Fox News (АҚШ): АҚШ давлат қарзлари 22 триллион долларга етди – охири «Титаник» каби тугайди
22 триллион доллар. Яна бир такрорланг - 22 триллион доллар. Бу шунчаки рақамлар. Бу шунчаки бизнинг тилимиздан учадиган рақамлар. Лекин биз бу ерда ҳамма нарсани соддалаштиришни яхши кўрамиз. Биз бу ерда реал воқеликка ишонамиз.
Реал воқелик эса бу – бизнинг етакчилар, бизнинг сиёсатчилар, биз сайлайдиган амалдорлар… биз келажагимизни асраш учун, болаларимиз ва набираларимиз ҳақида кимдир қайғуришига ишончимиз комил бўлиши учун танлайдиган одамлар. Мана шу одамлар биз уларга узоқ йиллар давомида юборганимиздан кўра 22 триллион долларга кўпроқ маблағ сарфлашган ва бу вазият тобора ёмонлашиб бормоқда.
Ўтган ҳафта Президент Трумп 90 дақиқа давом этган нутқ билан халққа мурожаат қилди. Лекин тўпланиб қолган қарз ва тақчиллик ҳақида бир оғиз сўз ҳам айтилмади. Бир сиёсатчига қарз ва тақчиллик ҳақида савол берилди, унинг жавоби эса қуйидагича бўлди: "Бу масала бу ерда ҳеч кимни хавотирга солмайди!"
Бироқ, кўпчилигимиз бундан хавотирдамиз. Бу бизнинг бурчимиз эканини тушунамиз. Биз бу сиёсатчиларнинг аксарияти ишсиз қоладиган бир пайтда иқтисодиётнинг барбод бўлишини тушунамиз.
Хўш, бунинг натижаси қандай? Яхши эмас. Шундан бошлаймизки, мавжуд қарз туфайли солиқ сифатида тўланган дастлабки 500 миллиард доллар фоизларни тўлашга сарфланади. Яъни, 500 миллиард доллар беҳудага сарфланади.
Бу пулларни болалар ҳам, қариялар ҳам, камбағаллар ҳам, ногиронлар ҳам олмайди. Бу пуллар йўл, кўприк, кўчалар, канализация тармоқлари, поездлар қурилишига, шу сиёсатчиларнинг ўзи ҳар куни шикоят қиладиган камчиликларни бартараф қилишга сарфланмайди. 500 миллиард доллар улар вужудга келтирган қарз туфайли унитазга оқизиб юборилади. Гаров ўйнайман, сиз бу ҳақида билмагансиз ҳам.
Бир неча йил ичида бизнинг қарзимиз 30 триллионга етиши тахмин қилинмоқда ва биз ҳар йили 1 триллион долларни ўз манфаатимизни тўлаш учун сарфлаймиз, бунисига нима дейсиз? Енгиллашдими? Вазиятни янада соддалаштирайлик.
Қарз миқдори ҳар куни тахминан 3 миллиард долларга ўсмоқда. Ҳар куни қарийб 1,5 миллиард доллар пул бизнинг қарзларимиз бўйича фоиз тўловларига йўналтирилмоқда. Бироқ охирги бюджет вариантини муҳокама қилишда Вашингтонда 40 йилдан бери ўтирган биронта сиёсатчининг бюджет уларнинг қадриятларини акс эттираётгани ҳақида гапирганини эшитганимиз йўқ.
Бунда улкан қарз ва тақчиллик билан боғлиқ қадриятлар ҳақида умуман ёдга олиб ўтилмади ҳам.
Биз бу «чўчқа»га бироз пардоз беришни истардик, лекин ҳеч нарса қилиб бўлмаяпти. Биз тушунарсиз бир нарсага яқинлашмоқдамиз, чунки бугунги кунда бу рақамлар тушунарсиздир, аммо биз ишонган одамларнинг бу уларга тааллуқли эканлигини кўрсатиб беришга уринмасликлари янада хавотирга солади.
Ижобий янгиликлар ҳақида гапиришни истаган бўлардик, лекин келинг, реал воқелик ҳақида сўзлаша қоламиз.
Гэри Калтбаум – бозорда 30 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган инвестициялар бўйича ваколатли маслаҳатчи. Штаб-квартираси Флорида штати Орландо шаҳрида жойлашган Kaltbaum Capital Management консалтинг инвестиция фирмаси эгаси ва президенти. Fox News ва Fox Business Network телеканалларида бизнесга бағишландан дастурларда мунтазам қатнашади. Бундан ташқари, у «Инвесторлар устунлиги» (The Investors Edge) номли китоб ёзган, шунингдек, худди шу ном остида мамлакат миқёсида радиодастур олиб боради.
Абу Муслим таржимаси