Римдан яҳудийларга буюк зарба: Қувғин... [м. 70 й.]
Нейрон замонида яҳудийлар Римга қарши қўзғолон кўтаради, римлик саркарда Тийтос мил. 70 йилда уларга қарши Қуддусни йўқ қилиш ва яҳудийларни дунёнинг тўрт тарафига қувғин қилиш учун қўшин солади, натижада шундай бўлади ҳам. Бу санани яҳудийлар ҳаргиз унутолмайди...
Сўнгра, Римга қарши яҳудийларнинг охирги мустақиллик учун қўзғолони милодий 131 йилда Шимон Бар-Куҳба бошчилигида бошланади, сабаб Байтул Мақдисда римликлар ўзларига хос анъанада қурулиш бошлаган эди ҳамда яҳудийларга хатна қилишни ман қилган эди, зотан Адриян яҳудийларни тамоман тиз чўктириш, қул қилиш учун илгарироқ қарор олган эди.(«ал-Мавсуъатул Филистиния» китобининг ҳижоий ҳарфлар тартибидаги «Ҳамза» ҳарфининг «Ҳадриянус» истилоҳига қаранг)
Мил. 135 йилда римликлар императори Адриянос бу сафар яҳудийларни то ХХ асргача оёққа туролмайдиган қилиб синдиради, ҳатто Аври Шалом - Қуддус номини Биринчи Адрияннинг исмига номлаб қўяди, яъни «Илиё»га ўзгартиради, унинг асл исми «Илиё Капитолия» эди. Шунингдек, яҳудийларга эса у шаҳарга киришни мутлақ ҳаром-ман қилади.(«ал-Мавсуъатул Филистиния» китобининг ҳижоий ҳарфлар тартибидаги «Қоф» ҳарфининг «Қуддус» истилоҳига қаранг. Таржима баъзи изоҳлар билан қисқартирилди) Кейинчалик фақатгина Буроқ девори улардаги «Йиғи деворига» йилда бир марта келишга рухста берилган. Буларнинг ҳаммаси; ҳам диний, ҳам римнинг сиёсатидан қаршилик эди.
Мил. 135 йил мустақиллик учун қўзғолондан кейин токи 1948 йилгача яҳудийлар бирор давлат қуролмаган, балки хорлик ва қувғинда яшаганлар: «Улар қаерга бормасин уларга хорлик урилди, ...».(Оли Имрон: 112.)
Сийрат: Сўнгги Пайғамбар келди - Муҳаммад соллааллоҳу алайҳи ва саллам Маккадаги Фил воқеъасидан кейин дунёга келган... [Фил йили тахминан 570-571 мил. й.]
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Ибн Марямга одамларнинг энг ҳақлиси-яқини менман, бошида ҳам охирида ҳам. Улар: Ё Расулаллоҳ, қандай? - деди. Айтди-ки: Пайғамбарлар ҳар қандай ҳолатда биродардир, оналари турлидир, динлари бирдир, бизнинг орамизда бирор пайғамбар йўқдир».(Бухорий, 3442. Муслим, 2365)Яна: «Бани Исроил - уларга пайғамбарлар сиёсатларини-бошқарувни қолдириб кетар эди. Ҳар қачон бир пайғамбар ўтса, унинг ўрнига бир пайғамбар келар эди. Мендан кейин пайғамбар йўқ, албатта, ...», деганлар.(Бухорий, 3455. Муслим, 1842)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада 40 ёшлигида Мадинага ҳижрат қилишидан ўн уч йил олдин рисолатга мушарраф бўлдилар, уч йил махфий даъватдан кейин очиқ даъват қилишга буюрилганлар, аввал қавми Қурайшга, кейин бутун оламга жар солганлар, бу йўлда ҳаққи рост даъват ва мужодала олиб борганлар. У кишининг сийратлари ва келишлари ҳам, китоб берилган ўтган умматларда аниқ ёзилган эди; у кишининг шамоиллари, рисолатлари, сийратлари, сўнгги пайғамбар бўлиб келишлари ва ҳоказо...
Қуйида сўнгги пайғамбар экани ҳақида тўхталиб ўтамиз:
- Насронийлар ва улардан олдинроқ яҳудийлар ҳам Аллоҳ таоло нозил қилган китобларда келган хабар ва ҳукмларни ўзгартириш ва ўчиришга жиддий киришган кофирлари кўп эди: «Яҳудий бўлганлардан сўзни ўз ўринларидан ўзгартирадиганлари, ...»,(Нисо: 46.) «..., дарҳақиқат улардан бир қисми Аллоҳнинг каломини эшитардилар сўнгра билган ҳолларида, ақллари уни тушуниб етганларидан кейин ўзгартирардилар».(Бақара: 75) Шулардан энг катта куфр Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақидаги хабарларни беркитиш учун ўзгартирганлар, сўнгра Расулуллоҳ ҳақидаги башоратларни йўқ, деб даъво қилишди, топилган далилларни эса насронийлар Исо алайҳиссаломга йўйишди, яҳудийлар бу хабарларни эса ҳозирда ҳам кутаётганлари Мессига таъвил қилишади. Улар қилган даъво - ёлғонлигини тасдиқловчи илоҳий Калом - Қуръон ва бутун бошли ўтмишдаги тарихий воқеъалар шоҳиддир, балки барча башорат Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳошимий Қуройший Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тўғри келади: «Китоб берганларимиз уни [Муҳаммадни] ўзларининг ўғилларини таниганларидай танийдилар. Ўз жонларига зиён қилганлар эса уларнинг ўзи иймон келтирмайдилар. Аллоҳга ёлғонни ифтиро қилган ёки Унинг оятларини ёлғон, деган кимсадан золимроқ ким бор?! Аниқ-ки, золимлар нажот топмайдилар».(Анъом: 20-21)
- «Эски Аҳдга» оид китобларда Расулуллоҳ ҳақида келган башоратлар аниқ-очиқ келган, табиийки кейинчалик ўзгариш-таҳрифлари билан келган. Мазкур башоратлардан келган ўн саккизта башорат-хабар ҳақида Шайх Раҳматуллоҳ Ҳиндистоний «Изҳорул ҳақ» китобида зикр қилган, улардан ўн биттаси «Эски Аҳд»да келган, еттитаси «Янги Аҳд» китобларида келган.
Уламоларимизнинг китобларида бу борадаги баҳсу-жидоллари бизга маълумдир, мисол бу мавзуга бағишлаб ёзган баъзи ўтган олимларимиз-дан: Ибн Қутайба, Мавордий, Фахру Розий, Қарофий, Аҳмад ибн Абдул-ҳалим, Муҳаммад ибн Абу Бакр ва бошқалар ҳам кўп нақл қилган, асримизда бу мавзуда саноқсиз исботлар ёзган олимларимиз бор. Нақлларда «Муҳаммад» исми очиқ келгани ҳам айтилган, лекин чидамас аҳли китоблар одатларига содиқ қолиб Расулуллоҳнинг муборак исмларини китобларидан ўчирган, замонлар ўтар экан билганлари яшириб-беркитиб ичидаги чўғ билан ўлиб кетдилар, қабрларида ҳам ёнсин чўғлари, лекин озчилиги иймон келтириб ўтдилар, Аллоҳ таоло айтади: «Улар аҳдларини бузгани сабаб уларни лаънатладик ва сўзни ўз ўринларидан ўзгартирганларига ҳамда у билан зикр қилиниб (келган) улушларини унутганларига қалбларини қотириб қўйдик. Улардан мудом хиёнат устидалигини кўрасиз, магар улардан озчилиги (ундай эмас)».(Моида: 13)
Аҳмад ибн Абдулҳалим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Забурдаги нусхада ўзим кўрдим, унда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нубувватлари - исми билан очиқ айтилган эди, яна бир бошқа Забурдаги нусхада эса йўқ эди, кўрмадим». («ал-Жавобус саҳиҳ лиман баддала динал Масиҳ», 2/27)
Муҳаммад ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қадимги китобларда Расулуллоҳнинг сифатлари бор, уларда келишича: Мен уммий - саводсиз ҳолатда пайғамбар бўлиб юбориламан, ўта мулойим ҳам ва ўта қаттиқ ҳам эмас, бозорларга талпингувчимасман, фаҳш нарсалар билан безанмайман, уят гапларни ҳам гапирмайман. У Зот айтади: Уни ҳар бир гўзалликка йўллайман, унга ҳар бир карим ахлоқларни ато қиламан. Сўнгра либосини сакийнат, шиорини яхшилик, юрагига тақво, сўзини ҳикмат, табиатини сидқ ва вафо, ахлоқини афв қилувчи ва маъруф, сийратини адолат, шариатини ҳақ, имомлигини ҳидоят, миллатини ислом, исмини Аҳмад қиламан».(Муҳаммад ибн Абу Бакр, «Мадорижус соликин», 2/502-504)
Али Соллабий «Масиҳ Исо ибн Марям» китобида айтади: «Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ, Даниёл «Сафар» китобидан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларини нақл қилган: «Даниёл айтади: улар доимий лаънатдалар (яъни Бани Исроил), уларга токи Исмоил авлодидан Набий (Муҳаммад) келмагунча хорлик ва дарбадарликдалар, у ҳақида Ҳожарга башорати берилган, икки фаришта келиб яна бир Набийга ваҳий билан башорати берилган, унга унинг исмларини билдирган, тақво билан зийнатланишини, шиори хайрсеварлигини, ичида тақво тўлиб-лим бўлишини, сўзи ростлигини, табиати вафодор, йўли васатий-мъёрда, суннати далолат қилувчи экани ва ўзидан олдинги китобларни тасдиқловчи китоб билан хосланиши ҳақида, яна олдинги китоблардан баъзи нарсалар мансух бўлиши, Аллоҳ: у Менга сайр қилиб (исро кечасида) келади дегани, унга яқинлашиб салом беришини ва ваҳий қилишини, кейин уни бандаларига қувонч ва раҳмати билан юборишини, уни барчадан сақлашини, амрида қози бўлишини, қавмини Аллоҳнинг тавҳиди ва ибодатига чақиришини, Унинг оятларини кўргани ҳақида айтганда қавми ёлғончига чиқаришини ва озор беришларини айтган». Сўнгра эса, Расулуллоҳнинг бошқа сийратларини Даниёл алайҳиссалом ўз давридаги Шоҳга то сур чалиниб дунё тугашигача қисса қилиб айтиб берган ва у ёзиб олгани ҳақида нақл қилинган».(Кенгроқ маълумот учун Али Соллабийнинг «Масиҳ Исо ибн Марям - ҳақиқотул камила» китобига қаралсин.)
Маълумки, яҳудийлардаги илоҳий китоблар ўзгартирилган, яъни оятдаги аҳком ва хабарларни бузганлар, қолаверса, тарих давомида улардаги «Муқаддас», деб номланган китоблар бир неча тилларга (юнон кейин лотин тилларига) ўгирилиб, таржималари тўлиқ маънони етказиб беришдан янада ожиз бўлган эди; асл маънолар сақланмаган. Шу каби ишларни ўтган асрдаги олимларимиз кўп изланиб, ундаги ҳақиқатларни барчага етказиб бўлдилар, алҳамдулиллаҳ. Мана шу изланишлар давомида таржима бўлмаган асл иврит-иброний тилидаги китобларда «Сулаймоннинг қўшиғи - Song of Solomon» қисмининг, 5 бўлим, 16 оятида «Муҳаммад» исми ҳам очиқ келгани маълум бўлди, яъни эски иврит тилида келган хабардаги нусхаларни ўрганиб - тадқиқот қилиш натижасида тасдиқланди, унда шундай дейилган: «Унинг оғзи жуда ширин, қандай яхши Муҳаммад! У Менинг суйганим ва Менинг дўстимдир, ...», дейилган. Аллоҳ таолога ҳамдалар бўлсин, бу ҳақиқат ҳам уларнинг устидан ўз вақтида кўплаб уламоларимиз томонидан ҳужжат бўлди, бизга хушхабар бўлди. Эски иврит тилида Муҳаммад исмининг ёзилиши қуйидагича экан, унда айнан шу ёзувдаги исм келган:
םיִּדַמֲחַמ - соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Аллоҳ таоло Бани Исроилдан бўлган кофирлар ҳақида уларнинг умумий тарихини қисса қилиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръонда бир неча ўринларда айтиб беради:
«Аҳли китоб сиздан осмондан уларга бир (бутун) китоб туширишингизни сўрайди. Дарҳақиқат, улар Мусодан унданда каттароғини сўраган, улар: бизга Аллоҳни очиқ кўрсат, деган эди. Бас, ўзларининг зулми сабаб уларни чақмоқ тутди-урди. Кейин уларга баёнатлар (очиқ мўъжизалар) келганидан кейин ҳам (Сомирий ясаб олган) бузоқни (ибодат қилиш учун илоҳ) тутдилар. Бас ана ўша (қилмишлари) дан ҳам уларни кечирдик. Мусога очиқ ҳужжат бердик. Ва уларнинг устиларига берган-аҳдлари сабаб (унга амал қилсин деб) Турни кўтардик. Ва уларга (Фаластинга кирадиган) эшикка бош эгиб киринглар, дедик ҳамда уларга шанба куни (балиқ ови қилиб ундаги қайтариқдан) тажовуз қилманглар дедик ва улардан қаттиқ аҳду паймон олдик. Улар аҳдларини бузганлари ва Аллоҳнинг оятларига куфр келтириб ноҳақлик билан пайғамбарларни ўлдиргани ва қалбларимиз ўралган, деган сўзлари сабаб (кофир бўлдилар), балки Аллоҳ унинг (яъни қалбларининг) устига куфрлари сабаб муҳрлаган, бас улар иймон келтирмайди магар озчилик мустаснодир; ва (бу қилмишларига) куфрлари сабаб ҳамда Марямга (уни Аллоҳнинг хотини ёки зинокор деб) айтган катта туҳмат сўзлари ва улар: Аллоҳнинг элчиси Исо ибн Марямни биз ўлдирдик, деганлари сабаб. Уни ўлдирмаганлар, ҳочга осмаганлар, лекин уларга (бошқаси Исога) ўхшатилган. Аниқ-ки, у ҳақида ихтилоф қилганлар ундан шак-шубҳададир, у билан уларда бирор илм йўқ магар гумонга эргашиш бор, уни аниқ ўлдир-маганлар. Балки Аллоҳ уни Ўзига кўтарган. Аллоҳ азиздир, ҳакимдир. Аҳли китобдан бўлганлар фақатгина унинг ўлимидан олдин у билан шубҳасиз, аниқ иймон келтиради ва (Исо) қиёмат куни уларга шоҳид бўлади. Яҳудий бўлганлардан зулми сабаб уларга ҳалол қилинган покиза-ризқларни уларга ҳаром қилдик ҳамда Аллоҳнинг йўлидан кўп тўсганлари сабаб. Ва улар рибо олганлари (сабаб бўлди), дарҳақиқат улар ундан қайтарилган эди ва одамларнинг мол-мулкларини ноҳақлик билан еганлари (сабаб бўлди). Улардан бўлган кофирлар учун аламлий азоб тайёрладик».(Нисо: 153-161)
Маълум-ки, бир нарса ёки шахснинг шахсияти қанчалик улуғ бўлса, унинг иши қанчалик катта бўлса, ёки мартабаси қанчалик баланд бўлса, шунчалик фазилати кўп бўлади. Унинг исмлари ва сифатлари ҳам кўпайди. Масалан арабларда қиличнинг шаъни буюкдир, шунинг учун унга луғат китобларда келишича беш юзта исм-ном беришган... Худди шундай: шер-арслон, тоғ, денгиз, қиёмат куни... ва ҳоказо шаъни улуғ нарсаларнинг исми кўпдир, бунинг шоҳиди Қуръонда ҳам кўп.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавқеъ ва қадр-қиймати улуғдир, барча яратилган нарсалардан зиёдаси билан фазилатлидир: «Аниқки Унинг фазли сизга (нисбатан) катта эди»,(Исро: 87) Аллоҳ таоло у кишини кўпгина улуғ ва мўътабар исм-сифатлар билан ҳурматлаб сийлади, исмлари шунчаки таниш, аниқлаш учун эмас эди, балки олимларимиз айтганидек: исмлари мақтов ва комилликни тақозо этиш учун берилган сифатлардан олинган бўлиб, сирлар ва ҳикматларга эга исмлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг баъзи исм-ларини зикр қилиб айтадилар: «Менинг исмларим бор: Мен Муҳаммад, мен Аҳмадман, мен - Аллоҳ куфрни ўчирадиган Моҳийман, одамларни оёқларим остига тўплайдиган Ҳоширман ва мен Оқибман»,(Бухорий, 4896. Муслим, 2354) деди. Расулуллоҳнинг Инжилдаги исми Аҳмад эди!
Аллоҳ таолонинг ҳар бир ишда босқичма-босқич юриши маълумдир. Шу каби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳар бир умматга босқичма-босқич танитиб келди. Ҳар бир пайғамбар Расулуллоҳ келишидан олдин у кишини умматиларига башорат қилган эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шубҳасиз Таврот ва Инжилда таърифланган. Ҳатто-ки, аҳли китобларнинг руҳонийлари, роҳиблари ва раввинлари у кишининг феъл-атвори, шакли шамойили ҳақида ўз фар-зандларини танигандан кўра кўпроқ маълумотга эга эди: «Китоб берганларимиз уни (Муҳаммадни) ўзларининг ўғилларини таниганларидай танийдилар».(Анъом: 20) Худди мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни «Шамойили Муҳаммадия» китобларида васфланиб келганидай таниганлар, у киши дини билан оламга илоҳим берган. Демак, Исо алайҳиссаломнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақидаги хушхабарлари янги пайдо бўлган-бидъат хабар эмас, балки Исо алайҳиссаломдан илгари худди шу каби Мусо алайҳиссалом ҳам башорат қилган эди...
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аҳмад, деб алоҳида исм-ном қўйган, бу исмдан илгари оддий одамлар у ёқда турсин, яқин фаришта ёки юборилган пайғамбарлари ҳам исм ўлароқ фойдаланмаган эди, Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: «Китобларда келган ва пай-ғамбарлар башорат берган Аҳмад исмига келсак: Аллоҳ таоло Ўз ҳикмати билан у кишидан бошқа бирортасини ушбу исм билан номланишни ман қилиб турди, у кишидан олдин бу ном билан бошқаси чақирилмади, бу (ҳикмат) токи қалби-эътиқоди заифларга тушунарсиз бўлмасин ёки шак кирмаслиги учун эди».(«Шифо», 1/448)
Оят тафсири ҳақида: «Қачонки Исо ибн Марям: Эй Бани Исроил! ..., ва унинг исми Аҳмад бўлган, мендан кейин келадиган Расул билан башорат қилгувчи ҳолда, ...».(Соф: 6)
- Байдовийнинг тафсирида шундай келган: «Исо ибн Марям: Эй Бани Исроил! - деди», Мусо алайҳиссалом айтганидек: «Эй қавмим», демади, балки бунинг сабаби Исо алайҳиссалом билан улар орасида насл-насаби йўқлиги учун айтмаган бўлиши мумкин. «Мен сизлар учун олдимдаги Тавротдан бўлган нарсани тасдиқлагувчи Расулман», сўзи эса: Тавротда ўтган нарсалар билан ҳолатим шуни тасдиқ этмоқда ва мендан кейин келадиган Аҳмад исмли Расул ҳақидаги башоратим ҳам, яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бунинг маъноси: менинг диним Аллоҳнинг китоблари ва пайғамбарларини тасдиқлашдир, деб - зикри келган энг маҳшур китобни айтиб ўтди, пайғамбарлар у билан ҳукм қилар эди. Айтган пайғамбари эса расулларнинг хотамидир - энг сўнггисидир». ( «Тафсир Байдовий», Соф сураси 6-оят)
- Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтади: «мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расул», яъни: Таврот мен ҳақимда хушхабар берган, мен ундаги хабарнинг тасдиғиман, мен ҳам ўзимдан кейин ке-ладиган Расул ҳақида хушхабар бераман: у Маккали араб бўлган уммий пайғамбар «Аҳмад»дир.
Исо алайҳиссалом Бани Исроил пайғамбарларининг энг охиргиси эди, дарҳақиқат Бани Исроилга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳа-қида ҳужжат келтириб керагича етказиб қўйди, у «Аҳмад» - набий ва расулларнинг якунчиси, у кишидан кейин рисолат ва нубувват йўқдир».(«Тафсир Ибн Касир», Соф сураси 6-оят)
- Қуртубийнинг тафсирига келсак, у шундай деди: «Ва қачонки Исо ибн Марям: «Мен сизларга Аллоҳнинг элчисиман», яъни Инжилдаги башорат. «Олдимдаги Тавротда келган нарсани тасдиқлагувчиман», чунки Тавротда менинг сифатларим бор ва мен сизларга мендан юз ўгирмаслигингиз учун Тавротга зид бўлган бирор бир нарса келтирмаганман: «исми Аҳмад» бўлган Расулнинг башоратини тасдиқлаб келтирдим. «Аҳмад» эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари бўлиб, афзалликка далолат қилувчи «афъал» сифатидан атоқли ном учун истеъмол қилинган исмдир, феъл эмас. Шунинг учун Аҳмаднинг маъноси: Парвардигорига ҳамд айтгувчилар ичида энг кўп ҳамд айтадиган кишининг сифатидир, албатта, пайғамбарларнинг барчаси Аллоҳга ҳамд айтгувчилар бўлса-да, лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам улардан кўпроқ ҳамд айтгувчи бўлгани учун Аҳмаддир». («Ал-Жомеъу ли-аҳкамил Қуръон», Соф сураси 6-оят)
Аммо, «Муҳаммад» исмига келсак, у маҳмуд маъносида бўлган сифатдошдан кўчирилган исм. Лекин бу муболаға ва қайта такрорлаш маъносига эга, араб тилида «ҳуммида» феълидан олинган. Муҳаммад исми ўз маъносига мувофиқ: такрор-такрор мақтаб турадигандир. Аллоҳ таоло мана шу ном билан атамасидан олдин у кишига шундай исмни қўйишни лойиқ кўрган. Бас, у киши исмига содиқ бўлди, у киши дунёда юрган йўли ва одамларга берган фойдаси сабаб; раббоний илм ва ҳикмат билан мақтовга сазовор бўлди. Ва у киши охиратда шафоат қилиши билан ҳам мақтовга сазовордир.
Қолаверса, у киши Аҳмад бўлмагунча; Муҳаммад бўлолмас эди, яъни Раббисига ҳамд айтиб, улуғламагунча. Шунинг учун Муҳаммад исмидан аввалроқ Аҳмад исми келди, шунинг учун Исо алайҳиссалом Аҳмад, деб зикр қилди. Аллоҳга ҳамд айтгани учун Аллоҳ таоло ҳам у кишини Муҳаммад, деб мақтади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Масиҳнинг умматига ҳаммадан кўра кўпроқ мақтовга лойиқ «Аҳмад» номи билан танилган эди. У кишининг мақтови бошқаларнинг мақтовидан афзалдир. Масиҳнинг уммати шундай бир уммат-ки, Мусо алайҳиссаломнинг умматида бўлмаган, риёзот, ахлоқ, ибодатларга эга эди. Шунинг учун уларнинг китобларида кўпроқ мавъиза, зоҳидлик, ахлоқ-одоб, эҳсон ва эҳтимолга ундов ҳамда кечиришга оид масалаларга бой эди. Ҳаттоки баъзилар шариатни уч турли дейишган:
1. Адолатли шариат: у - Таврот шариати бўлиб унда ҳукм ва қасос бўлган.
2. Фазилатли шариат: у - Инжилдаги шариат эди, унда афв қилиш, олийжаноб ахлоқлар, кечиримлилик ва яхшиликка хайрихоҳлик бўлган, мисол учун: ким ридоингни олса, унга кийимингни ҳам қўшиб бер, ким ўнг юзингга шапалоқ урса, чап юзингни ҳам тутиб бер, каби сўзлар.
3. Пайғамбаримиз соллаллаоҳу алайҳи ва салламнинг шариати эса: уни ҳам, буни ҳам - ўз ичига олиб жамлаган Қуръон шариатидир, чунки у адолатни ҳам зикр қилиб ва унга буюрган, шу каби фазилатни ҳам келтиради ва унга чақириб ундайди, Аллоҳ таоло айтади: «Ҳар бир ёмонликнинг жазоси (қаршисида) ўзига ўхшаган бир ёмонлик бор. Ким афв қилиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳгадир. Аниқки, У золимларни севмас».(Шўро: 40)
Демак, бу шариатда (Инжилда) фазилат ва етукликка далолат қиладиган афзалликни бажарадиган исми билан келди, худди шу каби (Инжил) Тавротдаги шариатни етук фазилат билан тўлдирувчи бўлиб уларнинг (Бани Исроилнинг) шариатига келганидай. Жомеъ бўлган китобда эса (яъни Қуръонда) олдинги китоблардаги барча яхшиликларни жамлаб икки исми ҳам келди (Аҳмад ва Муҳаммад) - мана шу бобни яхшироқ англашга ва исмларини улардаги маъноларга ва муносабатларга боғлашга ҳаракат қилинг». (Муҳаммад ибн Абу Бакр, «Жалоъул афҳом», 1/201-202)
Ибн Ошур раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломга ваҳий қилган ушбу жомеъ калима «Аҳмад» билан Аллоҳ таоло ваъда қилинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жомеъ сифатларини қамровчи шиор бўлишини ирода қилди. Умуман луғатда бу исмга қандай маънолар дохил бўлса ушбу энг етук сийғадаги исмга далолат қилади, бу исмнинг барча тафсилотлари ва шамоиллари у киши юборилишидан олдин очиқланган, юборилгандан кейин эса у киши қадрловчилар қадрлаши учун экан, росих бўлган олимлар шоҳид бўлиб ва тажриба қилган вақтларида тадаббур ила ўрганишлари учун экан».(Ибн Ошур, «Таҳрир ват танвир», Соф сураси 6-оят.) Аллоҳ таоло айтади: «Сиз учун сизнинг зикрингизни-қадрингизни кўтардик».(Шарҳ: 4)
Умар Шоҳирнинг (ҳафизаҳуллоҳ)
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан