close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
14.02.2020 17:24

Ҳеч шак-шубҳа йўқки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга таслим бўлмаган одамнинг тавҳиди нуқсонга учрайди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсадан қанчалик чиқса, тавҳиди шунча миқдорда нуқсонга учрайди. Чунки, у одам Аллоҳдан бошқани ўзига илоҳ қилиб олган бўлади.

14.02.2020 15:48

2019 йил охирида Россия президенти Владимир Путин ҳар йили бўлиб ўтадиган тўғридан-тўғри линиядан тортиб Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги коллегиясигача бўлган турли майдонларда ўз чиқишларида 1939 йилги СССР-Германия пакти (Молотов-Риббентроп пакти) сабаблари ва оқибатларини шарҳлашга катта эътибор қаратди.

13.02.2020 18:21

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбоевнинг  ҳозирда Лондонда яшайдиган невараси Айсултан Назарбаев Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақида у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. "Ишонаманки, агар халқ мамлакат ичидаги ҳукуматга қарши бирлашадган бўлса, давлатни остин-устун қилиб юборишимиз мумкин! Нима учун? Чунки тубликка етгандан кейин кутарилиш бошланади!

12.02.2020 20:46

Ёмғир ва қўрқув ўртасида боғлиқлик. Ёмғир ва инсонлар қўрқуви ўртасидаги қандайдир боғлиқлик борми? Қандай қилиб ёмғир инсонлар қалбини тинчлантиради? Қандай қилиб ёмғир инсонни мустаҳкамлайди? Бу борада Қуръон оятларидан бирида Аллоҳ таоло айтадики:

12.02.2020 19:43

Туркияда одамнинг 2019-nCoV коронавирусига чанлинганини икки соат ичида аниқлашга имкон берадиган тест ишлаб чиқилди. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Хўжа хабар берди. «Бизнинг олимларимиз коронавирусни аниқлаш учун тест ишлаб чиқдилар. Натижа олиш тезлиги одатий тестлар билан таққослаганда тўрт бараварга қискариб, 90-120 дақиқани ташкил қилади», – вазирнинг шу сўзларини келтиради Haberturk телеканали.

12.02.2020 19:38

Бугунги кунда Малайзияда коронавирус (nCoV-2019) юқтириб олган 3 киши даво топди.  Малайзияда ушбу вирусни юқтириб олиш билан боғлиқ 17 ҳолат қайд этилганди. Шундан ўн икки киши хитойлик, 5 киши Малазия фуқароси. 9 февраль, кечки пайт, 63 ёшдаги Хитой фуқаросидан олинган таҳлил натижалари унинг тўлиқ тузалиб кетганини кўрсатди. У Куала-Лумпур касалхонаси изоляторида симптоматик даволаш курсини ўтаганди.

12.02.2020 16:25

Роскомнадзор машҳур "Луркоморье" ресурсидан (Lurkmore.ru – норасмий, енгилтак ва беҳаё интернет-энциклопедия) жинсий аъзосида «георгий тасмаси» боғланган, икона, Россия байроғи билан суратга тушган қора танли эркакнинг расмини ўчириб ташлашни талаб килди.

12.02.2020 14:54

Сурия мухолифат кучлари сешанба куни, 11 февралда Суриянинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган Идлиб вилоятида Башар Асад армиясига тегишли вертолетни уриб туширди. Экипаж ҳалок бўлди. Абдулла ал-Шами (Abdulla al-Shami) – қуролланга гуруҳлар Иттифоқи етакчиси – Рейтер агентлигига маълум қилишича, вертолет Идлибдан жанубда уриб туширилган.

11.02.2020 13:56

Бу ҳафта Дональд Трамп билан боғлиқ асосий воқеа унга қарши АҚШ Конгрессида омадсизликка учраган импичмент, унинг сўзга чиқиши, вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг қўлини олишдан бош тортиши ва унинг чоп этилган нутқнинг йиртиб ташланиши бўлди.

10.02.2020 14:20

Сўнгги ойларда дунё подиумларини ҳижобли мусулмон модель ишғол қиляпти – 21 яшар Икром Абди Умар ишонч ва дадил билан ҳамкасби Ҳалима Аденнинг изларидан боряпти. Худди Ҳалима Аден каби, Икром Абди Умар ҳам – келиб чиқиши Сомалидан бўлган мусулмон қиз.

10.02.2020 01:21

Яқинда баъзи сайтлар Қуръон маъноларининг Саудия томонидан иброний тилига янги таржимасида кўплаб хатоларга йўл қўйилгани, энг асосийси сабаби Ал-Ақса масжидини "ибодатхона" билан алмаштириш учун бўлгани ҳақида ёзганди. Биз ҳам ўшанда машҳур Middle East Monitor веб-сайтининг хабарларига таянгандик, ўз навбатида у ҳам бошқа манбаларга мурожаат қилганди.

09.02.2020 20:08

"Мунтазам алкоголь ва тамаки истеъмол қилиш мияни анча тезроқ қаришга мажбур қилади. Сунъий интеллект ёрдамида алкоголь ва тамаки истеъмол қилишга одатланган одамларнинг бош мия суратини таққослаган олимлар шундай хулосага келдилар. Жанубий Калифорния (Лос-Анджелес) университетидан Артур Тога бошчилигидаги олимлар жамоаси Scientific Reports илмий журналида тадқиқот натижаларини эълон қилди", - деб ёзади Австриянинг Kurier нашри.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase