Роспотребнадзор Россия аҳолисининг айрим заиф тоифалари орасида ОИТС эпидемияси мавжудлигини маълум қилди.
Гап асосан гиёҳвандликка мойиллар, ноанъанавий жинсий ориентацияга эга шахслар ва секс-индустрия ходимлари ҳақида кетмоқда. Улар Россияда касаллик бўйича камроқ текширувдан ўтишни бошлаган, деб маълум қилди Роспотребнадзорнинг СПИД эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича ихтисослашган илмий-тадқиқот бўлими раҳбари Вадим Покровский «Интерфакс» агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, ОИТС билан зарарланганларнинг сони қишлоқ аҳолиси ва марказдан узоқ жойлашган ҳудудларда яшаётган одамлар орасида ҳам ортиб бормоқда.
Абу Муслим