close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Закариё дуоси

Қуръон Худонинг бандалари билан шахсий мулоқотини абадийлаштирган. У пайғамбарлар ва тақводор мусулмонлар: Марям, Иброҳим, бошқа биз билмаган диндор эркаклар ва аёллар билан суҳбатларни сақлайди. Бундай мулоқотнинг мен учун энг севимли намунаси – "Марям" сурасининг бошида пайғамбар Закария билан суҳбатдир. Бу менинг чуқур ва кучли ҳиссиётларга эга бўлган севимли сураларимдан биридир.

Аллоҳ таоло қуйидагича бошлайди:
«Каф. Ха. Йа. Айн. Сад» (Марям сураси, 1)
Бу бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳарфлар Қуръони каримга эътибор қаратади. Бошқа оятлардан биламизки, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримни ўқиётганларида, араблар уларнинг одамларни чалғитиш учун сўзларини бўлишга ҳаракат қилишди. Лекин бу ҳарфлар тўхтаб, тинглашга мажбур қилди. Уларнинг янграши шундай кучга ва жалб этувчанликка эга. Ҳарфларнинг вазифаларидан бири тингловчиларнинг эътиборини жалб қилишдир. Гарчи биз араб бўлмасакда, уларни эшитсак, биз ҳам ҳурмат туйғусини бошдан кечирамиз.
Қуръони каримда 29 та сура шундай алоҳида ҳарфлардан бошланади, уларнинг 24 тасида бевосита шу ҳарфлардан кейин Қуръони каримда ёдга олиб ўтилади. Марям сураси бу ҳарфлардан кейин Қуръони карим ёдга олиб ўтилмайдиган қолган бешта сура қаторига киради. Шундай қилиб, 29 та сурада Қуръони карим бошида ёки охирида ёдга олиб ўтилади.
Аллоҳ таоло давом этади: «Бу, Роббингнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир» (Марям сураси, 2)
Дастлаб эътибор алоҳида ҳарфларни санаб ўтишга қаратилди, энди эса биз суранинг эмоционали жиҳатларини ҳис қиляпмиз. Ўзи ҳақида гапирар экан, Аллоҳ «Роббий» сўзини ишлатади, ўзининг асосий исми «Аллоҳ»ни эмас.
«Роббий» сўзининг ишлатилиши шуни англатадики, Аллоҳ қўллаб-қувватлайди, боқади, ҳимоя қилади ва ўргатади – бу хислатларнинг ҳаммасини биз оила билан боғлашимиз мумкин. «Робби» сўзини гап оилавий ишлар ҳақида боришини таъкидлаш учун фойдаланилган: Закариёга ўғил берилди, Марямга ўғил берилди, Иброҳим эса отаси билан қийинчиликлар ҳис этди.
Одамлар Ислом ҳақида хабардор бўлганидан ва мусулмонлар доирасига қувғинлар бошлангандан кўп ўтмай, бу сура нозил бўлди. Бу пайтда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бошига кўплаб уқубатлар ёғилди. Бу ерда Аллоҳ унга мурожаат қилиб, Закариё томонидан берилган иноятни эслатиш учун "сенинг Роббинг" деб айтади.
Закариё қийинчиликларга дуч келганида ва у болалари бўлмаслиги мумкин эканлигида, Аллоҳ унга бола берди. Аллоҳ Закариёдан марҳаматини дариғ тутмаганидек, у сиздан ҳам марҳаматини аямайди.
Қуръони каримда ҳамма жойда Аллоҳ Пайғамбар таскин беради ва тинчлантиради. Бу бизга Аллоҳнинг Расули соллоллоҳу алайҳи васаллам инсоний табиатини эслатади. Барча эътиқодларига қарамай, у ҳам оғриқни бошдан кечирди. Бу шунингдек, Аллоҳнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатини ҳам кўрсатади.
Агар сиз кимнидир севсангиз, уни яна бир бор қучоқлаш, унга табассум қилиш, унинг ишлари қандай эканлигини билишдан ўзингизни тийишингиз қийин. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга уни унутмаганини ва унинг бандалари орасида Худо сийлаган эканини айтади.
Кейин У бизни Ўз бандаси Закариё билан таништиради. Бу ерда Аллоҳ яна "Нидаа"сўзини такрорлайди. Энди биз Закариё эҳтиёжлари ва умидсизлик чуқурлигини тушунамиз.
Закариё умидсизликка тушиб, Аллоҳга қандай илтижо қилганини тасаввур этамиз. Лекин Худо унинг чақирувларини бундай тасвирламайди. У қичқирмайди, балки "яширинча" чақиради ("хафийян"," хафий ", "жим, паст овозда" деган маънони англатади). Бу кучли ҳиссий чақирувдир, лекин у қичқириши ва зорланиши сабабли эмас, балки чин қалбдан сўраши туфайли.
Аллоҳ сизни эшитиши учун баланд овозда илтижо талаб қилинмайди - у юракдан чиқиши керак. Табиийки, биз ҳаяжонли нарсаларни бошдан кечирганимизда Аллоҳга ёлғизликда мурожаат қилишга интиламиз. Ва бу оят қийин вазиятга тушиб қолган сўровчининг махфийлигини таъкидлайди.
Бошқа талқинга кўра, Закариё бор овоз билан бақиришни хоҳлаган, лекин ёши туфайли бундай қила олмаган. Бундан ташқари, кучли туйғу ва эҳтирос қамраб олган киши овозини йўқотиши мумкин. Закариё жуда хафа бўлиб, овозини йўқотганди.
Ушбу кучли саҳнадан биз Аллоҳ таоло Закариёни унинг чуқур ишончи учун «менинг бандам» деб атаганини кўрамиз. Биз Аллоҳдан сўраганимизда, заррача шубҳага ўрин бўлиши мумкин эмас. Закариёнинг ишончи, у аллақачон кекса одам бўлганига қарамасдан, унинг хотини эса ҳатто ёшроқ бўлганида ҳам ҳомиладор бўла олмаслигига қарамасдан, асло камаймади.
Ушбу ишонч дарсининг охирида, Аллоҳ Закариё нима деганини бизга айтади:
«Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди» (Маря сураси, 4)
Закариё иккита кучли образдан фойдаланади. Дастлаб у ўзининг суяклари ҳақида гапиради. «Вахана» – айнан тана ҳақида, у жуда заиф бўлиб қолган пайтда ишлатиладиган сўз. У бир пайтлар кучли ва мустаҳкам бўлган нарса вақт ўтиши билан эскиришини англатади. Бизнинг суякларимиз аслини олганда шу қадар кучлики, тана чириб кетганидан кейин ҳам суяклар маълум вақт бешикаст ётаверади. Шундай қилиб, табиатан мустаҳкам бўлган бу суяклар эскириб, тўзиб қолганди.
Кейин қуйидаги образ келади: «бошга оқ туташди». Бу ерда сочлар иккита сабабга кўра олов билан таққосланади. Биринчидан, унинг боши қандай кўринишда бўлганини тушунтириш учун. Олов ярқираганидек, оқ сочлар ҳам қайсидар маънода ярқираб туради.
Иккинчидан, оқ сочларнинг қанчалик тез тарқалишини кўрсатиш учун. Ўз йўлида дуч келган ҳам нарсани ямламасдан ютадиган олов каби, аввал бошдаги сочлар, кейин қошлар ва соқол-мўйлов оқаради.
Кейин У қуйидаги сўзлар билан хулоса қилади:
«эй Роббим, сенга дуо қилиш-ла бадбахт бўлмаганман» (Марям сураси, 4)
«Шакий» сўзи – «бахтли» маъносини англатадиган «саид» сўзининг антонимидир. У «ҳамма нарсадан маҳрум қилинган, бечора, бахтсиз» демакдир. Закариё айтадики, Аллоҳга дуо қилган ҳолда ҳеч қачон ҳамма нарсадан маҳрум бўлмаган. Аллоҳга мурожаат қилган ҳар сафар унинг илтижоси эшитилмай қолинмаган.
Ушбу оятда иккита қарама-қарши фикр учрайди. Биринчи қисмда Закариё суяклари мўртлашиб қолгани, сочларига оқ тушганидан Аллоҳга шикоят қилади. Кимнидир ўзига мойил қилишнинг энг тўғри йўли – ўзингизни заиф қилиб кўрсатишдир.
Бу ерда биз дуо қилиш адобини ўрганамиз: заифликини тан олиш керак. Парвардигор марҳаматини жалб қилиш учун дастлаб Аллоҳ олдида ўз хатоларини, заифликлари ва аянчли ҳолатини тан олиш ҳам фойдали ва мақташга лойиқдир.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан мисол келтириш мумкин, улар қуйидаги сўзлар билан Аллоҳга дуо қиладилар: “Эй Аллоҳим! Қувватимнинг заифлигидан, чора-тадбиримнинг камлигидан ва одамларга хор бўлганимдан Сенга шикоятлар қиламан. Эй Меҳрибонларнинг Меҳрибони, сен заифларнинг Хожасисан, Сен Роббимсан, мени кимларга ташлаб қўйдинг?! Мени нохуш қаршилайдиган бегоналарга қолдирдингми? Ёки ишимни душманимга топшириб қўйдингми..?”
Бизга маълумки, бу дуони Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уларнинг даъватлари рад қилиниб, Тоифдан қочишга мажбур бўлган оғир пайтда айтганлар.
Закариё дуосининг иккинчи қисми ҳам ажойиблик ва куч борасида бундан паст эмас. У Аллоҳга илтижоларидан кейин ҳеч қачон қўллари бош қолмаганлигини айтади. Закариё шундай дегандек бўлади: «Мен оғир аҳволдаман, лекин Сен доимо мен ҳақимда қайғурасан».
Бу Закариё дуосининг боши, холос. Биз ундан қандай асосий сабоқ олишимиз мумкин? Аллоҳга қачон мурожаат қилманг, шуни билинг-ки, у сизнинг дуоларингизга албатта жавоб беради.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase