close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фосиқлар диёри

“Унинг учун лавҳларда (Таврот саҳифаларида) насиҳат ва барча нарсанинг тафсилоти сифатида ҳар соҳадан битиб қуйдик. Бас,(эй, Мусо!) Уларни қувват (жиддийлик) билан олгин ва қавмингга уларнинг яхши (битилган аҳком)ларини тутиш (татбиқ этиш)ларига буюргин! Сизларга фосиқлар диёри (қандай халокатга юз тутгани)ни курсатажакман” (Аъроф сураси, 145-оят).

“Унинг учун лавҳларда (Таврот саҳифаларида) насиҳат ва барча нарсанинг тафсилоти сифатида ҳар соҳадан битиб қуйдик. Бас,(эй, Мусо!) Уларни қувват (жиддийлик) билан олгин ва қавмингга уларнинг яхши (битилган аҳком)ларини тутиш (татбиқ этиш)ларига буюргин! Сизларга фосиқлар диёри (қандай халокатга юз тутгани)ни курсатажакман” (Аъроф сураси, 145-оят).
Фосиқлар диёри борасида муфассирларнинг бир неча
қарашлари мавжуд:
A)Уларнинг энг хакикатга яқини Қатода раҳимаҳуллоҳнинг сузи. Фосиқлар диёридан мурод золимлар ери, Шомдаги амолиқлар ери назарда тутилган. Аллоҳ у ерни Бани Исроилнинг зодагонларига ҳаром қилган. У ерга Мусо алайҳиссалом ҳам кирмаган, балки уни курганлар, холос.
Бани Исроил у ерга Мусо алайхиссаломнинг йигити (хизматкори) Ювшаъ ибн Нун даврида кирган.
Б)Ундан баъзингизни курсатаман, деган суз назарда тутилган булиши ҳам мумкин. Улар уша ўлкаларга кирган, сунг қайтиб келиб, Бани Исроилга уларни золимлар, деб айтганлар, уларни қўрқитиб, жанг қилишдан қайтарганлар.
B)“Баъзингиз” дан Ювшаъ ибн Нун ва Колиб ибн Яфна назарда тутилган булиши мумкин.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида шундай марҳамат қилган:
“Мусо билан уттиз кеча ваъдалашдик. Сунгра уни яна ун (кеча) билан тулдирдик. Шундай қилиб, Раббининг “қирқ кеча” дея белгилаган ваҳти камолига етди. Мусо (кета туриб) уз биродари Ҳорунга: “Қавмимда (сен қолиб) менинг уринбосарим булгин, (хатоларини) ислох эт ва бузғунчилар йулига эргашмагин!” деди. Мусо Биз белгилаган вақтда (Тур тоғига) келгач, у билан Рабби бевосита гаплашди. Мусо: “Раббим! (Узингни) менга курсатгин, Сенга бир назар қилай!” деди. (Аллоҳ): “Мени кура олмайсан. Лекин (ана у) тоққа (бир) боқ! Агар Мен унга бир жилва қилганимда (тоқат қилиб) уз урнида тура олса, сен ҳам мени курасан”, деди. Рабби тоққа тажаллий (кичик бир куриниш) қилган эди, уни майдалаб ташлади. Мусо (бундан таъсирланиб) беҳуш ҳолда йиқилди. ҳушига келгач, деди: “Сенга тасбех; айтурман, Сенга тавба қилдим ва мен муминларнинг биринчиси (пешвоси)дурман”. “Эй, Мусо! Мен сени одамлар узра рисолаларим (Таврот битиклари) ва гаплашганим билан мумтоз (имтиёзли) этдим. Бас, сенга берганимни (қабул этиб) ол ва шукр қилувчилардан булгин!” деди (Аллоҳ). Унинг учун лавҳларда (Таврот саҳифаларида) насиҳат ва барча нарсанинг тафсилоти сифатида х^ар со^адан битиб ^уйдик. Бас, (Эй, Мусо!) Уларни цув-ват (жиддийлик) билан олгин ва ^авмингга уларнинг яхши (битилган аҳком)ларини тутиш (татбиқ этиш)ларига буюргин! Сизларга фосиқлар диёри (қандай ҳалокатга юз тутгани)ни курсатажакман. Ер (юзи)да ноҳақлик билан кибрланиб юрувчилар (онги)ни оятларимиз (идроки)дан четлатиб қўяжакмиз. (Улар) хар қандай муъжизани курсалар ҳам унга имон келтирмагайлар. Агар туғри йулни курсалар, уни (узларига) йул қилиб олмагайлар. Мабодо нотуғри йулни куриб қолсалар, уни (узларига) йул қилиб олгайлар. Бу(нинг сабаби) оятларимизни ёлгонга чиқаришлари ва улардан ғофил булганларидир. Оятларимизни ва охират мулоқотини ёлгонга чиқарганларнинг (қилган савобли)амаллари барбод булур. Фақат қилмишларига (ярашагина) жазоланурлар” (142-147-оятлар).

Абдулмуътий Исмоил Убоданинг
Пайғамбарлар тарихи китобидан
Аббос Аҳмад таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase