Америка ҳудудидан ташқарида у қадар сезиларли бўлмасада, диний-сиёсий муаммоларга қизиқадиганлар, жумладан, сайтимиз ўқувчилари учун катта қизиқиш уйғотадиган яна бир воқеа рўй берди. Бу Дональд Трампнинг импичмент бекор бўлганидан бироз ўтиб, Миллий Ибодат Нонуштасида сўзга чиқиши бўлди.
Тахминан ярим соатлик нутқида Трамп ўзини диннинг Америкадаги ва дунёдаги, умуман диннинг, лекин айниқса насронийликнинг ҳимоячиси қилиб кўрсатди. Мана шу икки ёқламалик ва шу тадбирни, Трампнинг мурожаатини кўриб чиқишни истаган бўлардик.
Расман ҳар йили ўтказиладиган Миллий Ибодат Нонуштаси - бу Америкадаги ва чет эллик меҳмонларнинг деярли барча диний жамоалар вакилларидан иборат йиғилишидир. Шунингдек, унда буддистлар, католиклар, яҳудий дин пешволари иштирок этадилар, бундан бир неча йил олдин унга замонавий ислом олими Абдулла Бин Бахия таклиф қилинган ва Украина православ черкови патриархи ва бошқалар таклиф қилинган эди. Биринчидан, бу, шубҳасиз, кун тартибини ушбу тадбирнинг марказига қўйган турли протестант номинацияларининг кучларини кўриб чиқишдир.
Унда Трамп нималар деди? У айтдики, Америкада ва дунёда дин, хусусан муаян динлар зарба остида қолганди, у мазкур динларни ҳимоя остига олди ва энди улар ўзи бошқараётган мамлакатда гуллаб-яшнаяпти, унинг ҳукмронлиги даврида бу борада бирон нарсанинг ўзгаришига йўл қўймайди.
Тарихан америкаликлар дин ва ибодатлар орқали куч-қудратни олиши ва бунда давом этишгани, Худо бу ибодатларни тинглаши, уларга жавоб беришлари ва Американи У баракали қилганлиги ҳақида кўп айтилган.
Ўз нутқида бир нечта жойларда Трамп биринчи навбатда хочларни, черковларни, пасторларни, Инжилни тарғиб қилувчиларни ва бошқаларни ҳимоя қилишга эътибор қаратиб, у қайси динни кўда тутганини аниқ кўрсатиб берди. Бироқ, биз ушбу нутқнинг қатъиятлилигига эътибор беришимиз керак - бу парчаларнинг ҳеч бири насронийлар ва бошқа дин издошлари ўртасидаги аниқ қарама-қаршиликка ўхшамади.
Аксинча, Трамп Америкада барча динлар ва диний рамзлар ҳимояланганлигини, дунёдаги энг ривожланган (ҳамма учун) гуллаб-яшнаётган мамлакат эканлигини ва ҳозир унинг келиб чиқишида барча муҳит (background) одамлари иштирок этаётганлигини таъкидлади.
Трамп таъкидлаган иккита жиҳат барча динларга тааллуқлидир - у барча давлат таълим муассасаларида талабаларнинг ибодат қилиш ҳуқуқига эришгани, бунинг учун махсус ибодат хоналари (барча учун) жиҳозланган бўлиши керак ва у яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилмоқда, яъни абортга қарши чиқяпти.
Шу муносабат билан, савол туғилади - буларнинг барчасига мусулмонлар қандай муносабатда бўляпти?
Трампнинг сайланиши муносабати билан, кўплаб мусулмонларнинг энг ёмон натижаларни кутдилар. Албатта, Трамп, шубҳасиз, Америка ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам мусулмонлар учун идеал президент эмас. Шу билан бирга, агар сиз сўзларга эмас, балки амалларга қарасангиз, сиз мусулмонларга зарар етказиш учун мўлжалланган нарсаларнинг аксариятини ҳаётга татбиқ этишнинг иложи йўқлигини ва бошқа президентлар ҳам қилиши мумкин бўлган ишларни кўрасиз. Шунчаки мусулмонларга нисбатан дўстона риторика билан ва унинг баъзи ташаббусларидан мусулмонлар тўла фойда олиш имконига эга бўлдилар.
Айтайлик, Трамп узоқ вақт давомида халқаро ҳамжамият ва АҚШнинг олдинги маъмуриятлари томонидан тан олинган фаластинликларнинг манфаати ва талабларини мутлақо инобатга олмай, АҚШнинг энг ашаддий сионистлар тарафдорига айланди. Бу сўзларда ... Аммо аслида ҳозирда оккупация ва босим остида бўлган, Обаманинг дўстона риторикаси остида ҳам шундай бўлган фаластинликлар учун кўп нарса ўзгардими?
Трамп Миср диктатори Абдулфатаҳ Сисини очиқчасига қўллаб-қувватлайди ва у золим Башар Асадни ағдаришни истамаслигини билдирди. Умуман олганда, Обама ҳам бу жоҳилларни қоралашни шунчаки тасвирлаб, лекин амалда уларни ағдариш учун бирон бир қадам ташламаган бўлса, яна нима ўзгарди? Шу билан бирга, Трамп, ҳеч бўлмаганда, Обамага ўхшаб, Эронни ресурслар билан тўйдиришни тўхтатди, Қосим Сулаймонийни йўқ қилишда бўлгани каби, унга қарши санкциялар киритди ва бир неча марта қўлларига урди.
Бундан ташқари, Трампнинг миграция сиёсати ҳақиқатан ҳам кўплаб мусулмонларга зарар келтирди - Америкага кела олмайдиганларга унчалик кўп зарар етказмади, чунки ростини айтганда, кимни киритиш ёки киритмаслик бу унинг иши, лекин америкаликларнинг ўзлари ва уларнинг қариндошлари кўпроқ зарар кўрди - ўзининг кескин чоралари билан ажралиб туради, бир қатор мамлакатлардан келган муҳожирларнинг АҚШга киришини тақиқлайди, ҳатто уларнинг яқинлари Америка фуқаролари ва резидентлари бўлса ҳам. Унинг ғалабасига исломофобия авж олгани жўрлиги ҳам тўғри, бу ҳақида биз жуда кўп ёздик. Бироқ, бошқа бир нарсани эсдан чиқармаслик керак - Америкада яшаётган мусулмонлар учун ҳам давлат, ҳам жамият курашаётган очиқ исломофобиядан ахлоқ, оила, жинсий муносабатлар, инсоннинг ўзига хос хусусияти соҳасида динларга қарши қадриятларни сингдиришга уринаётган "прогрессизм", жангари атеизм ҳам кам хавф туғдирмайди. Шуни айтиш керакки, айнан Трамп, гарчи асосан диний насронийлар ва яҳудийларни ҳимоя қилган бўлса ҳам, у барча "диндор имонлилар" ни ўз нутқида айтганидек, уларнинг барчасига тааллуқли кўплаб масалаларда, жамоат олдида ибодат қилиш ҳуқуқи борми ёки ўз динларининг анъанавий қадриятларига риоя қилишми, ҳимоя қиляпти.
Яна бир муҳим ва фикрлашни талаб қиладиган жиҳат. Трамп ушбу нутқида ва бундан олдин ҳам Американинг "дунёда таъқиб қилинган насронийлар ва бошқа диний озчиликларни" ҳимоя қилишига урғу берган. Ва бу ерда мусулмон мамлакатларидаги насроний миссионерлари, шунингдек, Трамп бошчилигида АҚШ энг қаттиқ ҳимоя қилаётган Хитой (Уйғурлар) ва Мьянма (Роҳингя) мусулмонлари ҳам бор.
Умуман олганда, мусулмонлар дунёдаги энг қудратли давлатлардан бири уларнинг орқасида туришини исташлари аниқ, аммо ҳақиқат шундаки, уйғурлар ва роҳинжалар сингари энг ночор мусулмон жамоалари мавжуд бўлмаган ёки ўзини шундай деб эълон қилган халифанинг ёрдамидан кўра кўпроқ сионистларнинг дўсти Трампга умид қилишади.
Бироқ, очиқ исён ёки диндорларнинг ҳуқуқларига тупуриш билан солиштирганда, "таъқиб қилинган насронийлар ва бошқа диний озчиликларни" ҳимоя қилиш риторикаси мусулмонлар учун энг ёмон вариант эмас, бу борада ўзингизни алдашнинг кераги йўқ. Ахир, Трампнинг ўзи ҳеч бўлмаганда битта бундай озчиликнинг - Америкадаги ва умуман Ғарбдаги мусулмонларнинг аҳволини ёмонлаштириш учун кўп ишларни амалга оширди, бу мамлакатларда на "иймонли диндорлар" - на Ислом динининг издошлари, на уларнинг "диний рамзлари" ни, "на уларнинг" ибодат жойлари " кўришни истамаганларга тўсқинлик қилмади.
Абу Муслим таржимаси