close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Роскомнадзор огоҳлантиради: Россияда «георгий тасмаси»ни эркаклар жинсий аъзосига боғлаш мумкин эмас

Роскомнадзор машҳур "Луркоморье" ресурсидан (Lurkmore.ru – норасмий, енгилтак ва беҳаё интернет-энциклопедия) жинсий аъзосида «георгий тасмаси» боғланган, икона, Россия байроғи билан суратга тушган қора танли эркакнинг расмини ўчириб ташлашни талаб килди.

Лойиҳа асосчиларидан бири Давид Хомак ўзининг Telegram-каналида хабар берганидек, Роскомнадзор ундан «Россия давлатига, жамиятига, Конституциясига, расмий давлат белгиларига ва давлат раҳбарига яққол ҳурматсизлик ифодалаши» сабабли бу расмни ўчириб ташлашни талаб қилган.
Роскомнадзор хабарида айтилишича, 10 февраль куни ушбу тасвир Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг талабига биноан тақиқланган маълумотлар рўйхатига киритилган, чунки ушбу расм "инсон қадр-қимматини ва жамият ахлоқани бузади" ва "давлатга нисбатан яққол беҳурматлик" ифодалайди.
Роскомнадзор томонидан тақиқланган расм "Луркоморье"нинг негроид ирқига бағишланган "Нигра" саҳифасида жойлаштирилганди. Россия байроғи ёнида ўтирган, кўкрагида фашистлар свастикаси туширилган, жинсий аъзосига эса «георги тасмаси» боғланган, баданини татуировка босган қора танли эркак расми мақола ёзилган пайтда "Луркоморье" сайтида ҳанузгача ўчирилмаганди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase