close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Глобалистлар кейинги пандемия қандай бўлишини очиқ айтишди

Пандемияга қарши жаҳон миқёсидаги кураш бошланганда бу борада пайдо бўлган биринчи ҳазил қуйидагича бўлди: COVID-19 компьютерга юқиши мумкинми? Жавоб, одатдагидек, салбий бўлди, лекин жиддий глобалчи амакилар бу борада мутлақо бошқача фикрда экан. Жаҳон иқтисодий форуми (The World Economic Forum - WEF) бу ҳақида қуйидагиларни ёзди:

CОВИД-19 шуни кўрсатадики, дунё пандемиялар, киберҳужумлар ёки атрофимиздаги биз назорат қила олмайдиган туб ўзгаришлар катта хавф остида. Шу сабабли биз биологик вирусдан ҳам тезроқ ва узоқроқ тарқаладиган, худди шундай ва ундан катта иқтисодий таъсирга эга COVID каби глобал киберпандемияга тайёрланишимиз керак. Коронавирус инқирози жаҳон етакчилари бундай киберрискларга қандай тайёрлиниши мумкинлиги ҳақида тасаввур беради.
Ҳозирги пайтда дунёнинг катта қисми COVID-19 туфайли жуда ҳам ғайриодатий шароитларда яшаяпти. Пандемия авжига чиққан пайтда 2 миллиарддан ортиқ киши у ёки бу шаклда изоляцияда бўлди, дунё аҳолисининг 91%и, ёки 7,1 миллиард киши чегара назорати ёки саёҳатлар чекланган шароитлар амал қиладиган мамлакатларда яшаяпти.
Бу шунчаки моҳиятан, барқарор вазиятни бузиб турадиган «авж олиш»дир, тиббиёт ва илм-фан вирусни тинчлантиргандан сўнг дунё «нормал» ҳоалтга қайтади, деб ўйлаш тасалли берган бўларди. Лекин реал вазият бошқача бўлиб чиқиши мумкин.
COVID-19 – бизнинг турмуш тарзимизни тез ва геометрик прогрессияда буза оладиган ягона риск эмас. Коронавирус инқирози шуни кўрсатадики, дунё бугунги кунда панемиялар, киберҳужумлар ёки атроф-муҳитдаги ўзгаришлар оқибатидаги бузилишларга ҳар қачонгидан кўра мойилроқ. Шу сабабли бизнинг «янги меъёр» – COVID-19 нинг ўзи эмас, балки COVID га ўхшаш воқеалардир.
Афтидан, киберпандемия ҳам, худди келажакдаги бошқа касалликлар пандемияси каби, муқаррар. Жавоб бериш ҳақида ўйлаш вақти келди. Бу жараённи бошлаш учун COVID-19 пандемиясидан муҳим сабоқлар олиш ва улардан келажакдаги глобал киберҳужумга карши фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

1-сабоқ: коронавируга ўхшаш хусусиятларга эга бўлган киберҳужум ҳар қандай биолгик вирусдан кўра тезроқ ва узоқроқ тарқалади.
COVID-19 такрор ишлаб чиқариш коэффициенти ёки R0 бирон-бир ижтимоий масофасиз тахминан 2-3 ни ташкил қилади, бу эса ҳар бир касаллик юқтириб олган одам вирусни икки кишига юқтиришини англатади. Бу рақам вируснинг тарқалиш тезлигига таъсир кўрсатади. Хусусан, Нью-Йоркда касаллик юқтириб олганлар сони блокировка жорий қилингунига қадар ҳар уч кунда икки баравар кўпайган.
Бироқ, киберҳужумлар R0 баҳоси 27 ва ундан юқорини ташкил қилади. Тарихдаги энг тезкор «қурт»лардан бири, 2003 йилги Slammer/Sapphire ҳар 8,5 секундда икки баравар кўпайиб, 10 дақиқада 75 мингта ва 24 соатда 10,8 миллионта қурилмага тарқалган. 2017 йилги WannaCry ҳужуми 150 мамлакатда 200 мингдан ортиқ компьютерни ишдан чиқариш учун Windows эски тизимларидаги бўшлиқлардан фойдаланган.
COVID-19 киберэквиваленти улар учун анитувирус дастурий таъминот сигнатуралари ва тузатишлар ҳали бўлмаган «нолинчи кун» битта ёки бир нечта эксплойтларидан фойдаланиб, энг тез тарқаладиган ҳужум бўлади. У битта умумий операцион тизим ёки дастур ишлайдиган барча қурилмаларга ҳужум қилиш эҳтимоли юқори.
Нолинчи кун ҳужумлари камдан-кам ҳолларда дарров аниқланади. Масалан, Stuxnet  тўртта алоҳида нолинчи кун эксплойтидан фойдаланган ва тизимларда ҳужумдан 18 ой олдин яшириниб юрган. Шу сабабли, афтидан, вирусни аниқлаш учун маълум бир вақт керак бўлади, унинг тарқалишини тўхтатиш учун эса бундан ҳам кўп вақт талаб қилинади. 2 миллиард фойдаланувчиси бўлган машҳур ижтимоий тармоқ иловалари учун вирусга 1 миллиарддан ортиқ қурилмага юқтириш учун 5 кун керак бўлади, деб баҳоланади.

2-сабоқ: рақамли технологияларни кенг кўламли ёпишнинг иқтисодий оқибатлари биз ҳозирги кунда кузатаётган даража билан бир хил ёки ундан катта бўлади.
Агар кибер-COVID янги коронавирус патологиясини акс эттирганида эди, вирус юққан тизимларнинг 30%и аломатсиз бўларди ва вирусни тарқатарди, уларнинг ярми эса самарадорлик жиддий пасайган ҳолда ишлашни давом эттирарди – бир ҳафта давомида тўшакда ётишнинг рақамли эквиваленти. Шу билан бир пайтда, қурилмаларнинг 15%и барча маълумотлар йўқотилган ҳолда «ўчириб» юборилади, уларни тиклаш учун тизимни тўлиқ қайта ўрнатиш талаб қилинади ва камида 5% маълумотлар «блокланади», бу эса қурилманинг ишга лаёқтсизлигига олиб келиши мумкин.

Якуний натижа: миллионлаб қурилмалар бир неча кун ичида ўчириб қўйилади.
Кибер-COVID экспоненциал тарқалиши олдини олишнинг ягона усули – бу вирус юқишига йўл қўймаслик мақсадида барча заиф қурилмаларни бир-биридан ва интернетдан тўлиқ узиб қўйишдир. То рақамли вакцина ишлаб чиқилмагунга қадар, бутун дунё кибер-изоляцияга дуч келиши мумкин. Барча бизнес-коммуникациялар ва маълумотлар узатиш блокланади. Ижтимоий мулоқотлар шахсан, стационар телефон орқали, оддий почта орқали ёки қисқа  тўлқинли радио орқали боғланиш мумкин бўлган одамлар билан чекланади.
Интернетсиз бир кун бутун дунёга 50 миллиард доллардан ортиққа тушади. 21 кунлик глобал кибер-изоляция 1 триллион доллардан ортиққа тушиши мумкин.
Жаҳон пандемиясининг бориши ваа унга қарши кураш Билл Гейтс ва унинг атрофидагилар томонидан айтиб берилганидек, WEF фантазиялари ҳаракат қилиш қўлланма, дастуриламалдан бошқа нарса сифатида қабул қилинмаслиги керак. Яни бир кун келиб ҳаммаси айнан шундай бўлади. Тушунарсиз бўлган ягона нарса – НИМА УЧУН?
Қўл остимизда биллур шаримиз йўқ, WEF азаматларининг фикрларини ўқий олмаймиз, лекин жорий пандемия билан ўхшаш тарзда мулоҳаза юритадиган бўлсак оралиқ якунда у нимага олиб келди? Ҳаракатланишнинг кескин чекланишига, жамиятнинг парчаланишига, турли ва бир қарашда душман бўллган мамлакатларнинг бир байроқ остида бирлашувига, шафқатсиз қонунларга ва ҳ.к.га олиб келди. Шу сабабли киберпандемия шунга ўхшаш натижага, фақат кибер-соҳада олиб келиши ҳақида ўйлаш керак.
Масалан, дунё бир ҳафта тармоқсиз ўтирганидан кейин тармоққа кириш учун ниқоб (қандайдир мажбурий жосус софт) ёки эмлаш (фойдаланувчини кузатиб борадиган микросхема) аналогини талаб қилиб, бирин-кетин ўчиришни бошлайдилар. Шундан кейин расмий парадигмадан мустақил бўлган барча сайтлар ўчириб ташланади ва фақат банклар, ФҚБ ва давлат ОАВ қолади. Ўз-ўзидан – ижтимоий тармоқлар давлат томонидан қаттиқ назорат қилинади.
Ва ниҳоят, WEF шаъма қилишича, тож ва киберпандемиядан кейин қандайдир COVID-19  карбонат ангидрид газини катта миқдорда чиқариш ва бошқа табиий офатлар орқали литосфера ва атмосферага зарар етказади. Мана шундан кейин ҳамма нарса бир хил тарзда такрорланади, бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсадан – гижжалар пандемиясидан, компьютер «қурт»ларидан, бўронлар ва зилзилалардан вакцина пайдо бўлади. У тўғридан-тўғри танага интеграция қилинади ва фақат ушбу қурилма орқали Сайёра бўйлаб саёҳат, интернетда саёҳат ва ишлаш учун саёҳат қилиш мумкин бўлади. Бунинг қачон ва қандай шаклда бўлишини аниқ билмаймиз, лекин воқеалар ривожланишини кузатмоқдамиз.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase