close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тарих

Тарих (516)

Пайшанба, Окт 26 2023

Иброҳим алайҳиссалом, насронийлик ва яҳудийликнинг марказий шахсидир. У Бобилдан (ҳозирги Ироқ) шарқда жойлашган Ур шаҳрида туғилган. Бу ҳудуд ўзининг политеистик эътиқодлари билан машҳур бўлиб, у ерда кўплаб худолар ва маъбудаларга сиғинишарди. Худолар пантеонига юлдузлар ва сайёралар ҳам киради. Уларнинг барчаси шаҳарларнинг ҳимоячилари ва ҳомийлари ҳисобланган: Ур ва Ҳарранда - ой худоси Нанна, Ларс ва Сиппарда - қуёш худоси Шамаш ва Урукда - Венера маъбудаси Иштар.

Чоршанба, Окт 25 2023

Ал-Муваффақ Абдуллатиф татарлар ҳақида шундай дейди:

Сешанба, Окт 24 2023

 Бани Исроил Фиръавннинг зулм ва истибдоди остида узоқ вақт яшади. Аллоҳ таоло уларни қутқариш учун Мусо алайҳиссаломни юборди. Уларга ўзининг турли неъматларини ато этди. Охири бориб, Муқаддас ерга киришларини ирода қилди. Шунда Мусо алайҳиссалом уларни бу илоҳий амр¬ни амалга оширишга ундаш мақсадида Моида сурасидаги ушбу гапни айтдилар:

Сешанба, Окт 24 2023

Энди Од (қабиласига келсак), бас, улар бир даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалок қилиндилар. У (бўронни Аллоҳ) уларнинг устига пайдар-пай етти кеча ва саккиз кундуз ҳоким қилиб қўйдики, энди у жойдаги қавмни худди чириб, ичи бўшаб қолган хурмо дарахтининг танасидек қулаб, ҳалок бўлиб ётганларини кўрурсиз. Бас, улардан бирон (омон) қолгувчини кўрармисиз? (Асло, уларнинг барчалари ҳалок бўлиб битдилар). Ҳааққоҳ сураси, 6-8-оятлар

Сешанба, Окт 24 2023

Замонавий жамиятнинг ривожланиш суръатлари тобора тезлашиб бормоқда, аммо қадимги афсона ва ривоятларга қизиқиш вақт ўтиши билан камаймайди. Тадқиқотчилар ва кенг жамоатчилик, айниқса, ҳақиқий асосга эга бўлиши мумкин бўлган ажойиб ҳикояларни ўзига жалб қилади. Бу Од қавми девқомат одамлари билан боғлиқ бўлган қизиқ фактлар.

Душанба, Окт 23 2023

Унинг сабаби, Ибн Саъд ва бошқаларнинг ривоятига кўра, мусулмонларга савдогарлар орқали румликлар катта қўшин тўплагани ва уларга румнинг  қўл  остида бўлган  Луҳам  ва Жузом қабилаларидан иборат насроний арабларнинг ҳам қўшилганлиги хабари етиб келди. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам эса уларга қарши чиқишга амр қилдилар. Табароний ривоят қилишича, Рум лашкарининг адади қирқ мингта бўлган. Бу ғазот ҳижрий тўққизинчи йилида бўлиб, ёз фасли эди. Ҳарорат жуда баланд эди. Мадина мевалари ғарқ пишган палла эди.

Душанба, Окт 23 2023

Худонинг Муқаддас Китоби - Қуръон - чексиз миқдорда ҳикмат берувчи ҳақиқий билимлар манбаидир. Муқаддас Китобда кўплаб воқеалар ва ҳодисалар тасвирланган. Бундан ташқари, баъзи шаҳарлар ҳақида ҳикоялар мавжуд. Биз ўқувчиларни Қуръонда тилга олинган бешта шаҳар билан танишишга таклиф қиламиз.

Шанба, Окт 21 2023

Бундан роппа-роса 40 йил олдин, 1979 йил 1 апрелда, умумхалқ референдумидан сўнг, Эрон расман Ислом Республикасига айланди. Бир неча ҳафта олдин инқилобчилар ниҳоят шоҳ ҳукмронлигини ағдаришди. Жаҳон тарихи учун кўлами ва аҳамияти жиҳатидан бу воқеалар 1789 йилдаги Франция инқилоби ва 1917 йилдаги Россия большевиклар инқилоби билан бир қаторга қўйилган.

Жума, Окт 20 2023

Фалак айланмайди ва бугун кўтарилган эртага ҳам чўққида қолади, дейиш нодонликдир. Тарих китоби фақат бир саҳифадан иборат, дейиш аҳмоқликдир. Чунки тарих саҳифалардан тикилган китоб бўлади. Бугун бир саҳифаси ёпилса, эртага бошқаси очилади. Шу ерга келганда бир ибрат олишимиз керак бўлади. Ибрат шуки, Аллоҳ азза ва жалла кўтариш ва тушириш билан имтиҳон қилади. Қимирлатиш ва мустаҳкамлаш билан, хавф ва хотиржамлик билан, бойлик ва фақирлик билан, кулги ва йиғи билан синайди.

Жума, Окт 20 2023

Мусулмонларнинг илмий ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги, унинг натижаларини дунёда Шарқдан Ғарбга ёйилиши инфратузилма, йўллар, алоқа линиялари мавжудлиги ва шунга мос равишда савдогарлар, саёҳатчилар ва зиёратчиларнинг жадал ҳаракатланиши билан боғлиқ эди.

Чоршанба, Окт 18 2023

Хайбар Мадинаи Мунавварадан етмиш милча узоқликдаги жой бўлиб яҳудийлар у жойни босиб олишган эди.

Якшанба, Окт 15 2023

Ушбу дин голиб бўлди. Чунки у ўзи тарқаладиган ҳақдир. Ҳақиқат тил билан бўлсин ёки қилич билан ёхуд бошқа нарса билан тарқалиши ҳийин эмас. Чунки ҳақиқатларнинг ҳукмронлиги ҳар бир ерда соя солиши лозим.

Якшанба, Окт 15 2023

Абдулмалик ибн Марвон ибн ал-Ҳакам ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдум Маноф ибн Қусой ибн Килоб, Абул Валид. 26 йил туғилган. Ибн Зубайр халифа бўлиб турган пайтда у отаси олган ваъда бўйича байъат олди. (Отаси тириклигида одамлардан унга байъат беришга ваъда олган). Шундай экан, унинг халифа бўлиши тўғри эмас. Миср ва Шомни қўлида сақлаб қолди, кейин 73 (692-93)- йили Зубайрни ўлдириб, Ироқ ва унга яқин ерларда ҳам ҳукмдорлигини ўрнатди. Ана ўша кундан эътиборан унинг халифалиги тўғри ҳисобланади ва ҳокимияти тан олинади. Ана шу йили Ҳажжож Каъбани бузди ва ҳозиргидек қилиб қайта қурди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase