close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Халқ дардлари ва тенгсизлик оғриғи

Охирги вақтларда чиқарилаётган қарорларнинг барчаси халқ учун оғирликка айланди:  

Охирги вақтларда чиқарилаётган қарорларнинг барчаси халқ учун оғирликка айланди: 

Светга лимит қўйилди. Бой одамлар учун ҳеч қандай фарқ йўқ: 200 кВт ёки минг кВт ёқадими, 450дан ёки 900дан тўлайдими, бели букилмайди. Чунки уларнинг иқтисодий ҳолати ўзгармайди — олдин қирқта чироқ ёқса, ҳозир ҳам қирқта чироқ ёқиб уйини ёритади. Аммо камбағаллар учун қийин: биргина чироқни кўпроқ ёқса, ойнинг ўнинчисига бормай лимити тугайди. Шундан сўнг, тўлов ҳафтасига юз минг сўмгача чиқади. Бой учун бу юз минг сўм камтарона тушлик пули, лекин камбағал учун бу бир халта буғдой унининг пули. Энди камбағал нон есинми ёки уйини ёритсинми — қайси бирини танласин?  

Газга лимит қўйилди. Бойнинг уйи ҳар доим иссиқ. Агар кунига 50 минг сўмлик газ ёқса ҳам, унинг учун сезилмайди. Ойлик тўлови 1,5 миллион бўлади. Аммо ойлиги 1 миллионга ҳам етмайдиган фуқароларимиз қанча? Ёки нафақаси 1,5 миллионнинг учдан бир қисмига тенг бўлган пенсионерлар қанча? Улар нима қилсин? Нон харид қилсинми ёки уйини иситиб қишдан омон чиқсинми?  

Метан танқислиги ҳам яна халққа оғир зарба бўлди. Бойлар учун бу муаммо эмас: улар бензин қуйишади ёки электромобиль минадилар. Аммо қора халқ учун бу яна бир қийинчилик: узун навбатларда тунлаб, кунлаб туриб умри ўтади. Амалдорлар учун вақт пул, камбағалнинг жони арзон. Оқшом уйига бормай, совуқда туриб метан қуйса, бу унинг учун катта байрам. Аммо амалдорлар бундай арзимас ишлардан хурсанд бўлолмайди.  

Озиқ-овқат, кийим-кечак, таълим ва тиббиётдаги нарх ошишларини гапирмадим. Ҳали ҳам ўзбек халқи сабрли. Худо ўзбекни сабрли қилиб яратган экан. Ўзбек чидайди!  

Бир савол мени тинч қўймайди:  
— Халқ ўзини нима билан овутаяпти?  
— Нимадан умид қилаяпти?  
— Нимадан мазза қилаяпти?  

Ummu Amina

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase