close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Айғоқчи иши Хитойнинг Марказий Осиёдаги кирдикорлигини очиб беради

"Шу йилнинг бошида мутлақо махфий операция давомида Қозоғистон контрразведкаси советлар даврида қурилган уйда қуршов уюштирди ва ҳукуматнинг юқори мансабдаги амалдорини Хитой фойдасига айғоқчиликда айблов билан қўлга олди, - хабар беради Wall Street Journal. – Ойлар ўтгач ҳукумат ғайриодатий бир иш қилди. Улар бу ҳақидаги ахборотнинг маҳаллий ОАВга келиб тушишига имкон бердилар, бу эса Марказий Осиёнинг энг катта ва бой мамлакатида Пекиннинг ўсиб бораётган таъсирига жавоб реакцияси ҳисобланади".

"Константин Сироежкин – собиқ совет ДҲҚ агенти, махфий ҳужжатларни хитойлик агентларга беришда айбланган шахснинг ҳибсга олиниши, терговдан хабардор кишиларнинг сўзларига кўра – Қозоғистон етакчилари Хитой инвестицияларига ташналик билан шарқдаги улкан қўшни томонидан тажовузлардан қўрқув ўртасида мувозанатлаш шароитларида рўй берди", - ёзади нашр муаллифи Томас Гроув.
"Бу воқеани эълон қилиб, қозоқлар Хитойга хабар юборади – Қозоғистонда ҳаддан ташқари қўпол бўлмаслик ва ўзидан кетиб қолмаслик керак", - дейди Москвадаги Иқтисодиёт олий мактабининг Хитой бўйича эксперти Василий Кашин.
"(...) Қозоғистоннинг кўп йиллик етакчиси Нурсултан Назарбоев ўзининг вориси этиб тайинлаганидан сўнг, ўтган ой сайланган Қозоғистон янги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитой, Россия ва Ғарб манфаатлари ўртасида мувозанат ушлашга ваъда берди. Тўқаев русча ҳам, хитойча ҳам, инглизча ҳам бемалол гаплаша олади. Яқинда The Wall Street Journal га берган интервьюда Тўқаев Хитойни муҳим стратегик шерик деб атади. "Биз иқтисодий соҳада жуда қалин алоқаларга эгамиз, - деди у. – шу билан бир пайтда, сиёсий ҳамкорликни ҳам ривожлантиряпмиз ".
"Бироқ собиқ Совет Иттифоқининг Хитой бўйича энг етакчи экспертларидан бири бўлган Сироежкиннинг айғоқчиликда айблов бўйича ҳибсга олиниши Қозоғистоннинг Хитой таъсири борасидаги ва унинг Осиё йўллари чорраҳаси эканлиги сабабли заифликнинг кучайиб бораётганлиги ҳис этилишидан хавотирлари ортганлигидан далолат беради (...)".
"Хитой ўтган йили Қозоғистонда асосий инвесторлардан бири бўлди, ҳукуматга яқин бўлган кишиларнинг айтишича, Хитой давлат банклари ва кредит муассасаларининг Қозоғистон давлатига кредитлари миқдори ўнлаб миллиард долларга етди. Бироқ энди қозоғистонлик амалдорларнинг айтишича, Хитой бундай иқтисодий алоқалардан ўзининг сиёсий таъсирини кучайтириш учун фойдаланишга ҳаракат қилади ва маълум бир чегаралар ўрнатишга уриниб кўрилади.
"(...) Хитойнинг Қозоғистонда ҳозирлиги, улар киритаётган инвестициялар тортишувли масалага айланиб қолди ва улар ҳаддан ташқари катта таъсир кучига эга бўлишидан хавотирланиш ортмоқда", - деди пойтахт Нур-Султонда Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институтида Хитой бўйича эксперт, Қозоғистон ҳукуматига маслаҳатлар берадиган Руслан Изимов".
"Бошқалар орасида, охирги пайтларда Пекин Қозоғистон ҳукуматига мамлакат ҳудудида хитойлик пудратчиларга ҳаракат қилишга рухсат беришни лобби қилган, хабар қилади музокаралар ҳақида хабардор кишилардан бири, бу фикр Қозоғистон хавфсизлик хизматлари учун тақиқ саналади. Айрим ҳолатларда хитойлик бизнесменлар Қозоғистон компанияларидаги холдинглардан йирик лойиҳалар учун кредитлар оқимини қўллаб-қувватлашни талаб қилган, деди ўша кишининг ўзи. Музокаралар қайси босқичда эканлиги тушунарсиз".
"(...) АҚШнинг Марказий Осиёдаги мавжудлиги сусайди. Москва собиқ совет республикаси билан узоқ сиёсий алоқаларидан фойдаланиб, Хитойнинг иқтисодий таъсириги чекланган тарзда муваффақият билан қаршилик қилиши мумкин, лекин ҳатто Россия расмий шахслари ҳам хусусий тарзда уларнинг Қозоғистондаги таъсири кучсизланиб бораётгани ҳис этилаётганини айтмоқда".
"Сироежкинга қарши иш огоҳлантирувчи ўқ узиш бўлиб хизмат қилиши мумкин", - деб ёзади The Wall Street Journal, ҳамда қўшимча қиладики, Қозоғистонда "аҳолининг айрим қатламларида Хитойнинг шундоқ чегара ортидаги Шинжон туманида уйғур-мусулмонларни шафқатсиз бостириши туфайли Хитойга қарши кайфиятлар ўсмоқда. (...) 2016 йил умуммиллий норозиликлар Қозоғистон ҳукуматини хитойликларга ер сотиш режаларидан воз кечишга мажбур қилди (...)".
"(...) Президент Тўқаев ўз интервьюсида Хитойга қарши кайфиятлар кенг тарқалгани ҳақида тахминни инкор этди ва уни ўтмиш сарқитлари сифатида рад қилди.
"Лекин шунга қарамай, Хитой билан тижорат алоқалари гуллаб-яшнаган ва Қозоғистон ўсиши ва умумий савдо ҳажмининг 12%ини ташкил қилган бир пайтда муносабатлар совуши Хитой томонидан молиялаштириладиган ва давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган айрим йирик лойиҳаларни, жумладан, пойтахтда енгил рельсли транспорт тизими яратиш бўйича режаларни секинлаштирди. Хитой ва Қозоғистон компаниялари ўртасида 27 млрд долларлик алоҳида инвестиция дастури амалда барбод бўлди".
"Қозоғистон ва Россия фуқаролигига эга бўлган Сироежкинга қарши иш муносабатларни янада кескинлаштиришга олиб келиши мумкин. У 19 февралда Алмати шаҳрида ҳибсга олинди. Тергов билан таниш бўлган одамларнинг айтишича, иш унинг Хитой разведкаси билан боғлиқ одамларга махфий ҳужжатлар бергани атрофида. Тергов билан таниш бўлган бошқа одамларнинг айтишича, Сироежкин шунингдек, тўлов сифатида нақд пул олган бўлиши мумкин. Хитой билан муносабатлар бўйича бош маслаҳатчи бўлган ҳолда у ўша пайтлар бош вазир бўлган Тўқаевга Қозоғистон-Хитой чегарасини демаркациялаш бўйича расмий шахслар билан музокаралар бўйича маслаҳатлар берган. Сироежкин Хитой ҳақида кўп ўзарди ва собиқ Совет Иттифоқида Пекин бўйича етакчи экспертлардан бири бўлган" (...).
"Хитой кенг кўламли айғокчилик операциялари ва Осиё, Европа ва АҚШда разведка маълумотлари тўплаш бўйича операциялар амалга оширмоқда, бу ерда Хитой агентлари амрикаликларни нақд пул ва бошқа мукофотлар таклиф қилиб, улар учун айғоқчилик қилишга ёллаган. (...) Пекин шунингдек, стратегик ҳамкор саналган Россияда разведка операциялари амалга оширган. Россия ва Қозоғистонда ярим-расмий Хитой таҳлилий марказлари потенциал активлар сифатида кўриб чиқииладиган одамлар билан алоқа ўрнатишда рўл ўйнаган, бунинг ортидан ахборот учун сўров ва бунинг эвазига пул маблағларлари ваъдаси ётади".
"Уларнинг иши учун бу стандарт амалиёт – агентлар ёллаш ва у Қозоғистонда ҳам, бошқа жойларда ҳам ишлайди", - деди Москвада Олий иқтисодиёт мактаби Хитой бўйича эксперти Кашин.

Мақолани ёзишда Энн М. Симмонс иштирок этди.
Манба: The Wall Street Journal
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase