб, Ғассон подшоҳи бериб юборган мактубни тутқазди. Мен котиб эдим, ўзим ўқидим. Ичида қуйидагилар ёзилганди:
«Хуллас менга етиб келишича, дўстинг сенга қўполлик қилибди. Аллоҳ сени хору увол бўладиган диёрда бўлишинг учун яратган эмас. Яхшиси бизнинг олдимизга кел, ҳурматингни жойига қўямиз».
Уқиб бўлиб: «Буям битта бало бўлди-ку!» деб қўйдим. Мактубни шартта тандирга солиб, ёқиб юбордим. Эллик куннинг қирқи ўтиб, ҳамон ваҳий тўхтаб турган кезда олдимга Расулуллохдан одам келиб: «Расулуллоҳ буюрдилар, аёлингдан нари бўларкансан», деди. «Талоғини бериб юборайми, нима қилишим керак экан?» десам, «Иўқ, нари бўлгинда, яқинлашмай тур», деди. Икки шеригимга ҳам шундай деб одам жўнатибдилар. Аёлимга айтдим: «Уйингга бориб тур, бу масалада Аллоҳнинг ўзи ҳукм қилгунича уларникида бўлиб тур», дедим. Ҳилол ибн Умайянинг аёли Расулуллоҳнинг олдиларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, Ҳилол ибн Умайя кимсасиз қария, хизматчиси ҳам йўқ. Хизматини қилиб туришимни номаъқул деб биласизми?» деб сўраганди, «Иўқ, лекин барибир сенга яқинлашмасин», дедилар. «Узи шундоқ ҳам бирор нарсага ҳаракати йўқ унинг. Бошига шу кўргилик тушгандан бери тинмай йиғлагани йиғлаган», деди бояги хотин. Оила аъзоларимдан бири менга: «Сен ҳам Расулуллоҳдан аёлинг учун рухсат сўрасангчи, ана Ҳилолнинг аёлига хизмат қилишига рухсат бердилар-ку», деди. «Расулуллохдан аёлим учун асло рухсат сўрамайман. Ким билади, ҳали Расулуллоҳ нима дейдилар бунга?! Ахир туппа-тузук ёш йигит бўлсам», дедим.
Шундай қилиб яна ўн кун ўтди. Биз билан гаплашишни таъқиқлаганларидан бошлаб жами эллик кун ўтди. Эллигинчи кун бомдодни хонадонимизнинг бир хонаси томида ўқидим. Аллоҳ таоло зикр қилган ушбу ҳолатимда - ичим сиқилиб, кенглигига қарамай ер ҳам тор бўлиб турган пайтимда узокдан овоз эшитдим. Биттаси Сал тепалигига чиқиб бор овози билан: «Ҳой Каъб ибн Молик, хушхабар!» деб бақираётганди. Дарҳол саждага йиқилдим. Кушойиш келганини тушундим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни ўқиганларидан кейин бизнинг тавбамиз қабул қилинганини одамларга эълон қилган эканлар. Шунда одамлар менга ва шерикларимга хуш-хабарни етказиш учун шошилишибди. Кимдир менга от чоптирибди, Аслам (қабиласи)дан кимдир мен томон югурибди, тепаликка чиқиб бақирибди. Овози отдан ҳам ўзиб кетибди. Овозини эшитганим олдимга табриклаб келганда эгнимдаги иккита кийимни ечдимда суюнчи сифатида кийгизиб юбордим. Узи ўша вақтда эгнимдагидан бошка кийимим йўқ эди. Иккита (тепа-паст) кийим кийиб туришга олиб туриб, кийиб олдим. Расулуллоҳни кўриш учун йўлга тушдим. Иўлда одамлар тўп-тўп бўлиб учрар, мени табриклар, «Аллоҳ тавбангни қабул қилгани муборак бўлсин», дер эдилар. Бориб масжидга кирдим. Расулуллоҳ атрофларида одамлар билан ўтирган эканлар. Талҳа ибн Убайдуллоҳ шошилиб туриб, қўл сиқишиб мени табриклади. Аллоҳга қасам, муҳожирлардан ундан бошқа ҳеч ким турмади. Каъб Талҳанинг бу ишини ҳечам унутмайди. Расулуллоҳга салом берганимда юзларидан мамнунлик уфуриб турарди. «Онанг туққанидан бери энг яхши кунинг муборак бўлсин», дедилар у зот. «Бу фақат сиз томонингизданми ёки Аллоҳнинг ҳузуриданми?» десам, «Йўқ, Аллоҳнинг Ўзидан», дедилар. Расулуллоҳ масрур бўлган вақтлари юзлари нурга тўлиб, гўё бир парча ойдек бўлиб қоларди ва биз буни яққол билардик. «Ё Расулуллоҳ, тавбам сабабидан мол-давлатимни Аллоҳ ва Расули йўлида садақа қилиб юбормоқчиман», дедим. «Молингнинг бир қисмини олиб қол. Шуниси ўзингга яхши». «У ҳолда Хайбардаги улушимни олиб қоламан. Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло айнан ростгўйлик сабабли менга нажот берди. Тавбам шарофатидан, модомики тирик эканман, гапирсам фақат рост гапираман», дедим.
Аллоҳга қасам, Расулуллоҳ алайҳиссаломга шу гапларни айтганимдан бери ростгўйлик масаласида Аллоҳ таоло бошқа бирор кишини мени синаганидек чиройли синаганини билмайман. Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ алайҳиссаломга шундай деганимдан бери шу кунга қадар бирор марта ёлғонга оғиз жуфтламадим. Аллоҳ бундан кейин ҳам шу ҳолатимни сақлашини умид қилиб қоламан». Аллоҳ ушбу оятни нозил қилганди:
«Аллоҳ Пайғамбарнинг, қийинчилик вақтида унга эргашган муҳожирлар ва ансорийларнинг тавбасини қабул қилди»дан мана бу оятгача давом этдилар: «У Зот уларга меҳрибон ва раҳмлидир. Шунингдек ортда қолдирилган уч кишининг ҳам (тавбасини қабул қилди). Ҳатто кенглигига қарамай ер уларга тор бўлди, ўзлари ўзларига тор бўлиб кетдилар»дан то «Аллоҳдан қўрқинглар ва ростгўйлар билан бирга бўлинглар»гача (Тавба сураси, 117-119-оятлар).
Аллоҳга қасамки, Узи Исломга ҳидоят қилганидан бери мен Расулуллоҳга рост гапириб, ёлғон ишлатиб анавилар каби ҳалок бўлиб кетмаганимчалик катта неъмат бермаган бўлса керак назаримда. Ушанда Аллоҳ ваҳий туширганда, ёлғон гапирганлар ҳақида шундай ёмон гапирганки, бошқа биров тўғрисида бунчалик айтган эмас. Оятда шундай марҳамат қилинади:
«Қайтганингизда улардан ўгирилишингиз учун ҳали сизларга касам ичадилар. Улардан юз ўгираверинглар, чунки улар иф-юсдир. Борар жойлари эса, содир этган ишлари сабаб, жаҳан-намдир. Улардан рози бўлишингиз учун сизларга қасам ичади-лар. Бордию улардан рози бўлсангиз ҳам, Аллоҳ бузуқ қавмдан рози бўлмайди» (Тавба сураси, 95-96-оятлар).
Келиб қасам ичиб, байъат бериб, ҳаққига Расулуллоҳ истиғфор килган ўша кимсалардан биз учовимизнинг ишимиз ортга сурилган-ди. Аллоҳнинг Ўзи ҳукм қилгунига қадар Расулуллоҳ ишимизни кечиктириб тургандилар. Аллоҳ: «...ортда қолдирилган уч кишининг хам (тавбасини қабул қилди)», деганда ғазотдан қолиб кетганимизни эмас, келиб қасам ичиб, узр айтиб, истиғфор қилинганлардан ишимизни ортга сурганини назарда тутган эди» (Муттафаҳун алайҳ).
Яна бир ривоятда: «Пайғамбар алайҳиссаллом Табук ғазотига пайшанба куни чикдилар. Ўзи сафарга пайшанба куни чиқишни маъқул кўрардилар», дейилган.
Яна битта ривоятда эса: «Сафардан доим кундузи, чошгоҳ пайти кайтиб кирардилар. Келгандан кейин аввал масжидга кириб, икки ракъат намоз ўқиб, сўнг ўтирардилар», дейилган.
Шарҳ. Ушбу ҳадис тафсилотлари ўз ичида бўлиб, ундан қуйидаги хулосаларни олиш мумкин:
- Хушхабар айтиб келган кишига бирор суюнчи бериш мустаҳаб амал. Ривоятларда келишича, ўғли Юсуф алайҳиссаломнинг хабарини олиб келган кишига Ёқуб алайҳиссалом ҳам ҳадя берган.
- Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга хушхабарни айтиб келганлар Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳулар бўлган, деган ривоятлар ҳам бор.
- Айнан пайшанба куни сафарга чиқишни яхши кўришларини олимлар шу кунда инсоннинг ҳафталик амаллари Аллоҳга такдим этилиши билан изоҳлаганлар. У зот Амаллар Аллоҳга такдим этилаётган чоғда, сафарда эканларида ҳам шу амаллар қаторида мавжуд бўлишини истаганлар.
Ровий Абу Абдуллоҳ Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу. Мадинанинг Бану Салима уруғидан. Ақаба байъатида қатнашган. Бадр ва Табук ғазотидан ташқари барча жангларда иштирок этган. Алий ва Муовия розияллоҳу анҳулар ўртасида юз берган воқеаларга аралашмаган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобалари ичидаги учта машҳур шоирнинг биридир. Баҳс-мунозарага жуда уста бўлиб, рақибни таслим қилиш қобилиятига эга бўлган. Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалиги даврида ҳижрий эллигинчи йилда етмиш етти ёшда вафот этган. У зотдан 80 та ҳадис ривоят қилинган.
Имрон ибн Ҳусойн Хузоий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Жуҳайна қабиласидан бир аёл зинодан ҳомиладор бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга ҳад (шаръий жазо) лозим бўлади. У жазони менда амалга оширинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг валийсини чақириб: «Унга чиройли муомалада бўл. Агар боласини туғса, менинг ҳузуримга у аёлни олиб келгин», дедилар. Валийси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларини қилди. Аёл келтирилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюргандилар, у хотиннинг кийимлари боғланди ва тошбўрон қилинди. Сўнгра унга жаноза намози ўқидилар. Умар разияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, зино қилган аёлга ҳам намоз ўқийсизми?» деганларида, у зот: «Бу аёл шу даражада тавба қилдики, агар Мадина аҳлидан етмиштаси орасида бу тақсим килннса уларга мўл-кўл бўларди. Сен ўз нафсини Аллоҳ азза ва жаллага фидо қилгандан ҳам афзал кишини кўрганмисан?» дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ. Мазкур аёл Жуҳайна қабиласининг Ғомид уруғига мансуб бўлгани учун юқоридаги ҳадис «омидия ҳадиси» дея машҳур бўлган.
Кўриниб турибдики, саҳобалар диёнатда шу қадар собит бўлган-ларидан бирор ношаръий ишга қўл уриб қўйгудек бўлсалар, бунинг ғсазоси охиратга қолиб кетмаслигига интилар, шу дунёнинг ўзидаёқ жазога тортилишга шошилар эдилар.
Ҳадисдан маълум бўладики, ҳомиладор аёл ражм (тошбўрон) қилинмайди. Балки аввал туғиб, сўнг уни сутдан ажраши учун муҳлат берилади. Акс ҳолда айбсиз бир жон бировнинг касрига қолаётган бўлади.
Тошбўрон қилиниб вафот этган кишига ким жаноза ўқиши борасида олимлар турли хулосалар айтганлар. Айримлар султон, раҳбар ўқимаслиги керак дейишади. Буни жиноят сабабли вафот этган кишига ҳурматли шахс ўқиши маъқул эмас, қабилида изоҳлаганлар. Қолаверса, мазкур ҳадиснинг бошқа муҳаддислар томонидан қилинган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозани ўзлари ўқимаганликлари айтилган. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ эса юқоридаги ҳадис билан далилланиб, айнан мусулмонларнинг раҳбари ўқиши керак, деган фатвони берганлар. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари жаноза ўқиганликларини ишончлилик даражаси юқори даражадаги ровийлар ривоят қилганлар. Имом Бухорий ҳам айни ўша ривоятни келтирган.
Ҳадисни саҳоба Абу Нужайд Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу ривоят қилмоқдалар. Ҳижратнинг дастлабки вақтларида Исломни қабул қилганлардан. Ҳамма ғазотларда эмас, айримларида қатнашган. Расулуллоҳ вафот этганларидан кейин Мадинадан кўчиб кетганлар. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу халифа бўлгач, у кишини Басра шаҳрида фиқхдан таълим бериш учун масъул этиб тайинлаганлар. Истисқо касаллигига чалиниб, ҳижрий 52 йилда Басрада вафот этганлар. У кишидан жами бир юз ўттизта ҳадис ривоят қилинган. Шулардан саккизтаси муттафақун алайҳ, тўрттаси Бухорийда, тўққизтаси Муслимда.
Ибн Аббос ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у икки водий бўлишини хоҳлайди. Унинг оғзини тупроқдан бошқа нарса тўлдира олмайди. Аллоҳ тавба қилгувчиларнинг тавбасини қабул қилади», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Шарҳ. Мол-давлат ҳирси бориб-бориб инсоннинг кўзини кўр қилиб қўяди. Вақт ўтгани сари ҳалол-ҳаромга ҳам эътибор қилмайдиган бўлиб қолади. Мингни қўлга киритса, ўн мингни, ўн минг келса, юзмингни, юз минг келса, миллионни истайди. Гўёки Қуръони Каримда жаҳаннам тилидан айтилган «Яна қўшимча борми?» деган иборани ҳаётининг шиори қилиб олади. Тавба қилиб, ўзини ўнглаб олмас экан, то қабргача мол ҳирси уни тарк этмайди. Аксинча, банда Аллоҳ таоло билан алоқасини мустаҳкамласа, унга нафси тўқлик, кўзи тўкдик берилади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳадисларда кўзи тўқликка чақириб, буни Аллохдан сўраш кераклигини ўргатганлар. Жумладан, ҳадиси шарифларда қуйидаги дуолар келган:
«Роббим, берган ризқингга мени қаноатли қилгин ва уни менга баракали қилгин». «Аллоҳим, ҳалолинг ила мени ҳаромингдан кифоялантир, Ўз фазлинг ила мени Ўзингдан бошқадан эҳтиёжсиз эт».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бири иккинчисини ўлдирган икки кишининг ҳолига «кулади». Иккиси ҳам жаннатга киради. Бири Аллоҳ йўлида урушиб ўлдирилади. Сўнгра Аллоҳ қотилга тавбани насиб этади, кейин у мусулмон бўлиб, шаҳид бўлади», дедилар» (Муттафақун алайҳ).
Шарҳ. Ҳадисда Аллоҳ таоло «кулади» деган гап келди. Аллоҳ таоло ҳақида оят ва ҳадисларда келадиган, лекин маъноси У Зотга лойиқ бўлмаган сўзлардан аслида нима назарда тутилгани У Зотнинг ўзига ҳавола қилинади. Айнан ўша зоҳирий маъноси кўзда тутилган, дейиш хатодир. Юқоридаги ҳадисда Аллоҳ таолонинг кулиши ҳам шулар жумласидандир. Айрим олимлар буни Аллоҳнинг рози бўлиши, деб шарҳлаганлар.
Муаллиф тавба бобини мазкур ҳадис билан якунлаб шундай демоқчики, одам ўлдиришдек энг катта гуноҳни қилган киши ҳам тавба қилса, жаннатга киряптими, демак, мусулмонлар гуноҳлари қанчалик бўлмасин, кечирилишдан умидни узмасликлари керак. Зеро, тавба эшиги доим очиқ.
"Риёзус солиҳин шарҳи"китобидан