Иқтисод (296)
Нусрат Кўкча – Туркия, Қатар, БАА ва АҚШ шаҳарларидаги стейк-хауслар тармоғи хўжайини. Лекин у муваффақиятга дарров ва осонлик билан эришгани йўқ: узоқ йиллар тиним билмасдан ишлаш ва ўзини-ўзи такомиллаштириб бориш пировардида жаҳон миқёсидаги зўр ғалабага олиб келди. Бетакрор таъм, гўштли таомларни фирма услубида тайёрлаш ва тақдим этиш – бугунги кунда 34 яшар моҳир ошпаз мана шулар билан машҳур.
Шундай ҳолатлар бўладики, одамларда турли сабабларга кўра тузилган савдо шартномасини бекор қилиш ва харид қилинган товарни қайтариб бериш истаги ёки зарурати юзага келади. Қуйида биз Шариатнинг қайси меъёрларида бу ҳаракатни йўл қўйишга изн бериш кўзда тутилишини қисқача кўриб чиқамиз.
Айрим молиявий ижара шартномаларида ижара тўловлари кечиктирилган ҳолатларда ижарачига жарима санкциларини қўллаш шарти қўйилади. Бундай жарима, агарда у ижарага берувчи учун қўшимча даромадни англатадиган бўлса, унга шариатда рухсат берилмайди. Бунинг сабаби шундаки, тўланиши лозим бўлган ижара тўлови ижарачининг қарзига айланади, демак, қарз билан боғлиқ барча қоидаларни тартибга солиш предмети ҳисобланади.
Саккизинчи август куни Трамп маъмурияти Буюк Британияда асабни фалаж қиладиган «Новичок» моддасининг қўлланиши муносабати билан Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши ҳақида маълум қилди. Бироқ ҳозирда бу чораларни танқид қилувчиларнинг овози ҳам эшитила бошлади. Уларнинг таъкидлашича, бу санкциялар ҳеч қандай самара бермаяпти ва АҚШ уларни суиистеъмол қиляпти.
Хусусий бизнесни очишда муаммолар талайгина, айниқса бу иш ресторан очишга тааллуқли бўлса. Натижа ҳар доим ҳам киритилган сармоя ва сарфланган кучларни оқлайвермайди. Кўпчилик харажатларни, прогноз қилинаётган фойдани нотўғри баҳолагани боис муваффақиятсизликка учрайдилар. Шунингдек, ходимларнинг нотўғри танланиши ҳам натижага салбий таъсир кўрсатади.
Айнан XX асрдан эътиборан ғарб дунёси инсон ҳуқуқлари дея дунёга жар сола бошлади. Қуллик ва қулдорлик қатъиян қораланди. Ва бундай инсонларни қул қилиб ишлатишни рад этаётганлар айнан бутун Африкани ўз мустамлакаси остига олган Европа мамлакатлари эди. Африка учун озодлик нафаслари яқинлашаётганди.
1953 йили тугаган Корея уруши (тарафлар тинчлик шартномасини имзоламаган, бу фақат вақтинча тинчлик сулҳи эди) Жанубий Кореяни вайрон бўлган иқтисод билан қолдирди. Ўшанда унинг ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот) кўрсаткичлари Африка мамлакатларининг аксаридан ҳам паст даражада эди.
“Бизнинг пайтларда пишган помидорни тишласанг, суви атрофга сачраб кетарди... булғори қалампирдан дўлма қилса, қалампир пўстининг юпқалиги сабабли унинг ичидаги қиймаси кўриниб турарди... қулупнай ширинлигидан уни шакарга ботирмай ердик... тарвузнинг данаги йирик бўларди...”.
Бирлашган Араб Амирилиги Дубай Исломий иқтисод тарақиёти маркази Жаҳон Исломий иқтисоди риввожланган мамлакатлар ҳақида баёнот тарқатди. Материални тайёрлашда Тhomson Reuters ва Dinar Standard иштирок этди.
Исломий молия институтлари асталик билан бўлса ҳам ривожланиб бормоқда. Олдинлари бу мавзулар фақат гап-сўзларда бўлган бўлса, сўнгги вақтларда назарий билимларни амалда қўллаш кўлами анча кенгайиб бормоқда. Масалан, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатарда исломий молияга оид турли лойиҳалар иш бошлади. Мутахассисларнинг айтишича, исломий молиянинг келажакдаги истиқболлари жуда юқори экан.