close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Миллатчилар ҳинд келинлар томонидан Ислом қабул қилишни жиноятга тенглаштирди

Ҳиндистоннинг ҳукмрон миллатчи партияси мамлакатнинг аҳоли энг зич жойлашган штатида «никоҳ орқали динга ўтказиш» жиноят, деб қабул қилинадиган қонунни маъқуллашга эришди. Уттар-Прадешнинг янги қонунига кўра, турли динларга мансуб келин ва куёв никоҳдан ўтиш нияти ҳақида туман судига 2 ой олдин хабар бериши керак ва фақат расмийлар бундай никоҳни тасдиқласагина, бундай никоҳ амалга ошиши мумкин бўлади.

Агар тўйдан кейин ер-хотиндан бири иккинчисини динини ўзгартириш фикри билан илҳомлантирса, улар 10 йилгача қамалиши мумкин, хабар қилади IslamNews сайти AP News га таяниб.
Шундай қилиб, миллатчи ҳукумат ҳиндларнинг мусулмонлар билан никоҳларда Исломни қабул қилишларига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда - Ҳиндистонда исломофоблар мусулмонларнинг "севги жиҳоди", никоҳ орқали аёлларни Исломга айлантиришда айбламоқда. Бунда ихтиёрий равишда Ислом динини қабул қилган ва шу билан ўз ота-оналари ва атрофдагилар ғазабини қўзғаган ҳинд қизлар ҳақида кўп сонли ишлар Ҳинд судларида кўриб чиқиляпти. Исломни янги қабул қилган мусулмон аёлларнинг яқинлари мусулмон куёвларни таъсирда айблаб, суд тартибида уларни ҳиндуизмга қайтарилишини талаб қилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase