close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Умидворликни умидсизликдан устун қўйиш ҳақида

Ибн Масъудрозияллоҳу анҳуданривоят қилинади:

Ибн Масъудрозияллоҳу анҳуданривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор фожир унга ноумид обиддан кўра яқинроқдир», дедилар».(Шерозий, Дайламий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.
Абу Абдуллоҳ деди: умидсиз у киши Аллоҳни танимагани учун Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлди. Албатта, банданинг Аллоҳдан умидворлиги уни Аллоҳ, У Зотнинг илми, сахийлиги ва карами борасидаги маърифатининг микдорига қараб бўлади. Ноумидлик жаҳолатдир.
У Зот таолонинг қавлига қарамайдими:
«У: «Роббининг раҳматидан адашганларгина ноумид бўлурлар», деди».(Ҳижр сураси, 56-оят.)
Ноумиднинг ноумидлиги ундан бошқаларни ҳам ноумид қилади. У Роббидан дашгандир Залолат ила ибодат ҳам фойда бермайди.
У Зот таоло демиш:
«Зеро, Аллоҳнинг рахматидан Фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар
Бу дунёда бало ва офатлар пайтида Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш Аллоҳ таоло ҳакида ёмон гумонда бўлишдир. Ким Аллоҳ таоло ҳакида ёмон гумонда бўлса, у Аллоҳ таолодан кесилади, У Зотнинг яратганларига боғланади ва ҳийлалар илапанох тилайди. Роббидан бошпана сўрамайди. У Зотнинграхматидан ноумид бўлган ҳам худди шунга ўхшайди.Унинг қалби жидду жаҳд қилинган амалларга боғланади, нажотни ўшалардан тилайди. Қачон гуноҳлари ҳақида фикр юритса, ўзини бир йўла ҳалокатга ташлайди ва амал килишни тарк қилади.
Ҳасан Басрий раҳматуллохй алайҳидан ривоят қилинишича, у кишидан ноумидлик ҳақида сўралганда, «Елғизликда Аллоҳнинг фарзларини тарк қилишдир», деган эканлар. Бунинг маъноси, гунохлар жуда ҳам кўпайгани сабабли ўзидан ўзи ноумид бўлиб, барча амалларни тарк этиб, энди менга дўзах вожиб бўлди деб қолишидир.
Менинг ҳузуримда Аллох таоло тавба билан ризқлантирган кимсалардан бири бор эди. У рўза тута бошлади. Мен унга:
- Бу нима? - дедим.
- Рамазон ойи рўзаси, - деди.
- Уни тутмаган эдингми? - дедим.
- Йўқ, - деди.
- Нима учун? - дедим.
- Дўстларим уни тутмас эдилар, - деди.
- Улар биз билан ушбу минтақадамилар, - дедим.
- Ҳа, - деди.
- Нима учун бундай қилишди? - дедим.
- Қон тўкиш, молларни тортиб олиш ва бошқа маъсиятлардан иборат ишларни қилдик. Бизга рўза ҳам, намоз ҳам фойда бермайди - Улар фақатгина одамларнинг кўз ўнгида Рамазон рўзасини тутган ва фарз намозларни ўқиган бўлиб кўринишар эди - Бизга дўзах вожиб бўлган дейишар эди, - деди.
- Ана ўшалар, уларга Аллоҳнинг норозилиги етган ва У Зотнинг раҳматидан ноумид бўлган қавмдир, - дедим.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга чиқиб, шундай дедилар: «Халилим Жаброил алайҳиссалом ҳозиргина ҳузуримдан чикди. У менга, эй Муҳаммад, сени ҳақ ила юборган Зотга қасамки, албатта, Аллоҳнинг бандаларидан бир банда бор эди. У Аллоҳга денгиздаги тоғнинг устида беш юз йил ибодат қилди. Тоғнинг эни ва бўйи ўттиз аршинга ўттиз аршиндир. Уни ҳар тарафидан тўрт минг фарсахлик денгиз ўраб туради. Аллоҳ таоло унга бир бармоқ кенглигича ширин сув отадиган булоқ чиқариб берди. Уша тоғнинг тагида тўпланади. Ва яна анор дарахти(ни ўстириб қўйди). У ҳар куни бир дона анор чиқаради. Уша унинг учун бир кунлик ғизо бўлади. Қачон кеч кирса, тушиб таҳорат суви ва ҳалиги анорни олади ва ейди. Сўнгра намозига туради.
У Робби азза ва жалладан ажал вақтида уни сажда қилиб турган ҳолида қабз қилишини ва ерга ҳам, унинг устидаги бирор нарсага ҳам унинг йўлини буздирмасликни сўрарди. Токим уни сажда қилган ҳолида қайтар тирилтирилсин. Бас, У Зот ўшандоқ қилди. Биз қачон тушсак ёки чиқсак, унинг олдидан ўтамиз. Шу билан бирга биламизки, у қиёмат куни тирилтирилиб, Аллоҳ таолонинг олдида турғазилади.
Бас, Аллоҳ азза ва жалла:
- Бандамни раҳматим ила жаннатга киритинг, - дейди.
- Йўқ! Амалим билан, ё Робб! - дейди.
- Бандамни раҳматим ила жаннатга киритинг, - дейди.
- Йўқ! Амалим билан, ё Робб! - дейди.
Шунда У Зот малоикаларга: «Бандамнинг амалини унга берган неъматларим ила қиёслаб чиқинглар», дейди. Бас, кўриш (кўз)неъмати унинг беш юз йиллик ибодатини иҳота қилиб олганини, жасаднинг (қолган аьзоларининг) неъматлари ошиб қолганини кўрадилар.
Шунда У Зот:
- Бандамни дўзахга киритинглар, - дейди.
- Раҳматинг ила мени жаннатга киритгин, - дея нидо қилади.
- Уни қайтаринглар, - дейди.
Уни У Зотнинг олдида турғазилади. Шунда У Зот:
- Эй бандам, ҳеч нарса бўлмаганингда сени ким яратган? - дейди.
- Сен, ё Робб, - деди.
- Бу сенинг тарафингдан бўлганми ёки Менинг раҳматим биланми? - дейди.
- Албатта, Сенинг раҳматинг билан, - дейди.
- Менга беш юз йил ибодат қилишинг учун сенга ким қувват берди? - дейди.
- Сен, ё Робб, - дейди.
- Сени денгиз ўртасидаги тоғга ким туширди? Сенга шўр сувдан чучук сувни ким чиқариб берди? Сенга ҳар кеча бир дона анорни ким чиқариб берди? Ҳолбуки, дарахт йилда бир марта мева қилади. Яна сен саждада турганингда жонингни олишимни сўрадинг. ( енга уни ҳам қилдим, - дейди.
- Сен, ё Робб, - дейди.
- Ана ўша раҳматимдир ва раҳматим ила сени жаннатга киритаман. Бандамни раҳматим ила жаннатга кириинглар. Қандай ҳам банда бўлдинг, эй бандам, - дейди.
Шундай қилиб Аллоҳ уни жаннатга киритди. Жаброил алайҳиссалом: «Албатта, нарсалар фақатгина Аллоҳ таолонинг раҳмати биландир, эй Муҳаммад!» деди».
Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Сизлардан бирор кишини амали қутқара олмайди, - дедилар.
- Сизни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули? - дейишди.
- Мени ҳам. Фақатгина Аллоҳ мени Ўз раҳмаги билан қамраб олсагина мустасно, - дедилар».(Бухорий, Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ибн Асокир, Байҳақий, Доримий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)
Аллоҳ таоло у зотга нубувват ва кўксни кенглиги неъ-матини берди. Буларнинг барчаси У Зотнинграҳматидир.
Аллоҳ таоло демишки:
«Ўзингга Китоб нозил қилинишидан умидвор ҳам эмас эдинг. Илло, Роббинг раҳмати бўлиб (нозил бўлди)».(Қасас сураси, 86-оят.)

Ҳаким Термизийнинг
"Нодир асллар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase