Кремл "Gazprom"ни шантаж воситаси сифатида ишлатиб, Европага босимни кучайтирди. Компания европалик харидорларга "форс-мажор" хабарларини юбориб, газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилган.
Вазиятни россиялик энергетика эксперти Михаил Крутихин "Популярная политика" нашрига берган интервьюсида изоҳлади.
Унинг ишонч билдиришича, аслида "Gazprom"да Европага газ етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган форс-мажор ҳолатлари йўқ.
«Россиянинг қувурлари бор. Биринчидан, "Шимолий оқим 1..." ишга яроқли ҳолда. Беларусь ва Польша орқали Германияга Ямал-Европа газ қувури бор. У Россия ҳукумати Польша операторига қарши қандайдир қарши санкциялар жорий қилгани учун ишламай турибди. Украина орқали бир неча йўналишлар бор, у ерда ўтказиш қобилияти икки Европани қондириш учун етарлидир... Газпромнинг газни қуйиш учун бўш турган қувватлари бор, газ захиралари бор ва улар жуда кўп, ҳаммаси ишлаб турибди» - деди Крутихин.
Унинг ишончи комилки, бу воқеа Кремлнинг геосиёсий ўйинлари бўлиб, у шубҳали мақсадлар йўлида нафақат Газпромни, балки мамлакатнинг бутун жнергетика секторини қурбон қилади.
"Биргина сабаб бўлиши мумкин - Россия президентининг буйруғи. Россия президенти Европага газ уруши эълон қилиб, унга босим ўтказиш, шантаж қилишга қарор қилди", — деди эксперт.
У "зангори ёқилғи" тақчиллиги туфайли Европани бу йил қишда жуда оғир кун кечиришига ишонтирмоқчи. Шунга қарамай, Крутихиннинг айтишича, минтақа омон қолади. Аммо Россия ниҳоят ишончли экспортчи мақомини йўқотади.
Эътиборлиси, унинг сўзларига кўра, Кремл яқин келажакда Европа бозоридаги йўқотишларни Осиё билан тўлдира олмайди.
"Хитойни (бозорини - таҳр.) очиш учун биринчидан, хитойларнинг розилиги керак, иккинчидан, у ерда янги қувур қуриш учун 12-15 йил керак. Воқелик жуда ёмон, истиқболлар ҳам", - дейди Крутихин.
Путин Европага газ уруши эълон қилди: "Gazprom" ва Россиянинг энергетика сектори қурбон қилинди
"Gazprom" Европани қўрқитишни бошлаган форс-мажор - бу газ уруши, ишончи комил Михаил Крутихиннинг.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси