Илм-фан (328)
Подкатегории
Швейцариялик муҳандислар ултратовуш ёрдамида миянинг майда, мураккаб қон томирлари бўйлаб ҳаракатлана оладиган пуфакчали микроробот ишлаб чиқишди. Қурилмалар сичқонларда синовдан ўтказилди ва келажакда мия шиши ва инсултни даволашда дори воситаларини аниқ етказиб бериш учун ишлатилиши мумкин. Бу ҳақда Nature Communications даврий нашри хабар берди.
Қуръони Каримнинг сураларидан бирида: «Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки Биз унга сув туширсак, у сесканади ва кўпчийди. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир», дейилади (Ҳаж сураси, 5-оят).
Ал-Ҳусайн номидаги Иордания техника университети ва Қатар университети олимлари гуруҳи баландлиги тахминан 200 м бўлган, нафақат кундузи, балки кечаси ҳам электр энергияси ишлаб чиқарадиган "қуёш" минорасини моделлаштиришди. Минорадаги вертикал йўналтирилган турбиналар ҳаво оқимларини юқорига ва пастга йўналтиради, шу билан туну0кун ва дам олишсиз ишлайди.
Қуръони Каримда: «Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир», деган оят бор (Анъом сураси, 38-оят).
Қачон қараманг, асалари инларида иш тинмайди. Асаларилар бир дақиқа дам олмай туну-кун меҳнат қиладилар. Аммо, буни қарангки, фақат урғочи асалариларгина меҳнат билан банд бўлар экан.
Уй эшаги ёки эшак (лот. Equus asinus ёки Equus africanus asinus) - ёввойи эшакнинг (Equus africanus) хонакилаштирилган авлоди бўлиб, у инсоният иқтисодиёти ва маданиятининг ривожланишида муҳим тарихий роль ўйнаган ва кўплаб ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида ҳозиргача кенг тарқалган (40 миллиондан ортиқ). Ривожланган мамлакатларда оз сонли эшаклар боқиш мақсадида ёки уй ҳайвонлари сифатида сақланади. Эшак камида 5000 йил давомида иш ҳайвони сифатида фойдаланиб келинган.
Берлиннинг оптик сенсор тизимлар институти, радиоастрономия институти ва бошқа техник олийгоҳнинг немис астрофизиклари Зухро сайёрасининг кундузги атмосферасида илк бор кислород атомини аниқлашди. Бу ҳақда илмий мақола “Nature Communications” илмий журналида чоп этилди.
Замонавий назарий математика - бу математика синфи ўқувчиларини хафа қиладиган, аммо шу билан бирга бугунги кунда биз завқланадиган барча технологик мўжизалар учун асос яратадиган мураккаб мавҳум соҳадир. Буюк мусулмон математиги ал-Хоразмийнинг ғайриоддий ақли бўлмаса, математика олами анча бошқача кўринади, дейиш ўринлидир.
Муқаддас Қуръонда бир кимёвий элемент - темир моддаси алоҳида зикр қилинади. “Темир” сўзини англатувчи “Ҳадид” деб номланган сурада шундай оятлар бор: ...Яна Биз темирни туширдик - яратдик. Унда куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бордир...Ҳадид сураси, 25-оят
Олимларнинг ҳозирги кунда энг сўнгги илғор технологиялар ёрдамида олиб бораётган тадқиқотлари, ҳисоб-китоблари ва кузатувлари инсониятга оламнинг яратилишига доир кўплаб маълумотларни очиб бермоқда. Ана шундай маълумотлардан бири - коинотнинг мунтазам кенгайиб бораётганлигидир.
Одамзотнинг 1969 йилда Ойга парвоз қилиши ва унинг сатҳига қадам қўйиши тўғрисида Қуръонда айтиб кетилган.
Эволюция назариясининг илдизлари узоқ ўтмишга, Қадимги Юнонистон даврларига бориб тақалса-да, мазкур ғоялар 19-аср ўрталарига келибгина кенг ёйилди. 1859 йилда инглиз ҳаваскор табиатшуноси Чарльз Дарвин томонидан эълон қилинган “Табиий танланиш йўли билан турларнинг пайдо бўлиши” китоби бу ғояларни жаҳон илмий майдонига кўтариб чиқди. Дарвин жонли организмларнинг ҳар хил турлари Мутлақ Яратувчи томонидан мукаммал ҳолда яратилганига қарши чиқади ва барча турлар биргина аждод турдан пайдо бўлган ва вақт ўтган сайин кўплаб катта-кичик ўзгаришларга учраган, дея исботлашга уринади.