Қитъада ҳамжиҳатлик ва қалин ҳамкорлик йўлида қўйилган ҳар бир қадам ўз-ўзидан муҳим аҳамият касб этади. Биргаликда эса улар қуйидагидан далолат беради: Африка етакчилари янги авлоди йигирма биринчи асрда рақамлар билан боғлиқ ҳар бир кўрсаткич ҳукумат учун қанчалик муҳим эканлигини тушуниб етмоқда.
Бироқ Африка бошқа қувватларга ҳам эҳтиёж сезади: электр етишмаслиги қитъада тараққиётни тўхтатиб турибди. Бу ерда интеграция ўсишни рағбатлантириш, истеъмол харажатларини пасайтириш, бозорларни бирлаштириш ва кўламини кенгайтиришда муҳим роль ўйнамоқда.
Сўнгги йилларда катта ютуқларга эрашилганига қарамай, 600 млн. кишидан ортиқ африкалик аввалгидек электр токига уланиш имкониятидан маҳрум. Қуёш энергетикаси соҳасида сўнгги йилларда эришилган катта тараққиёт бундай энергия баҳосини пасайтиришга ва шу тариқа унинг яшамоллигини оширишга имкон берди. Капитал оқимининг ўсиши электр энергияси очиқлигини оширишга йўналтирилган энергетика секторида кенг кўламли миллий ислоҳотлар билан биргаликда кузатилади. Лекин шунга қарамай, ўсиб бораётган шаҳарларда ва кенг ҳудудларда электр энергияси нархининг пасайиши ва унинг очиқлиги ортиши ҳамон биринчи галдаги мураккаб вазифалардан бири бўлиб турибди.
Мен улар билан мулоқот қилган барча африкалик етакчилар айтишича, электр очиқлигини ошириш – устувор масала; уларнинг аксарияти ўз олдига электр энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш соҳасида нафсонияти кучли мақсадлар қўяди. Бироқ бу мақсадларга эришиш учун бутун бошли технологиялар комплексини мослаштириш талаб қилинади, буни эса энг қулай шароитларда ҳам бажариш осон эмас, бу масалани бир ўзи ҳал қилишга интилаётган мамлакатлар учун эса бундан ҳам қийин.
Гап шундаки, ресурслар мамлакатлар ўртасида бир хилда тақсимланмайди. Айримларда газ, бошқаларда – гидрологик захиралар бор. Айримларда эса умуман ҳеч қандай ресурслар йўқ ва улар иссиқлик электростанциялари қуради ёки ўз эҳтиёжларини қондириш учун суюқ ёқилғининг қимматбаҳо турларини импорт қилади. Бунга яна режалаштириш муаммолари – одатда икки муаммодан биттаси ҳам қўшилади: ресурслар ёки жуда кўп, ёки жуда кам.
Электр энергетикасида бу қимматбаҳо номатносибликларни бартараф қилишнинг энг самарали усули – умумий энергетика бозори яратишдир. Европа Иттифоқи электр энергияси ички бозори каби, электр энергияси билан савдо идеал кўринишда бутун Африка бўйлаб тарқалиши ва Руанда президенти Пол Кагаме зўр ғайрат билан таклиф қилаётган Африка иттифоқи юволюциясининг бир қисмига айланиши лозим. Лекин шунга қарамай, яқин келажакда Эфиопиядан Лесотоага электр энергияси билан кенг кўламли савдо пайдо бўлади ва шу сабабли ривожланиш сари энг реалистик йўл субминтақавий даражада ўтади.
Ғарбий Африка энергетика «пул»и шундай имкониятлардан бирига айланади. Минтақа аҳолисинниг ярмидан сал ортиғи электр энергиясига уланиш имконига эга ва ҳозирги пайтда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг атиги 3 фоизга яқини чегараларни кесиб ўтмоқда (жорий қувватлар даражасидан келиб чиқиб). Бироқ интеграциялашган бозорда талаб қондирилган бўларди, чунки Гана, Кот-д’Ивуар ва Гвинея каби мамлакатлар ортиқча электр энергияси ишлаб чиқармоқда, Буркина-Фасо ва Мали каби мамлакатлар эса тақчилликдан азият чекмоқда ва қимматбаҳо суюқ ёқилғи турларига боғланиб қолмоқда.
Бундай субминтақавий бозор нафақат оилаларга, балки ҳукуматлар ва инвесторларга ҳам катта фойда келтиради. Электр энергиясидан фойдаланадиган одамлар сони ортади, импортчи-мамлакатлар қўшимча даромад олади, импорт эса арзонлашади, ишончли ва тоза бўлади. Тони Блернинг Глобал ўзгаришлар институти ва АҚШнинг «Power Africa» давлат дастури томонидан ўтказилган моделлаштириш натижаларига мувофиқ, интеграциялашган энергетика бозори минтақага кейинги ўн йилликда 32 млрд тежаб қолишга имкон беради. Инфратузилмани яхшилаш ва таъминотлар ҳажмининг ўсиши ҳисобига бу рақам бир неча марта ортиши мумкин.
Субминтақавий бозорнинг ривожланиши шунингдек, иқтисодий ўсшга, янги иш ўринлари яратилиши ва миллионлаб одамларнинг даромадлари ўсишига хизмат қилади. Хусусий капиталда инвестицияларга қизиқиш пайдо бўлади, чунки миллий бозорлар кўлам самараси ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш соҳасида тежаш имконига эга бўлади. Экологик нуқтаи назардан, интеграцияланган бозолр 23 млн тонна мазут тежаб қолади, бу эса тахминан Буюк Британия барча дизеллит республика воситаларининг йиллик ёқилғи истеъмолига тенг демакдир.
Бироқ электр энергияси билан савдо салоҳиятини амалга ошириш учун тўртта шартнинг бажарилиши талаб этилади. Биринчидан, миллий қонунларни минтақавий назар билан мослаштирган ҳолда ўзгартириш зарур. Яъни ЕИ доирасида ўзаро муносабатлар узоқ тарихига эга бўлганлар Ғарбий Евриканинг айрим мамлакатлари учун ҳам қимматбаҳо ва самарасиз, лекин сиёсий жиҳатдан оммавий бўлган субсидиялардан воз кечиш оддий бўлмаслигини жуда яхши тушунади. Савдодан олинган фойда оқибатларни бартараф қилган бўларди, лекин сиёсатчилар бу қарорларни жамоатчиликка етказиши осон бўлмайди.
Иккинчидан, миллий бозорларни бирлаштирадиган инфратузилма ишлаб чиқиш зарур. Ҳозирги пайтда халқаро донорлар бу соҳадаги кўплаб лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватламоқда. Унинг яратилишини якунлаш ва алоҳида бўлиб олган тармоқларни уникал миллий бозорга бирлаштириш жуда муҳим.
Учинчидан, газнинг очиқлигини ошириш зарур. Эҳтимоли энг юқори манба Нигерия ҳисобланади; бошқа вариант – қиммат бўлмаган суюлтирилган табиий газ импорти. Захираларни ривожлантирмасдан туриб мамлакатлар яна суюқ ёқилғи турларига қайтишига тўғри келади, бу эса юқори харажатлар ва карбонат ангидрид чиқарилиш даражаси юқорилиги билан боғлиқ.
Ниҳоят, ижобий муҳит яратиш учун тартибга солишни уйғунлаштириш талаб қилинади. Лекин биринчи муайян электр энергияси узатиш – масалан, Африканинг ғарбий қирғоғи бўйлаб, Кот-д’Ивуардан Мавританиягача узатишни қўллаб-қувватлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади – бу мамлакатларга мавжуд тўсиқларни бартараф қилиш ва савдо учун кенг имкониятлар очиб бериши мумкин.
Ички бозорнинг ривожланиши Африканинг энергетика келажаги калити ҳисобланади. Кейинги ўн йиллик давомида у 300 млн.дан ортиқ кишининг ҳаётига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. У, шунингдек, Африканинг ҳамжиҳатликка интилишида, ўзига ишонч ҳосил қилишида муҳим қадамга айланади, шунингдек, иқтисодиётнинг ташқаридан бериладган ёрдамга эмас, балки кўпроқ даражада савдога таянишига имкон беради. Пировардида бу африкалик етакчилар бошқарув стратегиялари ишлаб чиқишда эришган тараққиётни мустаҳкамлаган бўларди.
Хориж матбуотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади