close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Асҳоб ул-каҳф қиссаси

Қуръоннинг «Каҳф» сураси, 9-26 оятларида Асҳоб ул-Каҳф ҳақида хабар келтирилган:

Қуръоннинг «Каҳф» сураси, 9-26 оятларида Асҳоб ул-Каҳф ҳақида хабар келтирилган:
«Балки, Каҳф (ғор) ва Битик (воқеъалар ёзилган тош) эгаларини
Бизнинг мўъжизаларимизнинг энг ажойиби, деб ҳисоблагандирсиз?».
Рум подшоҳларидан Дақёнус бутпараст бўлиб, Исо алайҳис-саломнинг қавмларидан бўлган мўминларни оммавий қатлга буюрди. Имонларини сақлаб, подшоҳцан қочган бир неча йигитлар ватанларини ташлаб, Урдун мамлакатига қарашли Рағиб260 тоғига қочиб кетадилар ва у ерда бир ғорга яширинадилар. Аллоҳ айтади:
«Қайсики, йигитлар ғорга паноҳ истаб боришиб: «Эй, Раббимиз! Бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг тўғрилагин», дедилар. Бас, (ўша) ғорда бир неча йил уларнинг «қулоқларига уриб» (ухлатиб) қўйдик». (Каҳф, 10-11)
Улар ғорда уч юзу тўққиз йил ётиб, бир мўъжиза туфайли уйғондилар. Афсус қайта тирилиш тўғрисидаги икки қавмнинг баҳсини ҳал қилиб, кейин яна оламдан ўтдилар. Уларнинг адади ҳақида ихтилофли фикрлар бор. Аллоҳ таоло бу ихтилофни шундай баён этади:
«Ҳали улар (Муҳаммадга замондош яҳудий, насоро ва мусулмонларнинг айримлари ўша Асҳобул-Каҳф ададини): «Учтадир, тўр-тинчиси итлари эди», десалар, (бошқалари): «бешта бўлиб, олтинчилари итларидир», деб ғайбга тош отадилар. Яна: «(Улар) етгитадир, саккизинчиси итларидир» ҳам дейдилар. (Эй, Муҳаммад) «Уларнинг саноғини Раббим яхши билувчидир. Уларни жуда оз киши билур», денг». (Каҳф, 22)
Йигитлар дафн этилган ғорнинг устига масжид бино қилинди.

Ушбу қиссада ҳам қимматли ибратлар бор:

1. Имонда мустаҳкам бўлиш, уни ҳимоя қилиш. Аллоҳ таоло бу қиссада Исо алайҳиссалом қавмлари орасида ҳам, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қавмлари орасида ҳам кексалардан кўра ёшлар тезроқ ва кўпроқ имонга кирганини муқояса қилмоқда;
2. Аллоҳ таоло Асҳоб ул-Каҳфга нажот берганидек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва всаллама Абу Бакр Сиддиққа ҳам Савр ғорида нажот берганини огоҳлантирмоқда;
3. Келажакда бажариладиган бирор ишни ният қилган киши, албатта, «Худо хоҳласа» дейиши лозим;
4. Қуръонда баён этилган тарихий воқеалар қаторида «Асҳоб ул-Каҳф» қиссаси ҳақиқат бўлиб, илмий исботини топган.

Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг
"Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase