Бобосининг ўлими олдидан унга байъат берилди. Шундау 19 ёшууч ойга етган эди. Байъат шайх Абу ИсҳоқШерози, Ибн Саббоғ ва Дамғонийлар ҳозирлигида ўтди. Унинг даврида кўп хайрли ишлар амалга ошди. Ўлкаларда яхши ишлар қилинди. Олдингисидан фарқли равишда, унинг даврида халифалик мустаҳкамланди ва етарлича иззат-ҳурмат қозонди. Унинг қилган яхши ишларидан: Бағдоддан яллачи ва бузуқи аёлларни сургун қилди. Ҳаммомларга фартуксиз кирмаслик ҳақида фармон берди, уларнинг минораларини буздирди. У диндор, олий ҳимматли, Бани Аббоснинг энг сараларидан бўлган эди. Халифа бўлган йили Маккадаги хутба яна Убайдийларга ўтди. Шу йили, яъни 467-1075-74 йил Низомулмулк мунажжимларни йиғди ваулар Наврўзни ҳамал буржининг биринчи нуқтаси (куни) қилиб белгиладилар. Илгари эса қуёш ҳутнинг (12-бурж) ярмига кирганда бўлур эди. (Йилнинг бошланиш нуқтаси демоқчи бўлса керак.) Унинг қилган бу иши тақвимларга асос бўлиб қолди.
468 йили Дамашкда хутба Муқтадига ўқилди ва “ҳайя ало хайрил амал”ли азон бекор қилинди ва халқ суюнди.
469 йили Бағдодга Абу Наср ибн ал-Устоз Абулқосим ал-Қу-шайрий ҳожи бўлиб келди. Низомияда ваъз қилди. Ҳанбалийлар билан унинг ўртасида катта фитна (жанжал) юз берди, чунки у ашъарий мазҳаби асосида гапирди ва ҳанбалийларни танқид қилди. Унга эргашганлар ва унинг мутаассиб тарафдорлари кўпайиб кетди. Шундан кейин фитна қўзғаб бир қанча одам ҳалок бўлди. Ҳанбалийликдан узоқлашиб кетгани учун Фахруддавла ибн Жаҳир Муқтадининг вазирлигидан олиб ташланди.
475 йили халифа шайх Абу Исҳоқ Шерозийни Ироқ волийси Абулфатҳ ибн Абуллайс устидан шикоят билан султонга элчи қилиб жўнатди. 476 йили барча шаҳарларда нархлар тушиб, қимматчилик йўқолди. Шу йили халифа Абу Шужо Муҳаммад ибн Ҳусайнни вазирликка тайинлади. Унга “Заҳириддин” деб лақаб қўйди. Менингча “дин” қўшимчаси қўшилган биринчи лақаб шу бўлса керак.
477 йилда Қўния ва Ақсаро хукмдори Сулаймон ибн Қатилмиш Салжуқий ўз қўшинлари билан Шомга юриш қилиб 358 йилдан бери Румлар қўлида бўлган Антокияни олди ва Султон Маликшоҳга хушхабар йўллади.
Заҳабий деди: Салжуқ авлоди - Рум мамлакатининг подшоҳ-ларидур, улар узун давр сурдилар. Подшоҳ Зоҳир Байбарис замонасида ҳам уларнинг авлодлари бор эди.
478-йили Бағдодда хуфтондан кейин бир қора шамол эсиб, қаттиқ чақмоқ чақиб момақалдироқ бўлди. Осмондан қум ва тупроқ ёмғир бўлиб ёғди. Кўп шаҳарларда яшин тушди, одамлар қиёмат бошланди деб ўйладилар. Асрдан сўнг уч соат давом этган бу ҳодисани имом Абу Бакр Тартуший ўз кўзи билан кўриб “Амолий”да келтириб ўтибди.
479-йили Сабта ва Марокаш ҳукмдори Юсуф ибн Ташфин элчи йўллаб ўзига султон унвонини беришни ҳамда қўл остидаги шаҳарларни унга расмийлаштиришни Муқтадидан талаб қилади. Муқтади розилик билдириб, унга сарпо, байроқ ва нома жўнатади. Унга “амирал муслимин” деб лақаб қўяди. У бундан шод бўлди. Мағриб фуқаҳолари (уламолари) ҳам суюндилар. Марокаш шаҳрига шу одам асос солган.
Шу йили зулҳижжада Султон Маликшоҳ Бағдодга келди. Бу унинг биринчи келиши эди. Подшоҳлик уйига тушди. Халифа қаршилик қилган бўлса-да, у тўп ўйнади. Сўнг у Исфаҳонга қайтиб кетди. Шу йили Икки ҳарамда хутбадан Убайдий олиниб, Муқтади қўйилди.
481 йили Ғазна подшоҳи Муайяд Иброҳим Ибн Масъуд ибн Маҳмуд ибн Сабуктакин дунёдан ўтиб, ўрнига Жалолиддин Масъуд ўтирди.
483 (1090-91) йилиБағдоднингАбраздарвозасидагиТожулмулк муставфиддавла (лавозим: хазинабон) мадрасаси ишга тушиб у ерда Абу Бакр Шоший дарс бошлади.
484 йилда фаранглар Сиқиллия (Ситсилия) оролининг ба-рини босиб олдилар. Мусулмонлар бу оролни учинчи юз йиллик бошларида ( яъни, 212-211 ҳ. 827 м) фатҳ этгандилар. Мағрибни Убайдий Маҳди босиб олгунга қадар унга Ағлаб авлоди (династияси) бир қанча вақт ҳукмронлик қилди.
Шу йили Султон Маликшоҳ Бағдодга келди ва унда катта бир жоме (масжид) қуришга буюрди. Амирлар унинг атрофига уйлар солишди, сўнг у Исфаҳонга қайтди. 485 йили ёмонликни қасд этиб Бағдодга такрор келди ва халифага шундай деб киши юборди: Бағдодни менга қолдиришинг ўзинг эса истаган ерингга кетишинг шарт. Халифа саросимага тушди ва менга ҳеч бўлмаса бир ой муҳлат бер, деди. У эса: бир соат ҳам бермайман деди. Халифа шунда 10 кун муҳлат сўраб султоннинг вазирига одам юборди. Иттифоқо, шунда султон касал бўлиб ўлиб қолади. Бу халифанинг каромати деб ҳисобланди. Айтишларича, халифа рўза тутишга ўтган. Оғиз очарда қумга ўтириб, Маликшоҳни дуои бад қилган, Аллоҳ эса унинг дуосини қабул этган. Унинг ўлганини хотини Турконхотун яширади, амирларга яширинча одамлар юбориб, беш яшар ўғли Маҳмудга қасам ичишларини сўрайди. Улар унинг ҳақига қасам ичадилар. Муқтадига ўғлимни султон қилиб бергин деб одам юборади. У ҳам рози бўлади. Ва болага Носируддунёваддин деб лақаб қўяди. Кейин акаси Бўркёруқ ибн Маликшоҳ унга қарши исён қилади (ағдаради). Халифа уни тайинлайди. Рукнуддин деб лақаб қўяди. Бу воқеа бўлганда 487 (1094) йил муҳаррам ойи эди. Эртасига халифа тўсатдан қазо қилади. Айтишларича, жорияси Шамсуннаҳор уни заҳарлаган. Ўғли Мустазҳирга байъат берилди.
Муқтади даврида қазо қилган машҳур одамлар:Абдулқодир Журжоний, Абулвалид Божий, шайх Абу Исҳоқ Шерози, наҳвчи Аълам, “Ал-Шомил” соҳиби Ибн ас-Саббоғ, Мутавалли, Имо-мулҳарамайн, Дамғоний ҳанафий, Ибн Фазола Мужошиий, ҳанафийлик шайхи Паздавий.
Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан