close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эътиқодда шак бўлмаслиги лозим

Мўмин кишига тавҳид илмининг нозик тафсилотларидан бири аниқ бўлмаса, бир олимни топиб, ундан сўраб билганича, дарҳол Аллоҳ таоло наздида нима тўғри бўлса шунга ишондим, дейиши вожиб бўлади. Сўраб билишни ортга суриши мумкин эмас. Билмаслиги (шак қилиши) узр бўлмайди. Билмаса (шак қилса) кофир бўлади.

Шарҳ: Мўмин кишига тавҳид илмининг нозик тафсилотларидан бири аниқ бўлмаса, бир олимни топиб сўраб билишни ортга сурса кофир бўлади. Чунки билмай туриш шубҳа ва шакка сабаб бўлади. Ишониш фарз бўлган эътиқодий масалаларда шубҳа ва шак қилиш уни инкор қилиш каби ҳисобланади.
“Тавҳид илмининг нозик тафсилотлари”дан мурод Аллоҳ таолонинг сифатлари, фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, ўлгандан сўнг қайта тирилиш, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолодан эканига ишониш каби масалалардир. Уларда шак ва шубҳага тушиш имонни йўқ қилади. Имонга зиддир. Имом Аъзам бу китобда ҳукмлар ҳақида сўзламаганлар. Чунки улар Ислом шариатига оид ҳукмлардир. Шаръий аҳкомларда ихтилоф бўлиши раҳматдир. Тавҳид ва Ислом эътиқодига оид масалаларда ихтилоф қилиш бузуқликдир, бидъатдир. Шаръий хукмларда хато қилиш афв этилади. Лекин тавҳид илмига оид масалаларда хато қилиш куфрдир.

Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase