close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Либерализм қилич билан ўрнатилган

Либерал дунё тасаввур қиладиган расмнинг қисқача тавсифини берай. Уларнинг фикрига кўра, либерализм каби тизим шу қадар ажойибки, ҳар ким уни қабул қилишга тайёр бўлади. Одамлар мамнуният билан либерал қадриятларни қабул қилишни хоҳлашади.

Бунинг учун сиз фақат Жон Стюарт Миллнинг "Озодлик тўғрисида" китобини турли тилларга таржима қилишингиз, ундан парчалар ёзилган рисолаларни тарқатишингиз керак ва бутун дунё бу ғояларни биргаликда қабул қилади. Бу жуда аниқ ва содда ва либерализм идеаллари шунчаки бутун инсониятни забт этадиган қарашлар ва фазилатларнинг хазинасидир.
Кўринишидан, бу хаёл либераллар онгида тарихга нисбатан чуқур жоҳилликлари туфайли туғилади ёки улар атрофида содир бўлаётган воқеаларга шунчалик сўқирларки, улар ўзларининг фалсафасининг беғуборлигига чин дилдан ишонадилар. Аслида, уларнинг концепцияси қарама-қаршиликларга тўла ва шиорлар инсон табиатига ва одамлар учун табиий ва одатий бўлган нарсаларга зид келади. Буни онгсиз равишда англаб, улар ўзларининг мафкураларини ёқишлари керак эди, бу тарих томонидан тасдиқланган.
Бунга жавобан улар қўзғолонлар, инқилобларга учрашдилар, одамлар мустамлакачилик босимига азалдан қаршилик кўрсатишга уриндилар. АҚШ тарихини эсланг, Канада тарихини эсланг. Нима учун Американинг туб аҳолиси ҳимояда турди? Улар янги тизимда юқори қадриятларни кўрмадими? Биз ҳар доим шунга ишонганмиз-ки, Қўшма Штатлар тарихи Конституция ва мустақиллик Декларацияси билан бошланган, бу маҳаллий аҳолини шунчалик ҳайратда қолдирдики, улар янги сиёсат билан мамнуният билан келишиб олган. Унда кейин улар нимага қаршилик қилишди? Бунинг иқтисодий сабаблари борлиги ҳақида баҳслашиш мумкин, чунки улар ўз ерларини хавф остига қўйишди – ҳа, шундай. Аммо улар ҳудудни йўқотишдан ташқари, ўз урф-одатларини, одатий турмуш тарзини, тарихи ва диний эътиқодлари билан алоқасини ҳам йўқотдилар. Бундан ташқари, маҳаллий америкаликларга ҳеч қандай танлов қолдирилмади, балки шунчаки йўқ қилинди, кейинчалик бунга либерал мутафаккирлар моҳирлик билан кўплаб баҳоналар билан чиқишди.
Улар нима бўлганини баъзан йўқ қилиш зарурлиги билан тушунтиришди, чунки ёввойиларни ўргатишнинг иложи йўқ, улар ўзларининг урф-одатларида шу қадар қотиб қолишганки, улар янгиликларни ихтиёрий равишда қабул қилишлари эҳтимолдан йироқ, фақат қаршилик ва исён, шунинг учун биз тарихни голдан ёзишни бошлаш учун уларни шунчаки йўқ қилишимиз керак. Бу либерал утопияни қуришнинг ягона усули. Оқибат воситаларни тўла оқлайди.
Улар буларнинг барчасини ўз асарларида очиқ эълон қилишади. Жазоир мисолига ва Франциянинг ушбу мамлакатга таъсирига қаранг. Франциянинг Жазоир ерларини босиб олиши натижасида аҳолининг учдан бир қисми қирилиб кетди. Сиз тасаввур қила оласизми, мамлакат аҳолисининг учдан бир қисми шунчаки ер юзидан йўқ қилинди? Бу тахминан 1-1,5 млн киши. Франция ўз мафкурасини қилич билан жорий қилган ва ҳокимиятни кучайтирган биринчи либерал империялардан бири бўлиб, ҳозирги кунгача шундай давом этмоқда.
Бу фактларнинг барчаси либераллар эътиборидан четда қолганга ўхшайди, аммо бунга ишониш қийин.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase