close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ар-Рози Биллоҳ Абул Аббос

Рози биллоҳ Абул Аббос Муҳаммад ибн Муқтадир ибн Мўътазид ибн Толҳа ибн Мутаваккил. 297 (910-909) йили туғилган. Онаси румлик канизак, исми Заллум. Қоҳир туширилган куни, унга байъат берилади. У Ибн Муқлага Қоҳирнинг барча кир-дикорларини қоғозга ёзиб халққа ўқиб беришни буюради. 322 йили Исфаҳонда дайламларнинг (эроний қабила) бошлиғи Мардовиж қазо қилади. Унинг ҳокимияти жуда кучайиб кетган эди. У ҳакда Бағдодга ҳужум қилар экан, мажусийлар бошлиғи билан тил бириктирган экан деган гаплар тарқаган эди. Унинг ўзи ҳам, ажам давлатини тиклайман, араб давлатини йўқ қиламан, дер эди.

Рози биллоҳ Абул Аббос Муҳаммад ибн Муқтадир ибн Мўътазид ибн Толҳа ибн Мутаваккил. 297 (910-909) йили туғилган. Онаси румлик канизак, исми Заллум. Қоҳир туширилган куни, унга байъат берилади. У Ибн Муқлага Қоҳирнинг барча кир-дикорларини қоғозга ёзиб халққа ўқиб беришни буюради. 322 йили Исфаҳонда дайламларнинг (эроний қабила) бошлиғи Мардовиж қазо қилади. Унинг ҳокимияти жуда кучайиб кетган эди. У ҳакда Бағдодга ҳужум қилар экан, мажусийлар бошлиғи билан тил бириктирган экан деган гаплар тарқаган эди. Унинг ўзи ҳам, ажам давлатини тиклайман, араб давлатини йўқ қиламан, дер эди.
Шу йили Али ибн Бувайҳ босиб олган ерлари учун йилига 800 млн. дирҳам тўлашга рози эканлиги ҳақида Розига маълум этиб, элчи юборди. Рози унга туғ ва сарполар жўнатди. Кейин эса Ибн Бувайҳ мол жўнатишни пайсалга солишга тушди.
Шу йили Мағриб ҳукмдори Махди ўлди. У 25 йил ҳукм сурди. У илмсизлар “фотимийлар” деб ном қўйиб олган Миср халифаларининг бобокалонидир. Ҳақиқатда эса, унинг бобоси мажусий бўлган. Қози Абу Бакр Боққилоний деди: Махди лақабли Убайдуллоҳнинг буваси мажусийдир. Убайдуллоҳ Мағрибда ализодаликни даъво қилади. Насабшунос олимларидан ҳеч бири уни таний олмадилар. У нопок ботинийлардан эди. Исломни йўқ қилишга ўч эди. Халқни адаштирмоқ мумкин бўлсин деб уламою фуқаҳоларни қирғин қилди. Ўғиллари ҳам уни ишини давом эттирди. Ароқ ва зинога рухсат бердилар. Рофизийликка тарғиб қилдилар. У ўлгач, ўғли Қосим би-амриллоҳ Абулқосим Муҳаммад тахтга ўтирди.
Шу йили Абулқароқир номи билан танилган Муҳаммад ибн Али аш-Шалмуғоний дегани чикди. Унинг илохдикни даъво қилиши ва мурдаларни тирилтира олиши ҳақидаги гаплари тарқалган эди. Уни ўлдириб дорга осдилар. Ўзи билан бир неча дўстларини ҳам қатл этдилар.
Мазкур санада эшик оғаларидан бири бўлган Абу Жаъфар Сажазий вафот этади. Айтишларича унинг ёши 140 га етган ва ўзини яхши ҳис этган. Ўша йилдан то 327 (939-938) йилгача Бағдоддан ҳаж қилиш тўхтайди.
323    йили Рози биллоҳ ўғиллари Абулфазл ва Абу Жаъфарларга Машриқ ва Мағрибни топширди. Ўша йили Ибн Шанбузни “шоз” (ноанъанавий) қироатдан тавба қилдириш ва унга қарши ёзилган ҳужжат воқеаси содир бўлди. Бу ишларга вазир Абу Али ибн Муқла бош-қош бўлди. Шу йили жумодул аввал ойида Бағдодда қаттиқ шамол эсди. Асрдан шомгача оламни зулмат тарк этмади. Зулқаъда ойида тун бўйи юлдузларнинг буюк ёғини бўлдиким бунақаси ҳеч кўрилмаган.
324    йилда Восит ва унинг атрофи амири Муҳаммад ибн Роиқ кучайиб кетиб ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Вазирлик ва девон ишларини бекор қилиб барча ишни ўз қўлига олди. Молу давлат унга бериладиган бўлди. Байтул мол йўқ бўлди. Розининг ёлғиз суврати, халифаликнинг эса фақат номи қолди.
325    (937-36) йили ҳокимият бутунлай издан чикди. Мамла-катлар уларни эгаллаб олган исёнчлар-у солиқ жўнатмайдиган омиллар (тайинланган волий) қўлига ўтиб кетди ва улар ҳар бирлари ўз олдиларига подшоҳлардек бўлиб олдилар. Розининг қўлида бўлса, Бағдод ва оддий халкдан бошқа ҳеч нарса қолмади. Унинг ўзи Роиққа тобе эди. Бу вақтга келиб халифалик ҳокимиятига ва Аббосийлар давлати арконлари (асослари)ига путур етди. Жойларда қарматийлар ва бидъатчилар ҳукмрон бўлиб олишди. Оқибатда Андалус ҳукмдори Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ал-Умавий ал-Марвонийнинг орзу-ҳаваси ортиб дедиким, халифаликка энг лойиқ киши менман! Сўнгра ўзини мўминларнинг амири “Носир лидийниллоҳ” деб атади. Андалуснинг аксар қисмини ўз қўлига олди. У ўта ҳайбатли ҳамда жиҳодли, ғазотли ва мақтовга лойиқ сийратли эди. Исёнкорларни маҳв этди. Етмиш қалъани фатҳ этди. Шундай қилиб “амиралмўминин” деб аталувчилар учта бўлди: Бағдодда Аббосийлар, Андалусда Абдурраҳмон ва Қайрувонда Махди.
326    йили Ибн Роиққа қарши Бажкам исён қилди ва уни енгди. Ибн Роиқ яширинди. Бажкам Бағдодга кирди. Рози унга ҳурмат кўрсатди, мартабасини оширди. Унга амирул умаро (амирлар амири) лақабини бериб Бағдод ва Хуросон амирлигини топширди.
327- йилда Абу Али Умар ибн Яҳё ал-Алавий ҳожилар йўлини очиб беришини сўраб ҳамда ҳар туяга беш динордан тўлашга розиклик билдириб Қарматийга хат йўллади. Қарматий Абу Алини яхши кўрар эди ва бунга рози бўлди. Ўша йилдан бошлаб биринчи марта ҳожилардан солиқ олина бошлади.
328    йили Багдодда сув тошди. Сувнинг бўйи 19 газгача етди. Одамлар ва ҳайвонлар ғарқ бўлди, уйлар ҳароб бўлди.
329    йил Рози касалликка чалинди ва рабиул охир ойида 31 ярим ёшида вафот этди. У сахий, олийжаноб, адабли, шоир, фасиҳ, уламоларни яхши кўрувчи киши эди. Унинг шеърий тўплами бор. У Бағавий ва бошқалардан ҳадис ҳам ўрганган (эшитган). Хатиб деди: Розининг фазилатларидан: шеърлари девон қилинган (ёзувга тушган) охирги халифа, жума куни хутба ўқиган, надимлар (улфатлар) билан мажлислар қурган охирги халифа ҳам у бўлди. Унинг мукофот беришлари ва бошқа иш (услуб) лари ҳамда либослари ҳам қадимгиларникидек бўлган охирги халифадур.
Исмоил ал-Хатабийдан Абул Ҳасан ибн Зарқавайҳ ривоят қилади: фитр кечаси Рози мени йўқлатди. Мен унинг ҳузурига бордим. Эй Исмоил, эртага одамлар билан намоз ўқишга қарор қилдим, ўзим учун дуо қилсам нималар дей, деди. Мен бирор вақт ўйланиб тургач, дедим, эй амиралмўминин, шундай денг: “Робби авзеъний ан ашкура неъматакал латий анъамта алайя ва ало волидийя” (оят)...шунинг ўзи етади”, деди у шунда. Сўнгра кетимдан хизматкори келиб, менга 400 динор берди.
Унинг даврида вафот топган машҳур кишилар: Нефтавайҳ, қори Ибн Мужоҳид, Ибн Кос ҳанафий, Ибн Аби Ҳотим, Мабармон (Мабрамон), “Иқд” муаллифи Ибн Абди Роббиҳ, шофеъийлар шайхи Истахрий, Ибн Шанбуз, Абу Бакр ал-Анборий.

Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase