close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ал-Мустанжид Биллоҳ Абул Музаффар

Ал-Мустанжид биллоҳ: Абулмузаффар Юсуф ибн Муқтафи. 518-санада туғилган. Унинг онаси канизак гуржи аёл бўлиб, исми Товус.

Ал-Мустанжид биллоҳ: Абулмузаффар Юсуф ибн Муқтафи. 518-санада туғилган. Унинг онаси канизак гуржи аёл бўлиб, исми Товус.
Отаси ўлган куни унга байъат берилди. Одиллик ва мулойимлик сифатларига эга эди. Солиқларни кўпидан озод қилди ҳатто Ироқда солиқ (ноҳақ солиқ, қўшимча йиғим, бож) қолдирмади. Жиноятчиларга жуда қаттиққўл эди. Анча вақтгача одамларга зиён-заҳмат етказиб юрган бир одамни қамаб қўйди. Бир киши келиб, шу одамучун 10000 динор тўлайман, деди. Мен сенга 10000 динор бераман, сен менга яна шунақа одамни топиб бергин, уни ҳам қамаб жазосини берай. Одамлар қутулсин ундан, дедди у шунда.
Ибн Жавзийдан: “Мустанжид - ўткир фаҳмли, зийрак, зукко, жуда қобилиятли одам эди. Гўзал назм, таъсирли наср соҳиби эди. Фалакшунослик асбоблари ҳамда устурлобда ишлашдан бохабар бўлган. (Бу ерда унинг шеърларидан келтирилган, жумладан вазири, Ибн Хубайрани мусулмонлар манфаати учун қилаётган ишларини мақтаб ёзган шеъри ҳам бор)”.
Мустанжид 566 (1171-70) йили 8-рабиул охирда вафот этди.
Мустанжид халифа бўлган йили Миср ҳукмдори Фоиз вафот қилган эди, унинг ўғли Бани Убайднинг сўнгги халифаси Озид лидиниллоҳ тахтга ўтирди.
562 йили султон Нуриддин амир Асадуддин Шерикўҳни 2000 отлиқ билан Мисрга жўнатди. У Жийзага бориб тушди ва Мисрни (Қоҳирани) икки ой қамал қилди. Миср ҳукмдори фаранглардан ёрдам сўради. Улар Думёт орқали унга ёрдамга келдилар. Асадуддин Саидга ўтди. Сўнг у билан Мисрликлар ўртасида жанг бўлди. Аскари оз, душманлари кўп бўлса ҳам жангда у енгди. Минглаб фарангларни ўлдирди. Кейин Асадуддин Саиддан хирож йиғди. Фаранглар Искандарияга ҳужум қилдилар. У ерни Асадуддиннинг жияни Салоҳиддин Юсуф ибн Айюб қўлга олган эди. Фаранглар у ерни тўрт ой қамал қилишди. Асадуддин уларга қарши жангга отланди. Фаранглар у ерни ташлаб кетдилар ва Асадуддин Шомга қайтди.
564 йилда фаранглар катта қўшин билан Миср диёрига юриш қилиб, Балбисни олдилар. Қоҳирани қамал қилдилар. Қоҳира ҳукмдори ваҳимага тушиб шаҳарга ўт қўйди ва кейин султон Нуриддиндан ёрдам сўради. Шунда Асадуддин ўз аскарлари билан ёрдамга келди. Фаранглар унинг етиб келганини эшитиб Қоҳирадан кетдилар. Миср ҳукмдори Озид Асадуддинга вазирликни топширди ва унга сарпо кийдирди. Кўп ўтмай, яъни 65 кундан кейин Асадуддин қазо қилди. Озид унинг ўрнига жияни Салоҳиддин Юсуф ибн Айюбни тайинлади ва унга бир қанча лавозимларни берди. “ал-Маликан-носир” деб унга лақаб берди. У султонликни жуда жойига қўйди.
Мустанжид ҳақидаги хабарлардан: Заҳабий деди: у касал бўлганидан бошлаб осмондан кучли қизиллик кетмади ва унинг акси деворларда кўринар эди.
Мустанжиднинг давридаўлган машҳурлар: “Муснадул фирдавс” муаллифи Дайламий, шофеъийлардан “ал-Баён” муаллифи Имроний, Жазира ахдидан Ибн Базрий шофеъий, вазир Ибн Ҳубайра, шайх Абдулқодир Жийлий, имом Абу Саид Самъоний, Абуннажиб Суҳравардий, Абулҳасан ибн Ҳузайл қори ва бошқалар.

Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase