close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони олимлари ғайриодатий қуёш батареясини ишлаб чиқишди

Қирол Абдуллоҳ номидаги Илмий-технология университети ходимлари янги турдаги шарсимон шаклдаги қуёш батареяси яратдилар. Янги конструкция космик аппаратларни фотоэлектрик энергия манбаси билан таъминлашга, улар билан микро-йўлдошларни ўраш ёки ташқарига чиқариладиган конструкцияга ўрнатиш имконини беради. Илмий иш натижалари Spectrum IEEE порталида пайдо бўлди.

Янги қуёш батареяларининг шарсимон шакли қурилмага нафақат юлдузларнинг тўғридан-тўғри нуридан, балки акс эттирилган нурлардан ҳам энергия олишга имкон беради. Лаборатория шароитларида ўтказилган синовлар шуни кўрсатадики, шарсимон қуёш батареялари самарадорлиги анъанавий ясси батареялардан 24-39% юқори. Ёруғлик манбаини тўсишда ҳосил бўладиган электр энергияси миқдори ҳам 60% юқори бўлган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қуёш батареяларининг янги турини яратиш ясси фотоэлектрик элементлар ишлаб чиқишдан бироз қийинроқ бўлади.

Келажакда олимлар қуёш батареяларини ихчамлаштириш жараёнини автоматлаштириш учун роботлаштирилган қўл яратишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мутахассислар технологияни лаборатория ва дала шароитида синаб кўриш ва уларни ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатларини баҳолаш ниятида.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase