close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Зиёфатга таклиф қилинса ва у ерда ғийбат бўлишини билса...

Савол: Зиёфатга таклиф қилинса ва у ерда ғийбат бўлишини билса, бундай зиёфатга бориш ҳукми нима?

Жавоб: Агар таклиф қилинган жойида ғийбат бўлишини аниқ билса, бу таклифни қабул қилиши жоиз эмас «Раддул муҳтор»да «Хония»дан шундай нақл қилинган Агар аниқ билмасдан у ерга борса ва у ерда ғийбат бозори «қайнаса», агар уни тўхтатишга қодир бўлса, тўхтатади Агар тўхтатишга қодир бўлмаса туриб кетиш имкони бўлса, чиқиб кетади. Агар чиқиб кетишга ҳам имкони бўлмаса, уларга эътибор бермай ўтиради.
Ҳикоя қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам бир зиёфатга борибди. Энди дастурхонга келиб ўтирганида, зиёфатга ҳали келмаган бир киши ҳақида гап очилибди. Шунда биров: «У ўзи масъулиятни ҳис қилмайдиган бепарво одам», дсбди. Иброҳим Адҳам шарт ўрнидан туриб кетибди ва уч кунгача ҳеч нарса емабди ва: «Мен қорним очлиги сабабли гийбат эшитишга дучор бўлдим, энди ҳеч нарса емай уни кийнайман», дебди. «Танбеҳул ғофилин»да шундай келган.
Мусиқалар ёки ношаръий ўйинлар бор жойга таклиф килинган кишининг масаласи ҳам шу кабидир. «Ҳидоя» ва бошқа китобларда бу масала очиқ баён қилинган.

Манба: “Нодир Фатволар” китобидан,
Абдулҳай Лакҳнавий

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase