Гуманитар ходим Силвиа Романо бир ярим йил олдин Кениянинг жануби-шарқида ўғирлаб кетилган эди. Жиноятчилар билан узоқ вақт давом этган музокаралардан сўнг, Туркия махсус хизматлари ёрдамида 25 ёшли қиз асирликдан озод қилинди ва якшанба куни Римга учиб кетди.
Италия пойтахтида Силвияни асирликдан қутқарган оила аъзолари, Бош вазир Жузеппе Конти ва Ташқи ишлар вазири Луиджи ди Майо кутиб олишди. У туғилиб ўсган Миланда қиз шарафига қўнғироқ чалиши уюштирилди.
Озод қилинган асира ватандошлари олдида кенг яшил ҳижобда пайдо бўлди, бу жамоатчиликни ҳайратда қолдирди.
Маълум бўлишича, Африкада Романо жангарилар босими остида эмас, балки ўз хоҳиш-иродаси билан Исломни қабул қилди, деб хабар беради The National. Италия миллатчилари жаҳл билан бу ҳақиқатни қабул қилдилар ва «Стокгольм синдроми» тўғрисида ва Италия ҳукумати тўловни тўлаб, Libero ўнг-радикал газетаси директори Витторио Фельтри айтганидек, «қизнинг террорчи дўстларини молиялаштиргани» ҳақида гапира бошладилар.
Сильвиянинг ўзи айбловлар ва тахминларни қатъиян рад этди. Италиялик қизнинг сўзларига кўра, асирликда у Қуръон ўқишни ўргатишларини сўраган ва кейинчалик Исломни қабул қилган - ўғирлаб кетувчиларнинг зўрлашисиз, Романонинг сўзларига кўра, унга инсоний муносабатда бўлишган ва зўравонлик қилинмаган.
Италия миллатчилари ислом динини қабул қилган Силвиа Романодан аламини олмоқчи
Африкалик жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган италиялик қиз Европанинг махсус хизматларининг саъй-ҳаракатлари билан асирликдан қутқарилиб, Италияга кутилмаган кўринишда қайтиб келгач, унинг ватанидаги миллатчиларнинг ғазабини қўзғатди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар