Мўътасим биллоҳ, Абу Исҳоқ Муҳаммад ибн ар-Рашид, 180 (796-797) йили туғилган. Бу Заҳабийнинг сўзи. Ас-Сувлий эса 178 йили шаъбон ойида туғилган дейди.
Онаси “умму валад” (яъни бола туққан чўри), Кў(у)фа мувал-ладотларидан (бу ерда ушбу сўзнинг “тоза араб бўлмаган” деган маъноси мос тушса керак. Манбаларда у аёлни турк ёки сўғд эканлиги айтилган) бўлиб, исми Морида. Бу аёл Рашиднинг саройида жуда катта мавқега эга бўлган. У отасидан ҳамда акаси Маъмундан ривоят қилган. Унинг ўзидан Исҳоқ Мавсилий, Ҳамдун ибн Исмоил ва бошқалар ривоят қилишган. Шижоатли, кучли ва қўрқмас одам бўлган. Шу билан бирга илмсиз эди.
Ас-Сувлий Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳошимийдан ривоят қилади: “Мўътасим билан бирга ўқийдиган ғулом бўлар эди. Ғулом ўлиб қолди. Отаси Рашид унга: “Эй Муҳаммад, ғуломинг ўлди”, - деди. “Майли хўжам, у китобдан қутулибди”, - деди Мўътасим. “Ҳали китоб шунчалар жонингга тегдими? Унга сабоқ беришни тўхтатинг”, деди шунда Рашид”.
Иброҳим деди: “У ёзар эди-ю, ўқиши бўш эди”.
Заҳабий айтади: “Уламоларни Қуръон масаласида имтиҳонга солгани бўлмаганда, Мўътасим халифалар орасида энг буюги ва энг ҳайбатлиги эди”.
Нефтавайҳ ва Ас-Сувлий дедилар: “Мўътасим бир қанча фазилатларга эга эди. Уни “саккиз” дейишар эди, чунки у Аббосийларнинг саккизинчи халифаси, саккизинчи авлоди, Рашиднинг саккизинчи фарзанди, 218 (833) йилда подшо бўлди, 8 йил 8 ой 80 кун подшолик қилди, туғилган йили 178 йил, 48 йил яшади, буржи ақраб: 8-бурж, 80 та фатҳ қилган, 8 та душманни ўлдирган, 8 ўғил, 8 қиз қолдирган ва рабиул аввалдан 8 кун қолганда вафот этган.
Унинг яхши жиҳатлари, таъсирли сўзлари ва тузуккина шеър-лари бўлган. Бироқ ғазаби келса, кимлигидан қатъи назар ўлдириб юбораверарди.
Ибн Абу Довуд деди: “Мўътасим қўлини чиқариб, эй Абу Абдуллоҳ кучинг борича тишла, дерди. Мен бўлса унамасдим.
- Оғримайди, - дерди у. - Ноилож тишлаб кўрардим, шунда битта тишим ҳам ўтмасди, қолганлари у ёқда турсин”.
Нефтавайҳ деди: “У жуда ҳам полвон киши бўлган. Эркак кишининг билагини икки бармоғи орасида синдириб юборар эди”.
Бошқаларнинг айтишича, девонга туркларни киргазган биринчи халифа Мўътасим бўлган.
У ажам подшоҳларига тақлид қилар, юрганда ҳам улар каби юрар эди. Унинг турк ғуломлари сони ўн неча мингга етганди.
Унга 218 йили ражаб ойида байъат берилди. У ҳам Қуръон яратилиши масаласида Маъмуннинг йўлидан борди. Маълумки, Маъмун умрининг охиригача одамларни шу масала билан қийнаб ўтган. Мўътасим ҳам бу ҳақда ўлкаларга фармонлар юборди. Муаллимларга болаларни шундай деб ўқитишга буюрди. Бу борада одамлар ундан кўп жабру жафо чекдилар. Уламолардан бир қанчаларини қатл қилди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбални шу деб 220 (835) йилда калтаклатган. Шу йили Мўътасим Бағдоддан кўчди ва “Сурра ман раа” (ҳозирги Ирокдаги Самарра, (Сомарро, Сомиро), шаҳрини қурди. Сабаби у туркларни қўлга киритишга қизиқиб кетди, уларни сотиб олиш учун Самарқанд, Фарғона ва бошқа ерларга ўз одамларини юборди. Бу йўлда мол-дунёни аямади. Уларга турфа хил ипакликлар кийдириб, олтин камарлар такди. Улар эса Бағдодда отларини чоптириб юрардилар. Одамларга азият етказардилар. Шаҳар уларга торлик қилиб қолди. Шундан кейин Бағдод аҳли Мўътасимнинг ҳузурига тўпланиб бориб унга: агар сен ўз аскарларинг билан шаҳардан чиқиб кетмасанг, сенга қарши жанг қиламиз, дедилар. Қандай жанг қиласизлар, деганда саҳар“найза”(саҳар дуолар)лари билан дейишди.
- Бунга менниг кучим етмайди - деди у. Мана шу сабабдан Сурра ман раани қурди ва ўша ерга кўчиб ўтди.
223 (838) йили Мўътасим Румга ғазот билан чикди. Уларга жуда қаттиқ зарба берди. Бунақаси илгариги халифалар даврида бўлмаган эди. Аскарларини тўзитиб юборди, юртларини вайрон қилди, ўттиз мингини ўлдириб, шунчасини асир қилди. Ғазотга чиққанда мунажжимлар буржни наҳс (омадсиз) бурж ва уни енгилади деб башорат қилгандилар. Ваҳоланки, у жуда катта галабага эришди. Бу ҳақда Абу Таммом ўзининг машҳур қасидасини айтган.
Мўътасим 227 (842-41) йили рабиул аввалдан 11 кеча қолганда пайшанба куни вафот этди. Бунгача атрофлардаги душманларни бўйсундириб бўлган эди. Айтишларича, ўлим тўшагида ётганда шундай деган: “ (Берил ган нарсал арга хурсанд бўлиб турганл арида тўсатдан биз уларни олиб кетдик. Анъом, 44-оятдан, таржима.) Бир ривоятда келишича шундай деган: “Эй Аллоҳ, ўзингга аёнки, сенинг тарафингдан менга хавф йўқ, фақат ўзим тарафимдан қўрқаман (гуноҳларим бисёрлиги учун). Умидим ҳам сенинг тарафингдан, ўзимга қолса умидим йўқ”.
Умавийлар истилоси сабабли Аббосийлар мулкига кирмай қолган шаҳарларни қўлига киритиш мақсадида Узоқ Мағрибга юриш қилишга азм-қарор қилади. Бу ҳакда Ас-Сувлий: Аҳмад ибн Ҳусайбдан: Мўътасим менга деди: Бани Умайя подшохдик қилган даврда бизнинг ҳеч қандай давлатимиз йўқ эди. Биз подшоҳ бўлганимизда Андалусга уларнинг анави Умавийи тахтли бўлиб ўтирибди. Шундан кейин уруш харажатларини чамалаб, унга тайёрлана бошлади. Аммо шу орада касали зўрайиб кетиб вафот этди.
Ас-Сувлий: мен Муғира ибн Муҳаммаднинг шундай дея-ётганини эшитдим: айтишларича, ҳеч кимнинг эшиги осто-насига Мўътасимникичалик кўп подшоҳлар тўпланган эмас, ҳеч бир подшоҳ у каби ғалабаларга эришганмас. У Озарбайжон, Табаристон, Истийсон, Шаёсух, Фарғона, Тоҳаристон ва Кобул подшоҳларини асирга олган.
Ас-Сувлий деди: узугининг нақши “ал-ҳамду ли-ллааҳиллази лайса камислиҳи шай” калималари эди.
Мўътасим ҳақида келган хабарлардан: Ас-Сувлий Аҳмад ал-Язидийдан: Мўътасим Майдондаги қасрини қуриб битиргач, олдига одамлар кирдилар. Шунда Исҳоқ Мавсилий бу ҳакда гўзал бир қасида ёзади. Аммо унинг байти шундай бошланар эди:
Эй кошона, сени балолар чаппа қилиб парчалайди
к,ани эди билсам нима, вайрон этаркин сени
Мўътасим ва у ердаги одамлар бундан ёмон фол олдилар. Улар бир-бирларига маъноли боқдилар ва қандай қилиб фаҳмли, илмли ва подшоҳларга узоқ йиллар хизмат қилган Исҳоққа бундай илҳом келганига ҳайрон қолдилар. Шундан кейин Мўътасим уни бузиб ташлади.
Иброҳим ибн Аббосдан келтирибди: Мўътасим гапирганда мақсадини етказиб бера олар ва ундан зиёда ҳам қилаолар эди.
Овқатга нон тўғраб ейишни бошлаган ва уни кўпайтирган Мўътасим бўлади. Овқатга кетадиган кунлик харажат 1000 динорга етган.
Абул Айнодан келтирибди: Мўътасимни шундай деганини эшитган эдим: ҳавои нафс ғолиб келса фикрлаш тўхтайди (Ас-Сувлий)
Исҳоқдан: Мўътасим шундай дерди: кимики ҳақиқатга эришиш йўлида молу дунёсини, мансаб-мартабасини аямаса унга эришади.
Муҳаммад ибн Умар ар-Румийдан келтирибди: Мўътасимнинг Ажиб деган тенги йўқ бир ғуломи бор эди. Мўътасим бу ғуломни жудаям яхши кўрарди. Шунингдек, у ҳакда байтлар тўқирди. Мени чақириб деди: мен одоб-ахлоқ борасида ака-укаларимдан қуйироқда эканлигимни биламан, Амиралмўминин (отаси Ҳорун ар-Рашид) мени яхши кўрганлигидан ва ёшликда ўйинқароқ бўлганим учун улар етган даражаларга етолмадим. Энди шундай бўлса ҳам Ажиб ҳақида бир неча байтлар ишлаб қўйдим. Улар тузук бўлса бўлди, бўлмаса тўғрисини айтасан, мен уларни беркитиб ташлайман: сўнг шундай ўқиди:
Ажибни кўрганимда ўргатилган кийикка ўхшатаман унинг юзи тўлин ойдек қомати новда каби агар олса қилич кўлига жанговар арслон бўлар камондан отсачи ўs асл мерганнинг ўзи бўлар севгим табиби ўзи табибимдан ажрамасман мен Ажибга ошиқ бўлдим ишқимдан ўзим ҳайрон
Шунда мен унга, байъатни ўртага қўйиб, шоир бўлмаган халифаларнинг шеърлари орасида энг гўзали ушбу шеър бўлибди, деб қасам ичдим. Бу сўзимдан унинг димоғи чоғ бўлиб, менга 50000 дирҳам беришга буйруқ берди.
Ас-Сувлий деди: бизга Абдулвоҳид ибн ал-Аббос ар-Райёший деди: Рум подшоси Мўътасимга дўқ-пўписалар қилиб хат ёзди. Хат ўқилгач котибга, ёз: бисмиллоҳирроманир роҳийм. Аммо баъд хатингни ўқидим, сўзларингни тингладим. Жавобни эса эшитмайсан, балки кўзинг билан кўрасан, “кофирлар тез орада кимга савоб кимга азоб эканлигини билиб оладилар”.
Мўътасимнинг даврида вафот топган машҳур шахслар: Бухорийнинг шайхи Ҳумайдий, Абу Нуайм ал Фазл ибн Дукайн, Абу Ғассон ал-Маҳди, қори Қолун, қори Халлод, Одам ибн Аби Иёс, Аффон, Қаънабий, Абд ал-Марвазий, Лайснинг котиби Абдуллоҳ ибн Солиҳ, Иброҳим ибн ал-Махди, Сулаймон ибн Ҳарб, Али ибн Муҳаммад Мадоиний, Абу Убайд Қосим ибн Салом, Қирра ибн Ҳабиб, Орим, ҳофиз (муҳаддис) Муҳаммад ибн Исо ат-Таббў, моликий фақиҳ Асбағ ибн Фараж, Саъдавайҳ ал-Воситий, наҳвшунос Абу Умар ал-Жармий, Муҳаммад ибн Салом ал-Байкандий, Сунайд, Саид ибн Касир ибн Афир, Яҳё ибн Яҳё ат-Тамимий ва бошқалар.
Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан