Гапни шундан бошлаймизки, оммавий таълим бу – тизимдир, уни давлат томонидан қўллаб-қувватламасдан иложи йўқ, замонавий давлатларда бу билан алоҳида идорлар шуғулланади. Бу ерда биз асосий бир жиҳатни ажратиб кўрсатишимиз мумкин: давлат қандай бўлса, таълим ҳам шундай бўлади. Замонавий давлатлар, жумладан, аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қиладиган мамлакатларнинг аксарияти дунёвий давлатлар эканлигини ҳисобга олсак, таълим тизими ҳам дунёвий ҳисобланади. Диний таълим эса бу ҳолатда доимо бир четда бўлади. Яъни у ёки бу даражада сифатли оммавий диний таълим фақат дин ҳукуматдан ажратилмаган давлатда, масалан, Эрон ёки Саудия Арабистонида бўлиши мумкин. Бежизга ҳозирги кунда бу икки оқим издошлари – салафийлар ва шиалар – бу қадар фаол эмас, ахир улар давлат томонидан, жумладан, таълим соҳасида ҳам қўллаб-қувватланади. Уларнинг олий таълим муассасалари фаолият юритяпти, талабаларнинг ўқиши ва келажакда ишга жойлашиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Умуман олганда, таълимнинг нуфузи, у берадиган истиқболлар потенциал талабалар танлови учун асосий омиллардан ҳисобланади.
Ҳозирги дунёвий давлатларда диний таълим нуфузлими? Афтидан, йўқ, бундай эмас. У битирувчининг мутахассис сифатида шахсий камол топишига имкон берадими? Бунга ҳам йўқ, деймиз. Бундай ҳолат кўпинча шунга олиб келиши мумкинки, дунёвий мамлакатларда фаолият юритаётган кам сонли диний таълим муассасаларида салбий селекция рўй бермоқда. У ерга асосан дунёвий олий таълим муассасаларнинг нуфузли ихтисосликлари кира олмайдиганлар боради. Бундай вазият ҳақида жадидлар 20-аср бошларидаёқ ёзган эди. Диний таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш – алоҳида бир катта муаммо, энг яхши ҳолатда уларга маҳаллий диний идоралар ва муфтиятларда барча харажатлар ва муаммолари бўлган иш топилади, энг ёмон ҳолатда бундай одам шунчаки унинг тирикчилиги учун кифоя қиладиган «оддий» иш қидиради, у олган билимлар эса амалда қўлланмай қолиб кетади.
Натижада, биз деярли салбий селекцияга эга бўламиз - диний олий таълим муассасаларига бориш учун бошқа жойи бўлмаганлар боради, молиявий ва интеллектуал имкониятларга эга бўлганлар шахсий камол топиш учун юқори салоҳиятга эга истиқболли мутахассисликлар учун нуфузли дунёвий олий таълим муассасаларига боради. Натижада, биз жуда ҳам ақлли бўлмаган, жуда ҳам ўқимишли бўлмаган, лекин динда такаббур, атрофидаги одамларга насиҳат қилавериб жонига тегадиган ва қандай қилиб тўғри даъват қилишни билмайдиган битирувчиларга эга бўламиз. Бир пайтлар ал-Азҳар университети ислом билимлари маркази бўлган, унда таҳсил олган одамлар ислом олими даражасига мос келарди. У ҳозир нимага айланиб қолгани, қандай «олимлар» чиқараётгани ва улар қандай фатволар бераётгани ҳақида гапириш шарт бўлмаса керак. Уни бундай аҳволга ким ва қандай солиб қўйгани бу – алоҳида мавзу, лекин ҳаммаси ректор лавозимини Рашид Ридо каби одамлар эгаллаб, ҳукумат тепасига секулярист ва социалист Камол Носир каби одамлар келган пайтда бошланган. Энди нима қилиб бўлса ҳам диний илм олишга тайёр бўлган самимий, садоқатли, истеъдодли инсонларга умид қилиш мумкин, холос.
Ўз-ўзини ташкил етиш ва мухторият – ҳозирги кунда исломий тарбияни фақат шу сақлаб қолиши мумкин. Ҳар қандай сифатли таълим молиялаштирилмасдан бўлиши мумкин эмас, халифалик мавжудлиги даврида таълим марказлари ва олимларнинг ҳукуматдан моддий мустақиллигини таъминлаган вақфлар муҳим рол ўйнаган, бизнинг даврда эса бу ролни хусусий ҳомийлари ўйнаши керак, бу таълимга эҳсон қилиш маданиятини жонлантириш, давлат инвестициялари эмас, балки хусусий инвестициялар асос бўлиши керак.
Шунингдек, исломий мадрасаларда мавжуд таълим тизимини қайта кўриб чиқиш, баъзи гуманитар фанларни жорий қилиш лозим: масалан, одамлар билан ишлашни яхши тушуниш учун психология; бошқа динлар вакиллари нуқтаи назарини яхшироқ идрок учун ва улар билан баҳс-мунозара қилиш учун қиёсий диншуносликни ўргатиш; унинг вакиллари ахлоқ ва инсонпарварлик ёки замонавий табиий-илмий маълумотлар нуқтаи назаридан исломга қарши айбловлар қўядиган атеизмнинг замонавий шаклларига қарши далилларни ўрганиш; нотиқлик ва риторика қобилиятлари, асосан диндорлар учун ваъз ўқиш ва улар билан қолган вақтда мулоқот қилиш керак бўлади.
Умуман олганда, тилни яхши билиш – муваффақиятли даъватнинг калитидир, худди араб тилини чуқур билиш – шариат матнларини билишнинг калити бўлгани каби. Мамлакатимиз (Россия) мисолида кўришимиз мумкинки, кўпинча турли адашган секталар воизлари айнан рус тилини яхши билгани туфайли оммага машҳур бўлади, чунки бу уларга ўз фикрини етказишга ёрдам беради. Шу сабабли мадраса битирувчилари рус тилини яхши билашлари керак, бироқ афсуски, миллий республикаларда бу билан боғлиқ муаммолар бор. Кўпинча она юртида шариат таълими олган, кейин эса чет элга таълимни давом эттириш учун йўл олган одамлар ватанига қайтгач, она тилини (маҳаллий этнос тили) ҳам, араб тилини ҳам яхши билади, бу эса уларни амалда рус тилида сўзлашувчи ва рус тили улар учун ахборотни тўғри қабул қилиш тили бўлган кўп сонли мусулмонлардан узиб қўяди. Доғистонда бундай мисоллар тўлиб ётибди – машҳур олимлардан таҳсил олган одамлар ватанига қайтгач, рус тилини яхши билмасликлари сабабли оммага етказа оладиган биронта маъруза ёки дарс матнини ёза олмайди.
Кўпчилик замонавий мусулмонлар, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам асосан шаҳарларда яшайди, мусулмонлар ёш авлоди орасида урбанизация даражаси юқори бўлиб, буни ёдда тутиш лозим, замонавий мусулмон эркак ёки мусулмон аёл яшайдиган шароитларни тушуниш керак – қандай масалалар улар учун қизиқарли ва улар кайси тилда гаплашадилар. Сифатли, адекват ва замонавий исломий таълим бу жиҳатларни ҳам ҳисобга олиши керак.
Шариат илми йўлини танлаган одамларнинг келгусида ишга жойлаштириш ва молиявий таъминлаш муаммосини ҳам алоҳида ёдга олиб ўтиш керак, шуни эътиборга олиш лозимки, агар сиз молиявий фаровонлик ва муваффақиятга интиладиган бўлсангиз бу сизнинг йўлингиз эмас, яхшиси, бизнесн танлаганингиз маъқул. Шу сабабли молиявий қийинчиликларга, эҳтимол, камбағалликка ҳам тайёр туринг, агарда сиз ўзингиз билан ва Аллоҳ билан самимий бўлишни истасангиз. Гарчи замонавий интернет-технологиялар ислом олимига мустақил мавжуд бўлиш имконини берсада. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бор умид ўзини-ўзи ташкил қилишдан ва тавфиқ фақат Аллоҳдандир.
Ислом университетлари
Ушбу мақолада гап нафақат ислом олий таълим муассасалари ҳақида, балки умуман таълим тизими ҳақида боради: замонавий ислом таълими давр талабларига қанчалик мос келади, агар мос келмаса, нима сабабдан?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси