close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон-шифокорлар коронавирусни даволашнинг самарали схемасини ишлаб чиқдилар

Бугунги кунда Малайзияда коронавирус (nCoV-2019) юқтириб олган 3 киши даво топди.  Малайзияда ушбу вирусни юқтириб олиш билан боғлиқ 17 ҳолат қайд этилганди. Шундан ўн икки киши хитойлик, 5 киши Малазия фуқароси. 9 февраль, кечки пайт, 63 ёшдаги Хитой фуқаросидан олинган таҳлил натижалари унинг тўлиқ тузалиб кетганини кўрсатди. У Куала-Лумпур касалхонаси изоляторида симптоматик даволаш курсини ўтаганди.

«Унда 7-8 февралда ўтказилган иккита параллел тест 2019-nCoV вирусига салбий натижа берди. Бемор шу куннинг ўзида қўйиб юборилади», – деди  Малайзия соғлиқни сақлаш бош директори Нур Хишам Абдулла.
4 февраль куни Хитойлик 4 яшар қизча ҳам шифо топди ва Лангкваи оролида жойлашган касалхонадан чиқариб юборилди. Бу касалликдан шифо топган учинчи киши Уханлик 40 ёшдаги эркакдир. У Джохор-Бару касалхонасида шифо топди ва 8 февралда қўиб юборилди.
Малайзия  касалхоналарида коронавирусга чалинган 3 кишининг муваффақиятли даво топиши  малайзияликлар ва бутун дунё учун умид учқунларини уйғотади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase