close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Спорт клубларига мухлислик қилиш

Савол: Муайян спорт клубига мухлислик қилиш ва уларни қўлашнинг диндаги ҳукми нима?

Жавоб: Яхши спорт турларида ишқибозлик қилишнинг ёмон томони йўқ. Фақат бунда мухлисликнинг табиий чегарасидан ўтиб кетмасдан, рақиб томон ва мухлисларини ҳақоратлаш, тан жароҳати етказиш каби тассубона ишларга йўл қўймасдан қўллаб-қувватлаш шарт этилади.
Бу савол ушбу ўйинларни кўришнинг ҳукмини билишни ҳам тақозо қилади. Футбол, волейбол, хоккей каби номашруъ кўриниши йўқ спорт турларини томоша қилишнинг зарари йўқдир. Фақат бунинг учун вақтни зоеъ қилмаслик шарт. Чунки бу ўйинларнинг томоша қилгувчига фойдаси йўқ, балки унданн манфаатни мазкур спорт турлари билан машғуллар кўришади. Мазкур спорт турлари билан шуғулланадиганларнинг топганлари ҳалолдир. Чунки улар ҳақни пешона терлари эвазига топишмоқда. Мусобақаларда томошабинлар ўртасида бирор жамоа ютишига нарса тикилса, қимор сифатида бу шаръан ҳаромдир. Аммо мусобақалардан мақсад беллашувнинг ўзи бўлса, зарари йўқдир. Муҳими спортдан мақсад фақат томошабинлик бўлиб қолмаслиги керак. Балки спрот билан инсоннинг ўзи шуғулланиши муҳим. Чунки спорт у билан шуғулланганга фойдали, томошабинга эмас.
Валлоҳу аълам.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase