Россиялик миллатчиларники ачиб кетди
Россия Федерациясида жанжал чиқди: Москва вилоятида ўғил болаларга энг кўп қўйиладиган исмлар аниқланди. ОАВнинг таъкидлашича, Москва вилоятига Марказий Осиёдан мусулмон муҳожирлар оқими кўпайиб бораётгани сабабли, исмлар орасида Муҳаммад ва Фотима исмлари кўп учрайди.
Москвада "Жойларимизни масжид билан булғашга йўл қўймаймиз" шиори остида миллатчиларнинг акцияси бўлиб ўтди
Косино-Ухтомскийда якшанба куни масжид қурилишига қарши миллатчилар акцияси бўлиб ўтди. Уни ўтказиш тўғрисидаги даъватлар бир қанча жамоатчиликка, шу жумладан очиқ неонацистлар ва исломофоблар орқали тарқалди.
Ҳинд миллатчилари азонга тақиқ қўйишни талаб қилмоқда
Ҳиндистон миллатчи ультра-ўнглар партияси Шив Сена мамлакат федерал ҳукуматини масжидлар динамикларидан азон янграшини тўхтатиш чораларини кўришга чақирди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти NDTV га таянган ҳолда.
Миллатчилар ҳинд келинлар томонидан Ислом қабул қилишни жиноятга тенглаштирди
Ҳиндистоннинг ҳукмрон миллатчи партияси мамлакатнинг аҳоли энг зич жойлашган штатида «никоҳ орқали динга ўтказиш» жиноят, деб қабул қилинадиган қонунни маъқуллашга эришди. Уттар-Прадешнинг янги қонунига кўра, турли динларга мансуб келин ва куёв никоҳдан ўтиш нияти ҳақида туман судига 2 ой олдин хабар бериши керак ва фақат расмийлар бундай никоҳни тасдиқласагина, бундай никоҳ амалга ошиши мумкин бўлади.
Мирзо Бобур масжиди
обур масжиди (урду тилида: بابری مسجد, хинди тилида: बाबरी मस्जिद) – Айодхя шаҳридаги масжид. 1940-йилларгача Жонмастан масжиди («туғилган жой масжиди») деб аталган.[1]
Италия миллатчилари ислом динини қабул қилган Силвиа Романодан аламини олмоқчи
Африкалик жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган италиялик қиз Европанинг махсус хизматларининг саъй-ҳаракатлари билан асирликдан қутқарилиб, Италияга кутилмаган кўринишда қайтиб келгач, унинг ватанидаги миллатчиларнинг ғазабини қўзғатди.
Ҳинд мусулмонлари ҳинд миллатчиларининг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз келажаги учун хавфсирамоқда
Ҳиндистон қуйи палтасига сайловларда мамлакат бош вазири Нарендра Моди унинг етакчиси бўлган «Бхаратия джаната парти» (БДП) ғалаба қозониши миллатнинг маданий ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин, деб ёзади The Guardian. Жума куни соат 13.30 да Сарай Алаварди масжиди радиокарнайига жон кирди ва мингдан ортиқ одамнинг пешонаси ерга ёзилган жойнамозга тегди.
Хитой неонацистлар ва исламофоблар учун идеалга айланмоқда
Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳрида 52 кишини отиб ўлдирган Брентон Таррант ўзи қуйидагиларни ёзган: «Менинг идеалимга энг яқин бўлган сиёсий ва ижтимоий қадриятларга эга мамлакат бу – Хитой Халқ Республикаси». Ушбу баёнот кузатувчиларни саросимага солиб қўйди: оммавий қирғин уюштирган қотил – оқ танли миллатчи, мусулмонлар ва муҳожирлик душмани. Ундан ўтмишнинг машҳур золимлари – Адолф Гитлер ва Бенито Муссолинига ҳурмат қилиб бош эгиш кутилган, лекин асло хитойлик вазмин аппаратчи Си Цзиньпинга эмас.