close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркиядаги илмий турғунлик

Ёзувчи Холида Адиб хоним Туркиядаги ушбу илмий турғунликни шундай тавсифлаб берганки, шу жойда уни нақл қилсак мақсадга мувофиқ бўлур эди. У шундай дейди:

Ёзувчи Холида Адиб хоним Туркиядаги ушбу илмий турғунликни шундай тавсифлаб берганки, шу жойда уни нақл қилсак мақсадга мувофиқ бўлур эди. У шундай дейди:

“Дунёни мутакаллимларнинг фалсафаси назорат қилиб турар экан Туркиядаги Ислом уламолари ўзларининг вазифаларини жуда ҳам чиройли қилиб бажариб юрдилар. Илм даргоҳларидан “Сулаймония” ва “Фотиҳ”лар ўша замондаги етакчи илм-фанларнинг маркази бўлган. Лекин Ғарб илоҳий фалсафанинг ва диндаги каломга доир баҳс-мунозараларнинг чангалидан халос бўлганларида янгича илм-фан ва янгича ҳикматга асос солиб дунёда инқилоб яратдилар. Уламолар жамоаси таълимнинг қийинчиликларини ўз зиммаларига олиш ва муаллимларнинг мажбуриятларини адо этишнинг уддасидан чиқа олмадилар. Уларнинг эътиқод қилишларича илм  милодий ўн учинчи асрда бўлгани каби ҳозирги мавқеидан ўтиб илгарилаб кета олмас эди. Ана шу нотўғри фикр милодий ўн тўққизинчи асрга қадар улардаги таълим тизимида ҳукмрон бўлиб келди”.
“Зотан, Туркия ва бошқа мусулмон юртлардаги уламоларнинг ушбу фикрларининг динга умуман алоқаси йўқдир. Илоҳий фалсафа ёки мусулмонларда ёхуд насронийларда мавжуд бўлган илми калом шубҳасиз юнонларнинг фалсафасига асосланган эди. Унда мажусий файласуф бўлмиш Арастунинг фикрлари кўпчиликни ташкил қилар эди. Шу жойда мен масиҳий уламолар билан мусулмон уламоларнинг ақлий даражалари ўртасини қисқача қилиб солиштирсам яхши бўлар эди”.
“Қуръони Карим оламнинг табиий яралиши масаласига батафсил тўхталмаган. Ундаги таълимотнинг кўпроқ қисми ва энг катта эътибор ҳаётнинг маънавий-ижтимоий тарафларига қаратилган. Унинг энг катта мақсади гўзаллик билан қабоҳатнинг, яхши билан ёмоннинг ўртасини ажратиб беришдир. У оламга шариатни олиб келган. У ҳар қачон метафизика ёхуд маънавий билимлардан бирор бир масалани зикр қилар экан биз унда чигаллик ёки мушкулликни жуда ҳам оз учратамиз. Албатта, ундаги асосий таълимот тавҳиддир. Бинобарин Ислом оддийлик ва бағрикенглик динидир. У бошқа динлардан кўра табиий олам ҳақидаги янги назариялар учун бағри очиқроқдир. Лекин янги илмий таҳқиқларда кўмак берадиган ана шу бағрикенглик ва ана шу оддийликнинг умри мусулмонларнинг ҳаётида кўп ҳам узоққа чўзилмади. Ҳижрий тўққизинчи асрга келиб уламолар ва мутакаллимлар – фиқҳ у ёқда турсин – илоҳиётни занжирлар ва кишанлар билан қайдлаб ташладилар. Ижтиҳод ва таҳқиқлар эшигини маҳкам қилиб ёпиб ташладилар. Ана ўша вақтда Арастунинг фикрлари исломий фалсафага қўшилиб аралашиб  кетди”.
Роҳиб Павлнинг дини деб номланса яхшироқ бўладиган- масиҳий динида иш тамоман бошқача эди. Чунки, “Яратишнинг бошланиши” китобида табиий олам ҳақида батафсил сўз юритилади. Насронийлар уни Аллоҳнинг каломи деб имон келтирар эканлар унинг тўғри эканлигини ҳам эътироф этишлари керак эди. Қачонки кузатувлар уларнинг ушбу таъвилларини тасдиқламагач улар далил излашга мажбур бўлдилар ва Арастуга ёпишиб олдилар. Чунки унинг нутқи сеҳрнинг ишини бажарар эди.
Ғарбликлар табиатни мушоҳада, тажриба, таҳлил ва қисмларга ажратишлар ёрдамида ўрганишни бошлаганларида иш черков вакилларининг қўлларига тушди. Уламолар амалий йўллар ёрдамида муҳим кашфиётларга эришганларида насронийликнинг уламолари черковнинг ҳукмронлиги инқирозга юз тутишидан хавфсираб қолдилар. Натижада дин билан илмнинг орасида қақшатқич кураш бошланди. Ўз ўрганишлари ва таҳқиқотларига берилиб кетган табиий фанлар уламоларининг улуғлари ўз илмларининг қурбонларига айландилар.
Насроний ибодатхонаси дин билан илмнинг ўртасидаги қонли урушлардан сўнг воқеълик билан рўбарў келишга мажбур бўлиб табиат илмларини ўз илм даргоҳлари ва куллиётларининг дастурларига киритди. Кечагина мусулмонларнинг билим даргоҳларидан фарқ қилмай турган дорулфунунлари табиий фанлар ва янги илмларнинг марказига айланди. Шу билан бирга Ғарб олимлари ўз фалсафасидан воз кечмади. Бунинг оқибати шу бўлдики, черковнинг бошқаруви бир гуруҳ зиёли табақанинг қўлига ўтди. Католик ва протестантларнинг руҳонийлари янги илмларда шерик эдилар. Улар ҳар бир мавзуда янгилик излашга қодир эдилар...
Усмонли Туркиядаги  уламолар эса бунинг акси эдилар. Зеро улар янги илмларни эгаллашга аҳамият бермадилар. Ҳатто янги фикрларнинг ўз минтақаларига кириб келишига қаршилик қилдилар. Улар мусулмон умматнинг таълим бошқарувини ўз тасарруфларида сақлар эканлар янги нарсаларни ўзларига яқин келишига ижозат бермас эдилар. Чунки, турғунлик улардаги таълим тизимида устунлик қилар эди. Уларнинг сиёсат билан боғлиқ ишлари таназзул даврида ҳаддидан ошиб кетган эди. Кузатув ва тажриба машаққатларини ўз зиммаларига олиш учун уларга ижозат берилган эди. Улар эса Арастунинг фалсафасига осилишдан нарига ўтмадилар ва ўз билимларини дедукция асосига барпо этдилар. Шунинг учун милодий ўн тўққизинчи асрдаги мусулмон билим даргоҳлари милодий ўн учинчи асрдаги ҳолатича қолиб кетаверди”.(Шарқ ва Ғарбнинг Туркия учун кураши: 40-43бетлар).  

Абул Ҳасан Али ал-Ҳасаний ан-Надавий “Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?” китобидан...
Бу иқтибос шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳнинг "Олам ва Одам, Дин ва Илм" китобидан ҳам бор
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase