close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ал-Амин Муҳаммад Абу Абдуллоҳ

Амин Муҳаммад Абу Абдуллоҳ ибн ар-Рашид. У отасининг валиаҳди эди, шунинг учун халифа бўлди. Амин жуда ҳам хушсуврат, оппоқ, баланд бўйли, чиройли, ҳаддан ташқари кучли ва қўрқмас йигит бўлган. Айтишларича, у бир гал ўз қўли билан арслонни ўлдирган. У, фасоҳат, балоғат (таъсирли нутқ), адаб (назм) ва фазилатлар соҳиби бўлган. Лекин у бетадбир, исрофгар, ақлсиз, калтафаҳм ва раҳбарликка ярамайдиган одам эди. Халифалик байъатини олган куннинг эртасига биринчи қилган иши Мансур саройи ёнига тўп ўйнаш майдони қуриш бўлди.

Амин Муҳаммад Абу Абдуллоҳ ибн ар-Рашид. У отасининг валиаҳди эди, шунинг учун халифа бўлди. Амин жуда ҳам хушсуврат, оппоқ, баланд бўйли, чиройли, ҳаддан ташқари кучли ва қўрқмас йигит бўлган. Айтишларича, у бир гал ўз қўли билан арслонни ўлдирган. У, фасоҳат, балоғат (таъсирли нутқ), адаб (назм) ва фазилатлар соҳиби бўлган. Лекин у бетадбир, исрофгар, ақлсиз, калтафаҳм ва раҳбарликка ярамайдиган одам эди. Халифалик байъатини олган куннинг эртасига биринчи қилган иши Мансур саройи ёнига тўп ўйнаш майдони қуриш бўлди.
194 (810-809) йили укаси Қосимни отаси тайинлаб кетган мансабдан четлатди ва укаси Маъмун билан ўрталари бузилди. Айтишларича, Фазл ибн Рабе халифалик Маъмунга ўтса ўзи мансабдан қуруқ қолишини билиб Аминни Маъмунга қарши гиж-гижлаган ва уни валиахдлиқдан четлатиб ўзининг ўғли Мусони валиаҳд қилишга давъат этган. Акаси Қосимни мансабидан четлатилганини Маъмун эшитиб, Амин билан чопарли алоқани тўхтатди ҳамда зарб (танга)ва тирздан (либос) номини ўчирди. Кейинроқ Амин Маъмунга ўзидан илгари Мусони тахтга ўтиришига розилик беришни талаб қилиб одам юборади ва Мусога “ан-Нотиқ бил ҳақ” (ҳақиқатни айтувчи) деб лақаб қўйганини айтади. Маъмун эса рози бўлмайди. Халифанинг элчиси ўша ерда яширинча Маъмунга байъат беради. Ироққа қайтгач, у ердан туриб хабар етказиб, маслаҳат бериб туради. Борганда Маъмун унинг таклифини рад этганини айтганда Амин уни валиахдликдан маҳрум қилади. Отаси Рашид Каъбага осиб қўйган номани (васиятнома) олиб келиб йиртиб ташлайди. Ўртадаги совуқчилик янада кучаяди. Ақлли зотлар Аминга насиҳатлар қилишади. Хузайма ибн Хозим: эй мўминлар амири сени алдаган ҳечам дўст бўлмас, сенга дўст бўлган сени алдамас. Аскар бошиларни исёнга мажбур қилсанг, улар сени тахтдан туширадилар. Сенга берган байъат ва қасамёдларини бузадилар. Хиёнат қилувчи мағлубдур, аҳдини бузувчи хор бўлгусидур, деди, лекин у насиҳатни қабул қилмади ва аскарбошиларни мол билан ўзига оғдириб, ўғли Мусога валиаҳдлик байъатини олади ва унга “нотиқи бил ҳақ” деб лақаб қўяди. Ўшанда у ҳали эмизикли гўдак эди.
Маъмун валиаҳдликдан четлатилганини аниқ билгач, у ўз ўзини мўминларнинг имоми деб номлади. Мактубларга ҳам шундай ёздирди.
Амин Али ибн Исо ибн Моҳонни 195 (810-809) йили тоғлик шаҳарлар Ҳамазон, Наҳованд, Қум ва Исфаҳонга волий этиб тайинлайди. Шундан кейин у Бағдоддан 40 минглик мисли кўрилмаган қўшин билан Маъмунга қарши жумодул-охирнинг ўртасида йўлга тушади. Ўзича Маъмунни боғлашга деб кумуш занжир оволади. Маъмун эса унга қарши Тоҳир ибн Ҳусайнни 4000 га ҳам етмаган аскар билан юборади. Тоҳир енгади. Али бўғизланади, қўшинлари эса қочади. Калласини Маъмунга олиб боришади ва уни Хуросон бўйлаб сазойи қилинади. Халифалик Маъмунга топширилади. Бу хабар келганда Амин балиқ овлаб ўтирган бўлади. Хабарни етказган кишига: “Эй нодон, тинч қўй мени, Кавсар иккита балиқ тутди, мен эса ҳалигача ҳеч вақо тутолмадим”, дейди.
Абдуллоҳ ибн Солиҳ Журмий деди: “Али ўлдирилгач, Бағдод халқи жуда қўрқувга тушди. Амин укасини валиахдликдан четлатгани учун афсусланди. Амирлар ундан маош талаб қилдилар ва аскарларни ҳам ойлик талаб қилиб ғалаён кўтаришга ундадилар”.
Амин билан акаси ўртасидаги жанг тўхтамади. Ўйин ва жаҳолатга муккасидан кетгани оқибатида Аминниг иши кун сайин орқага кета бошлади. Маъмуннинг иши олдига юриб, Икки ҳарамдан тортиб Ирокдаги кўплаб шаҳарлар унга байъат берадилар. Амин жуда танг аҳволга тушади, аскарлари тарқаб хазинаси қуриди. Шу сабабдан халқнинг аҳволи оғирлашди. Жиноячилик ортиб кетди. Уруш оқибатида вайронгарчиликлар кўпайди. Манжаниқлар тўпи ва нефть (ёниши)дан Бағдод обидаларига кўп зарар етди.
Бағдод қамали 15 ой давом этди. Аббосийлар ва аркони давлатнинг кўплари Маъмун аскарлари тарафга ўтиб кетдилар. Аминнинг тарафида туриб уришишга эса Бағдоднинг бир тўп оломони-ю қаланғи-қасанғиларидан бошқа ҳеч ким қолмайди. Шундай қилиб, 198 (814-813) йили Бағдодликлар енгилди. Тоҳир ибн Ҳусайн Бағдодга бостириб киради. Амин онаси ва опасини Мансур шаҳрига жўнатади. Унинг аксари аскар ва ғуломлари тарқаб кетади. Улар сув ва озуқасиз қоладилар.
Муҳаммад ибн Рошид деди: “Менга Иброҳим ибн Маҳдини айтишича, у Амин билан Мансурда бўлганида кечаси уни чақиртириб шундай деган: “Кечанинг ёқимлилигини, ойнинг чиройлилигини, унинг сувдаги нурини кўргин! Шаробга нима дейсан?
- Хоҳишинг, - дедим.
Шароб ичдик, сўнг Заъф деган бир жориясини чақиртирди. Амин унинг исмидан ёмон фол олди. Унга қўшиқ айтишни буюрди. У Нобиға Жаъдийнинг ушбу шеъри билан қўшиқ айтди:
Умримга қасамки, кичкина кучукча кўпрок, ёрдам беради
Қон билан булғанган сендан, гуноҳи енгил уни...
Бундан ҳам ёмон фол олди ва бошқасини куйла, деди. У шундай деб куйлади:
Бугун улар учун бор кучим билан йиғлайман ва аза тутаман, Қайтиб яна йиғлай десам кўзёшим куриб битибди.
- Аллоҳ лаънат қилсин, бундан бошқасини билмайсанми? -деди Амин унга.
- Сенга шу ёқса керак деб ўйлаган эдим, - деди у. Сўнг:
Сукунат ва ҳаракатнинг эгасига ҳасамки, ҳисматнинг шериги (хили) кўпдур.
Токи кеча ва кундуз бор экан,
самодаги юлдузлар айланадилар фалакда
завол топган подшоҳнинг салтанатини
ўзга подшоҳга етказмак учун Арш эгасининг подшоҳлиги абадийдир фаҳат
фонийлик ва муштараклик йўҳдир унга абад, - деб қўшиқ айтди.
- Тур йўқол, Аллоҳнинг лаънати бўлсин сенга! - деди Амин.
Жория кетатуриб қимматбаҳо биллур қадаҳга қоқилиб кетди ва уни синдирворди.
Амин:
- Эй Иброҳим, кўрдингми, куним битган кўринади, - деди.
Мен:
- Йўғ-е, Аллоҳ ҳали умрингни узоқ, подшохдигингни баланд қилади, - дедим.
Шу вақт Дажладан: (қазол амруллазий фийҳи тастафтиёни - сизлар билишни истаган ишнинг ҳукми чиқиб бўлди) деган товушни эшитдим. Муҳаммад эса сакраб ўрнидан туриб кетди. Икки кундан кейин у ўлдирилди. Ушлаб бир жойга қамаб, сўнг кечаси олдига ажамлик бир қавмни киргиздилар. Улар уни қилич билан ўлдириб, кейин бўғизладилар. Бошини Тоҳирга олиб бордилар. Тоҳир унинг бошини бир боғнинг деворига осиб қўйди. “Бу тахтдан ағдарилган Муҳаммаднинг калласидур”, деб жар солинди. Жасадини эса арқонга боғлаб судрадилар. Маъмун акасининг қатл этилганини жуда оғир олди. У акасининг фикрини билмоқчи эди. Шунинг учун уни тирик келтиришларини жуда истаган эди. Шу сабабдан унда Тоҳир ибн Ҳусайнга нисбатан нафрат пайдо бўлди ва уни мутлақо узоқлатиб юборди. Охири у кераксиз, ташландиқҳолдаўлиб кетди. Шундай қилибу Аминнинг сўзларини тасдиқлади. Чунки Амин Тоҳир ибн Ҳусайнга ўз қўли билан хат ёзиб унда: “Эй Тоҳир, биз чиққандан бери бизга хизмат қилганларнинг мукофоти фақат қилич (қатл) бўлган. Шундай бўлгач, сен ҳам ўзингга қара, кўпам ҳаддингдан ошма”, дейди. Бу сўзи билан уларга (Аббосийларга) кўп жонбозлик қилган ва лекин охирида уларнинг ўзлари тарафидан ўлдирилган Або Муслим ва шу кабиларни назарда тутган эди.
Айтишларича, подшоҳ бўлгач, шаҳарларга одамларни юбориб ўйинчи-яллачиларни топтириб келади. Уларга ойлик тайинлайди. Ёввойи ҳайвон ва қушларни сақлашга берилади. Оиласи ва амирларидан ажраб олади. Уларга беписандлик қилади. Хазинани совуради. Жавоҳирларни ва бошқа қимматбаҳо нафис ашёларни йўқ қилади. Маишат учун бир қанча ерларда саройлар қурдиради.
У бешта йўлбарс, фил, бургут, илон ва от шакллик душманга ўточар (олов ирғитадиган) кемалар ясататади ва шуни деб бир қанча пулларни сарфлайди.
Масъудий айтади: “Бизнинг давримизгача фақат Али ибн Аби Толиб, унинг ўғли Ҳасан ва Аминнинг онаси Ҳошимий (авлод) бўлган. Унинг онаси Зубайда - Жаъфарнинг қизи, Жаъфар эса Абу Жаъфар ал-Мансурнингўғлидир.Ўзинингисми Аматулъазиз бўлиб, Зубайда унинг лақабидур”.
Исҳоқ Мавсилий дебди: “Аминга бошқаларда йўқ хислатлар жамланган эди: жуда ҳам чиройли, жудаям сахий, ота ва она тарафидан халифаларнинг энг аслзодаси, яхши хулқли, шеърга моҳир, бироқ у ҳавоинафс ва ўйин-кулгуга мағлуб бўлган эди. Садақотларга сахий бўлса ҳам таомда (таомлантиришда) жуда зиқна эди”.
Абул Ҳасан ал-Аҳмар дебди: “Баъзан наҳвда (грамматикада) далил қилинадиган байтни унутсам, Амин уни менга айтиб берарди. Мен подшохдарнинг болалари ичида Амин ва Маъмундан зеҳнлироғини кўрмадим”.
У 198 (814-813) йили муҳаррам ойида 27 ёшида қатл этилди.
Унинг даврида ўлган машҳур зотлар: Исмоил ибн Улайя, Ғандар, зоҳид Шақиқ Балхий, кўр Абу Муовия, тарихчи Садусий, қори Абдуллоҳ ибн Касир, шоир Абу Нувос, Моликнинг шогирди Абдуллоҳ ибн Ваҳб, қори Варш, Вакеъ ва бошқалар.
Али ибн Муҳаммад Навфалий ҳамда ундан бошқалар ҳам айтдиларки, Амингача бўлган Саффоҳ, Мансур, Махди, Ҳоди, Рашидлардан ҳеч бирига минбарларда лақабларини айтиб дуо қилинмаган, мактубларда ҳам ёзилмаган. Аминдан бошлаб минбарларда “Аминнинг ҳақига” дейиладиган, мактубларга “Аллоҳнинг қули, мўминларнинг амири Аминдан”, деб ёзиладиган бўлди. “ал-Авоил”да Аскарий ҳам шуни таъкидлаб: “Минбарда лақаби айтиб дуо қилинган биринчи Амин бўлди”, деган.
Ас-Сувлийривоятқилади: “Аминўз котибигадеди: “Аллоҳнинг қули, мўминлар амири Муҳаммаддан Тоҳир ибн Ҳусайнга! Салом сенга! Укам билан ўртамиздаги иш шу даражага етдики, ўртадан парда кўтарилди, ҳурмат йўқолди. Укамни олдига боришим учун кафолат хати ёзиб беришингга рози бўлдим. У менга марҳамат кўрсатишга қодир. Бордию қатл этса тошни-тош, қилични-қилич кесган бўлади. Мен учун итнинг ҳуришидан шернинг ғажиб ташлагани афзал”. Тоҳир бунга унамади.
Исмоил ибн Абу Муҳаммад ал-Язидийдан Ас-Сувлий ривоят қилади: “Отам Амин ва Маъмундан нутқлари равон (фасиҳ, адабий тил) бўлишини талаб қилардилар ва айтардиларки: “Бани Умайя халифаларининг фарзандларини нутқлари равон бўлсин деб саҳрога олиб чиқиларди. Ваҳоланки, улардан кўра равон нутққа сиз муносиброқсиз”.
Ас-Сувлий деди: “Мана шу битта ҳадисдан бошқа ҳадис Аминдан ривоят қилинганини биз билмаймиз: “Кимки эҳромда ўлса, қиёматда талбия айтиб тирилади”.
Саолабий “Латоиф ал-маориф”да дебди: “Абулъайно дер эди: “Агар Зубайда сочини ёйса, албатта бирон халифага ёки бирон валиахдга (шаҳзодага) тегмай қолмайди. Чунки унинг бобоси - Мансур, Саффоҳ бобосининг укаси (акаси), Махди - амакиси, эри - Рашид, Амин - ўғли, Маъмун ва Мўътасим эрининг ўғиллари, Восиқ ва Мутаваккил эрининг наваралари. Валиахдлар (шаҳзодалар) эса улар жуда кўп.
Бани Умайяда Отика унга ўхшайди. Язид - отаси, Муовия -бобоси, Муовия ибн Язид - акаси, Марвон ибн Ҳакам - қайнатаси, Абдулмалик - эри, Язид - ўғли, Валид ибн Язид - ўғлининг ўғли; Валид, Ҳишом, Сулаймон - эрининг болалари (яъни ўгай ўғиллари), Язид ва Иброҳим - Валид ибн Абдулмаликнинг ўғиллари, яъни эрининг ўғлининг ўғиллари (ўгай ўғлининг ўғилллари) бўлади.

Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase