close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркияда 1300 йиллик Таврот топилди

Туркиянинг жануби-шарқидаги Каҳраманмарашда жандармерия томонидан уюштирилган операцияда терига ёзилган, ёши 1300 йил деб тахмин қилинган Таврот қўлга олинди.

Туркиянинг жануби-шарқидаги Каҳраманмарашда жандармерия томонидан уюштирилган операцияда терига ёзилган, ёши 1300 йил деб тахмин қилинган Таврот қўлга олинди.
Вилоят жандарм қўмондонлиги Контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари Ф.K. (55 ёш) ва С.A.A. (49 ёш) ўзларида борлигини айтишган тарихий ашёни сотишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар топгач, операция  амалга оширишди. Гумонланувчиларшахсий тинтув қилинганда 1300 йиллик тарихий Таврот мусодара қилинди.
Қўлга олинган Ф.K. ва С.A.A. сўроқ қилиш учун полиция бўлимига олиб кетилган. Тарихий Таврот қўриқ остига олинди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase