Бу ҳозир барча мамлакатлар ва халқларда кузатилмоқда, лекин нима бўлаётганига бериладиган изоҳлар ҳар хил. Мисол учун, бир мамлакатда Иккинчи Жаҳон уруши ва нацист-босқинчилар ҳамма нарсага айбдор, бошқаларда – Трамп томонидан бошланган Хитой билан савдо уруши ва ҳоказо. Англияда тушунтиришлар шунга бориб тақаладики, ҳозир оддий омбор ишчилари ва ўрта бўғин менежерлари изоляцияда, шунинг учун озиқ-овқат маҳсулотлари бор, лекин уларни ўраб-қадоқлаш учун ҳеч ким йўқ. Умуман, бошлиқ қанча бўлса, фикрлар ҳам шунча.
Бироқ бугун бизнинг севимли форумларнинг бирида логистика бизнеси бўйича бир менежернинг АҚШ бошига тушган барча қийинчиликлар рўйхатини санаб ўтгандан кейин нима бўлаётганини бутунлай шокка туширадиган вариантини тахмин қилди. Ўйлаб қарайдиган бўлсак, унинг эҳтимоли у қадар ҳам паст эмас. Шундай қилиб:
Кеча бир ҳамкасбим билан гаплашгандим, у қурилиш ёки таъмирлаш соҳаси вакиллари билан иш бўйича кўп мулоқот қилади. Унинг айтишича, мижозлари суғориш тизимлари, қувурлар, мис симлар ва ҳ.к. асосий қурилиш материалларини ололмаётган экан. Буюртмаларни ойлаб кутишга тўғри келаётган экан. Ҳаттоки қурувчилар эндиликда зарур нарсалар рўйхатини тузиб, мижознинг ўзини дўконга жўнатаётган экан.
Яна бир қизиқарли ҳолат: кўплаб ишлатилган автомобиллар (ҳатто уларни ҳеч ким инвестиция мақсадида сотиб олмайдиган юк машиналари) тез қимматлашмоқда. Танишим ўзининг F-150 машинасини бироз кучайтирмоқчи эди. Бунинг учун талаб қилинган нарса – фақат ёқилғи тизимини бошқарадиган чип сотиб олишдир. Оддий чипни 2 ой кутиш керак, нарх эса 80%га ошган.
Бундай тақчиллик ҳамма жойда кузатиляпти – Fox Business ўз мижозларини товарларнинг ўткир тақчиллиги кутилаётгани ҳақида очиқ огоҳлантиряпти. Ўйлайманки, ҳукумат атайин товарларни чакана савдога қўймаяпти, чунки барча товарлар негадир қаердадир жуда катта миқдорда тўпланмоқда. Айниқса, курилиш материаллари. Яъни улар нимагадир тайёрланишяпти. Фикримча, кандайдир катта уруш ёки энг янги тарихимизда мисли кўрилмаган ҳалокатли табиий офат кутиляпти.
Стратегик захираларни бундай жамғариш маъмурий-буйруқбозлик тизими амал қилган СССР учун хос бўлган. Шу қадар кўп нарса тўпланганки, Россия Федерациясида ҳанузгача ўхшаши бўлмаган маҳсулотларнинг ярми совет давридаги бутловчи қисмлардан ишлаб чиқарилади – улар ракета, кема, самолет ва ҳ.к. учун ишлатиляпти. Ёқилғи-мойлаш материаллари ва қимматбаҳо металлар захиралари билан ҳам қизиқарли воқеалар рўй берган – улар ҳам шу қадар кўп эдики, 1990-йилларда ҳамма нарса ўғирланиб, йиллар давомида сотилган – натижада ҳатто кимлардир бойиб ҳам кетган. Бу нарсалар ҳар куни эмас, даврлар мобайнида тўпланарди ва совет таъминотчиларида аниқ аломатлар бор эди: агар нимадир йўқолиб кетган бўлиб, ҳеч нарсанинг эвазига уни топиб бўлмаса, демак, Кариб муаммоси, Афғонистонга қўшинлар киритиш ёки шунга ўхшаш нималаргадир тайёргарлик кўриляпти. Яъни жонажон компартия захирларини тўлдиришга ташланади.
АҚШ учун бу унчалик хос эмас – бу мамлакатда ҳар нарса ва ҳар доим шу даражада ишлаб чиқариладики, уларни истеъмолчи учун зиён етказмайдиган ҳолда бемалол захиралаш мумкин. Бироқ агар Нибиру, астеороид ёки Учинчи жаҳон уруши каби катта «Бада-бум» яқинлашиб келаётган бўлса, одатий стратегик захиралар етмаслиги мумкин ва шу сабабли ҳамма ҳукуматлар жон-жаҳди билан захиралар тўплашга киришиб кетди. Лекин улар нимага тайёрланяпти ва «портлаш» қачон рўй беради – буни биз билмаймиз, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.
АҚШ ва Европада пештахталар бўшлигининг янги ва ваҳимали изоҳи
2021 йил 21 июлда dailymail.co.uk Бирлашган Қиролликнинг озиқ-овқат магазинлари бўйича Редакция экскурсияси натижаларини эълон қилди. Фотоматериал ҳақиқатда ҳайратда қолдиради: бундай ҳолатдан ҳатто қайта қуриш давридаги Москва ва москваликлар ҳам бир сакраб тушган бўларди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси