close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мубашшир Аҳмад: Давлат раҳбари ҳаққига дуо қилиш

Савол: Давлат раҳбари ҳаққига дуо қилиш жоизми?

Жавоб: Имом Барбаҳорий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Султон ҳаққига дуо қилаётган кишини кўрсанг билгинки, у суннат соҳибидир. Агар султон қаршисига дуо қилаётганни кўрсанг билгинки у ҳаво ёки бидъат соҳибидир. Раҳбар ҳаққига дуо қилиш мустаҳабдир. Чунки ҳокимнинг салоҳи маҳкумнинг салоҳидир, раъийят манфаатидир. Гарчи золим бўлса ҳам ҳоким салоҳи учун дуо қилиш яхши. Буни бизга динимиз ўргатади. Зеро улар ҳаққига дуо уларнинг салоҳи ва ҳидояти учун дуодир. Аллоҳ Қуръонда: дейди. Пайғамбар (с.а.в.) ҳам: “Аллоҳим қавмимни ҳидоят қил. Чунки улар билмайдилар”, деб дуо қилардилар.  Салафларнинг султон хайриятига дуо қилиш қилишлари машҳур бўлган. Суннат имоми Аҳмад ибн Ҳанбал: “Агар мустажоб дуоим борлигини билсам, уни султон учун ишлатардим”, деганлар. Бу сўзни қози Иёзга ҳам нисбат берилади.
Демак раҳбарларнинг ҳаққига Аллоҳдан ҳар яхшиликка муваффақ этишини ва ҳолларини ислоҳ қилишини сўраб дуода бўлиш яхши амалдир.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase