close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони, Мьянма ва Россия Хитойнинг уйғур мусулмонларига нисбатан сиёсатини қўллаб-қувватлади

Умумий ҳисобда 35 давлат БМТга Шинжон-Уйғур автоном районида Хитой сиёсатини қўллаб-қувватлаш ифодаланган мактуб билан мурожаат қилди. Аввалроқ 22 мамлакат БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига Хитойнинг туркий тилда сўзлашадиган мусулмон озчиликка нисбатан сиёсатини қоралаб хат жўнатганди.

Хитойни уйғур мусулмонларни оммавий раившда ҳибсга олиш ва сиёсий қайта тарбиялаш лагерларига жойлаштиришни тўхтатишга чақирган мамлакатлар орасида Австралия, Япония, Буюк Британия ва Германия бор эди.

Энди эса бошқа 35 мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари Пекин сиёсатини маъқуллаб чиқди.
БМТга ушбу мурожаат остига имзо чекканлар орасида Саудия Арабистони, Россия, Шимолий Корея, Венесуэла, Куба, Мьянма, Филиппин, Сурия, Покистон, Қувайт, Қатар, БАА ва Бахрайн, шунингдек, Африканинг бир қатор мамлакатларини ажратиб кўрсатиш мумкин, хабар қилади  ABC News.
«Терроризм ва экстремизм билан боғлиқ оғир муаммога дуч келиб, Хитой Шинжонда бир қатор аксилтеррор ва радикализмга қарши чоралар амалга оширди, жумладан, қўшимча таълим марказлари ташкил қилди», - дейилади Хитой тарафдорларининг мактубида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase