close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ал-Маъмун Абдуллоҳ Абул Аббос

Маъмун - Абдуллоҳ Абул Аббос ибн ар-Рашид 170 (786-87) йили рабиул аввалнинг ўртасида жума кечаси туғилган. Шу кеча (амакиси) ал-Ҳоди вафот топиб, отаси халифа бўлган кеча эди. Онасининг исми Марожил умму валад бўлган (чўри). Уни туғиб, нифосида вафот этган. Ёшлигидан илм ўқиди. Ўз отасидан, Ҳушайм, Убайд ибн ал-Аввом, Юсуф ибн Атийя, Абу Муовия аз-Зарир, Исмоил ибн Улайя, Ҳажжож ал-Аъвар ва бошқалардан ҳадис эшитган.

Маъмун - Абдуллоҳ Абул Аббос ибн ар-Рашид 170 (786-87) йили рабиул аввалнинг ўртасида жума кечаси туғилган. Шу кеча (амакиси) ал-Ҳоди вафот топиб, отаси халифа бўлган кеча эди. Онасининг исми Марожил умму валад бўлган (чўри). Уни туғиб, нифосида вафот этган. Ёшлигидан илм ўқиди. Ўз отасидан, Ҳушайм, Убайд ибн ал-Аввом, Юсуф ибн Атийя, Абу Муовия аз-Зарир, Исмоил ибн Улайя, Ҳажжож ал-Аъвар ва бошқалардан ҳадис эшитган.
Унга ал-Язидий адабдан таълим берган. У узоқ ўлкалардан фақиҳларни келтирди ва фиқҳ, араб тили, тарихдан маҳоратга эришди. Катта бўлгач фалсафа, шунингдек, қадимгиларнинг илмларини қунт билан ўрганди. Кейинчалик мана шу, уни “Қуръон яратилган”, деган сўзни айтишига олиб келди. Унинг ўзидан ўғли Фазл, Яҳё ибн Аксам, Жаъфар ибн Абу Усмон ат-Таёлисий, амир Абдуллоҳ ибн Тоҳир, шиа Аҳмад ибн ал-Ҳорис, Даъбал ал-Хузоий ва бошқалар ривоят қилганлар. Қатъият, ирода, мулойимлик, илм, фикр, тадбиркорлик, ҳайбат, шижоат, улуғворлик ва олийжанобликда Бани Аббоснинг энг устуни эди. Қуръон яратилган деб одамларни қийноқларга солгани бўлмаса эди, унинг кўплаб фазилатлари, узун таржимаи ҳоли бор дейиш мумкин. Бани Аббос халифалари ичида унингдек билимдони бўлмаган. У жуда ҳам гўзал нутққа эга эди. У: “Муовия умри (саксонларга бориб ўлган) билан, Абдулмалик Ҳажжожи билан, мен ўзим билан”, дер эди.
Бани Аббоснинг боши, ўртаси ва охири бор дейишар эди. Боши - Саффоҳ, ўртаси - Маъмун, охири - Мўътазид, дердилар. Айтишларича, у баъзи бир рамазон ойларида 33 марта ҳатм қилган. Унинг шиапарастлиги бор эди. Мана шу нарса уни укаси Мўтаманни валиахдликдан четлаштириб, Али Ризони валиахд этишга олиб келди. Бу ҳақда ҳали тўхталиб ўтамиз.
Абу Маъшар мунажжимнинг сўзи: “Маъмун жуда одил, фақиҳуннафс (нафс ол ими) эди. У катта олимлардан ҳисобланади”.
Рашид айтади: “Мен Абдуллохда Мансурнинг қатъиятини, Маҳдининг художўйлигини, Ҳодининг кучини кўряпман. Хоҳласам тўртинчидаги (яъни, ўзидаги) борини ҳам унда бор дея оламан. Мен Муҳаммадни ҳавои-нафсга берилган, қўлига тушганини совурадиган ва чўрилар ҳамда хотинларнинг сўзини оладиган киши эканлигини яхши билсам-да, уни Абдуллохдан олдин валиахд бўладиган қилдим. Умму Жаъфар (Аминнинг онаси Зубайда) ва Бани Ҳошимнинг хоҳиши бўлмаганда олдин Абдуллоҳни тайинлаган бўлар эдим”.
Маъмун 189 (805-804) йили Хуросонда акаси ўлдирилгандан кейин ҳокимиятни тўла эгаллади ва Абу Жаъфар кунясини олди.
Ас-Сувлий деди: “Бу куня Мансурнинг куняси бўлгани учун яхши кўрардилар. Бу куняни олган Мансур ва Рашидларнинг умри узун бўлгани сабабли дилларида бунга нисбатан ҳурмат ва умид бор эди”.
201(816-817) йили укаси ал-Мўтаманни валиахдликдан четлатиб, ўрнига Али ар-Ризо ибн Мусо ал-Козим ибн Жаъфар ас-Содиқни тайинлайди. Уни бундай қилишига шиаликка қаттиқ берилгани сабаб бўлган. Айтишларича, ўзи ҳам истеъфога чиқиб ҳокимиятни унга бермоқчи бўлган. Унга Ризо лақабини ҳам ўзи берган. Тангаларни унинг номи билан зарб қилади, қизини ҳам беради. Жойларга бу ҳақда номалар жўнатади. Қора кийим кийишни ташлаб, кўк кийим кийишга буюрди. Бу иш Бани Аббосга жуда оғир ботди. Унга қарши бош кўтаришди. Маҳдининг ўғли Иброҳимга байъат беришди. У “ал-Муборак” лақабини олди. Маъмун унга қарши аскар жўнатди. Ўртада кўп ишлар ва урушлар бўлиб ўтди. Маъмун Бағдодга юриш қилди.
203 йили Али Ризо тўсатдан вафот этди. Шундан кейин Маъмун Бағдод аҳлига хат ёзиб: Алига байъат берганим учун мени ёмон кўрган эдингиз, мана у энди ўлди, дейди. Бағдодликлар унга жуда ҳам қўпол жавоб қайтарадилар. Шундан кейин Маъмун жангга отланади. Одамлар ўзининг итоатидан секин билдирмай чиқиб кета бошлаганларини сезган Иброҳим ибн Маҳди эса зулҳижжа ойида яшириниб олади. Шундай қилиб унинг халифалик муддати икки куни кам икки йил давом этади.
Маъмун 204 йили сафар ойида Бағдодга етиб келди. Аббосийлар ва бошқалар унга кўк кийимни ташлаб қора кийимга қайтиш ҳақида кўп гапирадилар. У бироз иккилангач, кейин рози бўлади.
Ас-Сувлийнинг ривоят қилишича, оила аъзоларидан бир аёл Маъмунга: “Сен Али ибн Абу Толиб авлодига яхшилик қилмоқчисан, шундай экан, ҳокимият уларда бўлгандан кўра сенда бўлса уларга кўпроқ яхшилик қила оласан-ку”,дебди. Шунда у: “Мени бундай қилганим боиси, Абу Бакр ҳукмдор бўлганда Бани Ҳошимдан ҳеч кимга бирор юқори мансаб бермади, кейин Умар, ундан кейин Усмон ҳам шундай қилди. Сўнг Али келгач, Абдуллоҳ ибн Аббосни Басрага, Убайдуллони Яманга, Маъбадни Маккага, Қусамни Баҳрайнга волий қилди. Улардан ҳеч кимни лавозимсиз қолдирмади. Шунинг учун биз қарздор эдик. Мен боласига шуни қайтармоқчи эдим”, деди.
210    (825-826) йили Маъмун Ҳасан ибн Саҳлнинг қизи Бўронга уйланди. Унинг сарпоси бир неча минг хилдан ошди. Отаси аскарбошиларга ўн етти кунгача совға-салом улашди. Ўзига тегишли ерларнинг номлари ёзилган қоғозларни аскарбоши ва аббосийлар ўртасида тарқатди (сочди). Кимга қайси номдаги ер (мол-мулк) тушса, ўша унга берилди. Тўйда келин Маъмуннинг ҳузурига олиб борилганда ота унинг олдига бир чинни (лаган) тўла гавҳар сочди.
211    йили Маъмун шундай деб жар солишга амр қилди: “Кимда-ким Муовияни яхши деса, жазоланади! Пайғамбар алайҳиссаломдан кейинги афзал одам Али ибн Аби Толибдир”.
212    (827-828) йили Маъмун Али ибн Аби Толибни Абу Бакр ва Умардан афзалроқ дейишдан ташқари, Қуръон яратилган деб эълон қилди. Одамлар бундан қаттиқ норози бўлдилар. Шаҳарда фитна чиқишига оз қолди. Ўшанда у ўз мақсадига эришолмади ва 218 йилгача жим турди.
215    йили Рум ғазотига чикди. Шунда куч билан Қарра ва Можида қалъаларини фатҳ қилди. Сўнг Дамашққа қараб юрди.
216    йилда яна Румга қайтиб бир неча қалъаларни фатҳ қилди. Кейин Дамашққа қайтди, у ердан Мисрга ўтди. У Мисрга кирган биринчи Аббосий халифа бўлди.
217    йили Дамашқ ва Румга яна қайтди.
218    (833) йили Қуръон яралган деган даъво билан одамларни имтиҳон қилишни бошлади. Шундай қилиб, у Бағдоддаги ноиби Тоҳир ибн Ҳусайннинг амакиваччаси Исҳоқ ибн Иброҳим Хузоийга хат йўллаб, уламоларни имтиҳон қилмоққа буюради. Хатида шундай дейди: “Амир ал мўмининга аён бўлдиким, таҳлил этиш ва тафаккур юритишдан, илм нури ва далилларидан бебаҳра қаланғи-қасанғи омий халқнинг жуда кўпчилиги - Аллоҳни танимайдиган, кўзлари сўқир, динининг ҳақиқатидан узоқ, Аллоҳни муносиб сифатлай олмайдиган, Унинг маърифати мағзига етолмайдиган, Унинг ўзини яратган махлуқларидан фарқлолмайдиган бўлиб қолган эканлар. Чунки, улар Аллоҳ билан Қуръонни тенглаштириб, Қуръон қадим, уни Аллоҳ яратмаган ва ижод этмаган деб келишиб олибдилар. Ваҳоланки, Аллоҳ Ўзи Зухфур сурасининг 3-оятида айтиб қўйибди: “Биз уни арабча Қуръон қилиб қўйдик”. Аллоҳ нимани “қилиб қўйдик” деган бўлса, ўшани “яратиб қўйдик” дегани бўлади. Худди Анъом сурасининг 1-оятида: “Зулматларни ва нурни бино қилиб қўйдик”, деганидек. Яна Тоҳо сурасининг 99-оятида: “Шунингдек, сенга бўлиб ўтган воқеалардан ҳикоя қилиб берамиз”, деди. Демак, бу ерда Қуръон ишларнинг улардан кейин вужудга келтирилган баёни эканлигини маълум қилаяпти. Яна Ҳуд сурасининг 1-оятида: “Унинг оятлари мустаҳкам қилинди, сўнг баён қилинди”, деди. Аллоҳ Ўз китобини мустаҳкамловчиси ва ҳам баён этувчисидир, демакки, уни яратувчиси ва ижодкори ҳамдир. Яна улар ўзларини суннатга нисбат берибдилар. Такаббурлик қилиб ўзларини ҳақиқат ва жамоат аҳли деб, бошқаларни бўлса ботил ва куфр ахди деб эълон қилибдилар ва бу орқали нодон, илмсиз кимсаларни ўзларига оғдиришга муваффақ бўлибдилар. Натижада, бир гуруҳ алдовчи қиёфали ва тақволари Худо учун бўлмаганлар уларга қўшилишга рози бўлибдилар. Уларнинг ботилларига ҳақни алмашибдилар ва залолатни танлаб, Аллоҳга дўстликдан воз кечибдилар.
Амиралмўминин уларни тавҳидлари чала, умматнинг энг ярамаси деб, жаҳолатга мубтало, ёлғонга раҳнамо, ўз малайлари тилидан гапирувчи ва ўз душманлари бўлмиш Аллоҳнинг динини тутганларга ваҳима солувчи - иблиснинг забони деб ҳисоблайди. Сўзлари ёлғон дейилишга, шаҳодати қабул қилинмасликка лойиқдир. Тўғри йўлдан адашган, имондан, тавҳиддан бенасиб кимсага ишонилмайди. Ундан бошқалари эса янаям адашган, янаям сўқирроқдир. Амиралмўминнинг умри билан қасамки, одамларнинг энг ёлғончиси - Аллоҳ ва унинг ваҳийси номидан ёлғончилик қилиб, ботил нарсаларни тўқиб чиқарган ва Аллоҳни Унинг Ўзига муносиб равшда танимаганлари (тасаввур қилмаганлари) бўлади. Шундай экан, сен ҳузурингга қозиларни тўплаб, уларга бизнинг номамизни ўқиб бер. Уларни имтиҳон қилиб, Қуръон (кейин) яратилганлиги ва янгидан бор қилинганлигига нисбатан эътиқодлари қандай эканлигини аниқла. Уларга шуни маълум қилгинки, мен лавозимларни динига ишонч йўқ одамларга ишонмайман. Улар юқоридагиларни эътироф этиб қабул қилганларидан кейин ўз хизматларидаги гувоҳларни ҳам Қуръон ҳақидаги тушунчаларини сўраб билишга ва уни яратилган деб тан олмаганларини гувоҳлигини ўрказмасликка буюр! Қозилар ҳақида олган маълумотларинг ва уларга берган буйруғинг натижалари ҳақида бизга ёзиб юбор”.
Шунингдек, у қуйидаги 7 кишини: Воқидийнинг котиби Муҳаммад ибн Саъд, Яҳё ибн Муин, Абу Ҳайсама, Абу Муслим Мустамлий Язид ибн Ҳорун, Исмоил ибн Довуд, Исмоил ибн Абу Масъуд, Аҳмад ибн Иброҳим Давр Ақиларни ҳузурига келтириб, уларни Қуръон яратилганми-йўқми деган масалада савол-жавоб (имтиҳон) қилиб кўрди, улар қабул қилишди ва уларни Раққадан Бағдодга қайтариб юборди. Мазкур кишиларни олдириб келганини сабаби, улар у ерда қабул қилмагандилар. Кейин унинг олдида юзаки қабул қилдилар.
Исҳоқ ибн Иброҳимга фақиҳлар ва ҳадис олимларини йиғиб, мазкур етти шахснинг жавобларидан уларни воқиф қилишга буюрди. Шундан кейин уларнинг баъзилари қабул қилиб, баъзилари эса қабул қилмадилар.
(Кейинчалик) Яҳё ибн Муин ва бошқалар, биз қиличдан қўрқиб рози бўлганмиз, дейишар эди.
Яна Маъмун Исҳоққа юқоридагидек, бошқа бир нома йўллаб, ундаунамай туриб олганларни тўпл ашга буюрди. Исҳоқ ораларида Аҳмад ибн Ҳанбал, Бишр ибн Валид ал-Киндий, Абу Ҳассон аз-Зиёдий, Али ибн Абу Муқотил, Фазл ибн Ғоним, Убайдуллоҳ ибн Умар ал-Қаворирий, Али ибн Жаъд, Сажжода, Зайёл ибн Ҳайсам, Қутайба ибн Саид, Саъдавайҳ ал-Воситий, Исҳоқ ибн Абу Исроил, Ибн ал-Ҳарс, ибн Улайя ал-Акбар, Муҳамад ибн Нуҳ ал-Ажалий, Яҳё ибн Абдурраҳмон ал-Умарий, Абу Наср ат-Таммор, Абу Маъмар ал-Қатиъий, Муҳаммад ибн Ҳотам ибн Маймун кабилар бўлган бир тўп кишиларни ўз ҳузурига келтирди. Уларга Маъмун йўллаган нома баён қилинди. Улар очиқ-ойдин ҳа, ё йўқ демадилар. (қочирма, сермаъно жавоблар беришди) “Сен нима дейсан?” деди Исҳоқ, Бишр ибн Валидга.
- Мен амиралмўмининга бу ҳақда бир неча бор айтганман.
Исҳоқ:
- Амиралмўмининдан эса яна мактуб келди. Мен Қуръон Аллоҳнинг каломи дейман. Сендан бу ҳакда эмас, у яралганми, деб сўраяпман.
- Сенга айтган сўзимдан ўзга яхши сўз айтолмайман, бу ҳақда гапирмасликка амиралмўмининдан сўз олганман.
Кейин Али ибн Абу Муқотилга:
- Сен-чи, нима дейсан? Қуръон Аллоҳнинг каломи, агар амиралмўминин бирор нарса десалар, биз унга қулоқ соламиз ва итоат этамиз, - деди.
Абу Ҳасан Зиёдий ҳам шунга ўхшаш жавоб берди. Сўнгра Аҳмад ибн Ҳанбалга:
- Сен нима дейсан? - деди.
- Аллоҳнинг каломи.
- У яралганми?
- У Аллоҳннг каломи, бундан ортиқ бир нарса деёлмайман.
Қолганларини ҳам шундай имтиҳон қилиб, жавобларини ёзиб олди.
Ибн Бакко ал-Акбар:
- Бу ҳакда далил (насс) борлиги учун Қуръон қилинган ва кейин вужудга келтирилган.
Шунда Исҳоқ ибн Иброҳим:
- Қилинган бу яралганми? - деди.
- Ҳа.
- Демак, Қуръон яралган (яратилган, махлуқ), шундайми?
- Яралган демайман.
Сўнгра уларнинг жавобларини Маъмунга юборди. Маъмундан шундай жавоб келди: “Ўзини аҳли қибла қилиб кўрсатувчилар, ўзлари номуносиб эсалар-да пешволикни (раҳнамоликни) даъво қилучиларнинг берган жавобларидан воқиф бўлдик. Қуръонни яралган деб жавоб бермаганларга фатво бериш ва ривоят қилишни ман эт! Бишрнинг сўзи ёлғон, у билан ҳеч нарсага ахдлашмаганмиз. У ихлос калимасига ва Қуръон яратилган эканлигига эътиқод қилиши ҳақида амиралмўмининга маълумот берган эди, халос. Бор гап шу. Бас, уни чақир, агар тавба қилса, элга эълон қил. Ўз ширкидан қайтмаса, ўз куфри ва худосизлиги билан Қуръонни яралганлигини инкор этса, калласини ол ва калласини бизга жўнат.
Шунингдек, Иброҳим ибн Маҳдини ҳам имтиҳон қил, қабул қилса қилди, йўқса калласини ол. Али ибн Муқотилга эса шундай де: сенмасмидинг, амиралмўминга ҳалол қилувчи ҳам, ҳаром қилувчи ҳам сиз ўзингиз, деган?!
Зайёлга эса айтиб қўй, омбордан ўғирлаган буғдойлари билан овора бўлиб қолибди. Аҳмад ибн Язид Абулъаввом ва унинг “мен Қуръон тўғрисида (ҳақида) яхши жавоб беролмайман”, деганига келсак, айтиб қўй, унинг ёши катта бўлса ҳам ақли ёш боланики экан, у нодон, унинг бир адабини бериб қўйилса, нима дейишни билиб олади, кейин ҳам ақли кирмаса, қилич билан тўқнашади.
Аҳмад ибн Ҳанбалга келсак, унга айтиб қўй, амиралмўмин уни нима демоқчи эканини билиб олди. Унинг сўзлари ўзининг нодонлигига ва фожиасига (жазоланишига) далолат қилади.
Фазл ибн Ғонимга бўлса шундай де: амиралмўмининга Мисрда сенинг қилган ишларинг яхши маълум, қозиликда бир йил турмай қанча мол-дунё орттирганинг ҳам аён.
Зиёдийга эса шуни эслатиб қўй, у энг биринчи даий (бу ерда бегонага фарзанд бўлиб олган маъносида, душманлари умавийларнинг машҳур лашкарбошиси Зиёд ибн Абиҳга шундай деб таъна қилишарди)га мавлоликни ўзлаштириб олган. Абу Ҳассон ўзи эса Зиёд ибн Абиҳнинг озод қилган қули эканлигини инкор этар ва бошқа бир ишлар учун уни Зиёдий дейишларини айтарди.
Абу Наср ат-Тамморга келсак, амиралмўминин унинг ақли пастлигини ўзи сотадиган нарсанинг (қуриган хурмо) пастлигига ўхшатади. Ибн Нуҳ (Абу Маъмар номи билан танилган) ва Ибн Ҳотамларга “судхўрлик қилавериб тавҳиддан чиқиб кетибсиз” деб айтиб қўй! Дарвоқе, агар амиралмўмин уларнинг фақат судхўрлиги ҳамда унга ўхшаганлар ҳақида келган оятлар учун деб уруш очганларида ҳам урушлари ҳалол бўлар эди, нима бўлган уларга, судхўрликка яна ширкни ҳам қўшиб, насороларга ўхшаб қолибдилар. Ибн Шуъжога бўлса, шуни маълум қилки, сен энди унинг “кечаги” дўстисан ва энди унинг Али ибн Ҳишомдан олган бор бойликларни қайтариб оласан.
Саъдавайҳ ал-Воситийга келсак, унга шундай де: ёлғондакам ҳадисчиликвабусоҳадапешвобўлишгаўчликимтиҳонбўлишгача олиб келган кишини Аллоҳ хор қилсин.
Сажжода номли кимса ва унинг ўзи суҳбатида бўлган уламолардан Қуръон яратилган деган сўзни эшитмаганман дейишига кел сак, унга айтиб қўй: данакфурушлик ва жойнамозига кигиз титиш, шунингдек, Али ибн Яҳё ва бошқалар берган омонатлар билан овора бўлиб, тавҳидни эсидан чиқарворибди.
Қаворирийни эса ошкор бўлиб қолган баъзи қилмишлари ва порахўрлиги унинг бадмазҳаб эканлигини, ақли ва динининг пастлигини билдириб қўйди.
Яҳё ал-Умарий эса, агар у Умар ибн Хаттобнинг авлодидан бўлса, унинг жавоби маълум.
Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Али ибн Осим эса, агар у ўтган салафлари (ота-боболари) йўлини тутганда эди, бу йўлга кирмаган бўлар эди. Дарвоқе, у ҳалигача ўқиб-ўрганиши керак бўлган ёш бола экан.
Абу Мусъҳир исмли кимсани имтиҳон қилиб кўрилганда, аввал талмовсираб очиқ гапирмай, кейин қилични кўргач, шармандаларча иқрор бўлган эди. Энди унга берган иқрорини эслатиб қўй. Агар ўз иқрорида турган бўлса, буни (ҳаммага) эълон қилиб қўй.
Бишр ва Ибн Махдидан кейин номини айтганларимдан ўз ширкларидан қайтмаганларини сўроқ қилиш учун боғлаб амиралмўминнинг ўрдасига жўнат. Қайтмайдиганларини қи-личга топшираман”
Ровий айтади: “Аҳмад ибн Ҳанбал, Сажжода, Муҳаммад ибн Нуҳ ва Қаворирийдан бошқалар розилик жавобини бердилар. Исҳоқ уларни кишанбанд қилишга буюрди. Эртасига яна сўраб кўрди. Улар кишанда эдилар. Сажжода рози бўлади. Кейин учинчи марта сўраганида Қаворирий ҳам рози бўлади. Аҳмад ибн Ҳанбал ва Муҳаммад ибн Нуҳ бўлса, Румга жўнатилди. Кейинчалик, ҳалиги рози бўлганларнинг зўрлик билан рози бўлганлари маълум бўлгач, ғазабланган Маъмун уларни (қайта) олиб келишга буюради. Шунда улар Маъмуннинг ҳузурига бориб етгунларича, унинг аҳволи жуда оғирлашганидан воқиф бўладилар. Аллоҳ уларга лутф этиб, нажот берди. Шундай қилиб, Маъмун Румда касалликка чалинди. Аҳволи оғирлашганда ўғли Аббоснинг келишини талаб қилди. Етиб келолмаса керак деб ўйлаган эди. У етиб келди, лекин унинг аҳволи жуда оғирлашиб қолганвабарчаўлкаларга“Абдуллоҳал-Маъмунваунданкейинги халифа укаси Абу Исҳоқдан” деб номалар жўнатиб бўлинган эди. Айтишларича, бу Маъмуннинг буйруғи билан бўлган, баъзилар эса: йўқ, ҳушсиз вақтида ёзиб юборганлар дейдишади”.
Маъмун пайшанба куни, ражаб ойидан ўн икки кун қолганида 218 (833) йили Румнинг бир чеккасидаги Бадийдун деган ерда қазо қилди. Уни Тарсусга олиб бориб дафн этдилар.
Масъудий айтади: “У Бадийдун сойи бўйида тўхтаган эди. Муздек мусаффо суви, атрофининг гўзаллиги, ям-яшиллиги унга жуда ҳам ёқиб қолади. Сувда сузаётган кумуш ямбуъдек бир балиққа кўзи тушади. Балиққа қизиқиб қолади. Сувнинг ўта совуқлиги боис ҳеч ким унга туша олмайди. Шунда балиқни тутиб чиққан одамга қилич ваъда қилади. Фаррож тушиб уни тутиб олиб чиқаётганда, балиқ питирчилаб сувга сакрайди. Маъмуннинг кўкракларигача сув сачраб, кийимлари ҳўл бўлади. Фаррож иккинчи бор балиқни тутиб чиқади. Маъмун уни шу заҳоти қовуришга буюради. Кейин унда бир қалтироқ пайдо бўлади. Наматлар билан ўраб қўйсалар ҳам у титраб қичқираверади. Ҳеч бўлмагач, гулхан ёқадилар. Балиқни олиб келадилар. Маъмун ўзи билан овора бўлганидан балиқни татиб ҳам кўрмайди. Бир оз ўзига келганида жойнинг арабча таржимасини сўрайди. “Мудда рижлайк” (оёқларингни чўз) дегани дейдилар. Бундан ёмон фол олади. Сўнг водийнинг номини сўрайди. Раққа, деб жавоб беришади. Туғилганида Раққа деган жойда ўлишини фолбин айтган бўлади. Ўлимдан қўрқиб Раққа деган жойда тўхташдан қочиб юрарди. Румда шундай жой борлигини эшитгач, уни таниб маъюс тортади ва шундай дейди: “Эй подшоҳлиги завол топмас Зот, подшохдиги битиб қолган кимсага раҳм қил!”
Саолабий деди: “Рашид ва Маъмундек қабрлари узоқ бўлган ота-бола халифалар бўлган эмас. Шунингдек, Аббос авлодидан беш нафарининг қабрлари жуда узоқ-узоқдадур. Абдуллоҳнинг қабри Тоифда, Убайдуллоҳники Мадинада, Фазлники Шомда, Қусамники Самарқандда, Маъбадники Африкададир”.

Маъмун ҳақидаги хабарлар
Нефтавайҳ Ҳомид ибн Аббос ибн Вазирдан келтиради: “Биз Маъмуннинг ҳузурида эдик, у акса урди, биз дуо қилмадик.
- Нега ташмит (тилак) айтмадингиз? - дедилар.
- Эй амиралмўминин, сен дуойимизга муҳтож эмассан, - дедик. Шунда у:
- Мен дуодан ўзини катта олувчи подшохдардан эмасман, -деди”.
Ибн Асокир Абу Муҳаммад Язидийдан келтиради: “Мен Маъмунга адабдан устоз эдим. Бир куни борганимда у чиқавермади. Чақиришга одам юбордим. Келавермагач, яна одам юбордим. “Бу бола бекорчи ишлар билан овора бўлса керак”, дедим. “Ҳа шундай, бунинг устига сен кетгач, хизматкорларига қўрслик қиляпти. Ундан қаттиқ азият чекишяпти. Ўзинг уни бир тартибга чақириб қўйгин”, дейишди хизматкорлар. У чиққач, кўтариб келишларини буюрдим ва етти дарра урдим. Абу Муҳаммад деди: “Энди у албатта кўз ёшларини артади, чунки Жаъфар ибн Яҳё кирмоқчи деб айтишди. Ҳақиқатда, Маъмун ундан (Абу Муҳаммаддан) бир дастрўмол олиб кўз ёшларини артди, либосини ростлаб олгач, жойига бориб чордана қурди ва кирсин деди. У кирди. Мен ўрнимдан турдим. Устимдан унга (Жаъфарга) шикоят қилармикан деб қўрқдим. У эса Жаъфар билан гаплашиб, ҳатто уни кулдирди. Кейин у чиқиб кетди. Мен унинг олдига бориб Жаъфарга мендан шикоят қилармикансан деб қўрққан эдим, дедим. Шунда у: “Эй Або Муҳаммад, отам Рашидга айтмаган Жаъфарга айтаманми?! Ҳақиқатда мен адабга муҳтожман.”, деди”.
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Таймийдан келтиради: Рашид сафарга чиқишни хоҳлаб одамларни тайёргарлик кўришга буюрди ва бир хафтадан сўнг йўлга чиқишини маълум қилди. Бир ҳафта ўтди ҳамки сафарга чиқмади. Одамлар Маъмунга келиб (отасидан) сабабини билиб беришни сўрадилар. Рашид Маъмуннинг шеър айта олишини билмас эди (бу ердаги шеърда сафар вақти сўралган) Рашид шеърни ўқиб хурсанд бўлди ва унга ёкди кейин, эй болам сенга шеър нимаси, шеър пастларнинг энг юқори, юқориларнинг энг паст ҳолати-ку, деди...
Асмаий: узугининг кўзига “Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ” деб ёзилган эди...
Муҳаммад ибн Абдуллоҳцан келтиради: халифалардан Усмон ибн Аффон ва Маъмундан бошқа ҳеч ким Қуръонни ёд олмаган. Мен юқорида бунга раддия берган эдим...
Ибн Уяйнадан келтиради: Маъмун уламоларни тўплади ва одамларнинг арз-додларини эшитишучунўтирди. (қабул килди). Шу вақт бир аёл келди ва деди: эй амиралмўъминин, акам ўлиб ундан 600 динор қолган эди, менга бўлса бир динор бериб сенинг улушинг шу, дейишди. Ибн Уяйна: Маъмун ҳисоблаб чиқиб улушларини тақсимлади ва сенинг улушинг ўша (1 динор), -деди унга. Уламолар ундан: эй амиралмўминин, буни қандай билдингиз, деб сўрашди. Мен унга ўша кишидан икки қиз қолганмиди, дедим? У ҳа, деди. Ундоқ бўлса уларга учдан икки қисми, яъни тўрт юз динор, опаси ҳам бор эди, унга олтидан бири - 100 динор, битта хотини қолган унга саккиздан бири -75 динор, Аллоҳ ҳаққи, сени 12 та ака-уканг ҳам бор-а, дедим. Ҳа, шундай, - деди у. Уларнинг барига иккитадан, яъни 24 динор тегади. Сенга эса 1 динор қолади, дедим...
Муҳаммад ибн Ҳафс ал-Анмотийдан келтиради: бир байрамда (ҳайитда) Маъмун билан нонушта қилдик. Дастурхонга 300 хил емак тортилди. Ҳар гал таом қўйилганда Маъмун: бу бунга фойда, бунга зарар, деб турди. Балғам мижозлар бундан сақлансин, сафро мижозларингиз буни енглар, агар кимни савдоси кўпайиб кетган бўлса буни емасин. Қайси бирингиз кам томоқликни қасд қилган бўлса, бу билан кифоялансин. Шунда Яҳё ибн Аксам: Эй амиралмўминин, агар табобатдан баҳс қилсак, сиз Жолинус, юлдузлар баҳсида Ҳермис, фиқҳда Али ибн Аби Толиб (р. а.), саховат борасида Ҳотам Тоий, тўғри сўзликда Абу Зарр, олийжанобликда Каъб ибн Момма, садоқатда Самувол ибн Одиёнинг ўзисиз деди. Бу гапдан у мамнун бўлди ва дедики: аслида инсонлар фақат ақли билан фарқланади (устун). Бўлмаса гўштни гўштдан, қонни қондан ортиқ жойи йўқ...
Яҳё ибн Аксамдан келтиради: Маъмундек етишган инсонни кўрмадим. Бир кеча унинг ҳузурида қолдим. Бир маҳал уйғониб, эй Яҳё қара оёғимнинг олдида нима бор, деди. Мен қараб ҳеч нарсани кўрмадим. Шам, деди у. Фаррошлар шошилишди. Қаранглар, деди. Қарашса, тўшагиниг тагида бўйи тўшак баробар бир илон ётган экан, дарҳол уни ўлдирдилар. Мен пгунда: амиралмўминин камолотига ғайб илми ҳам қўшилиб қолибди-да, дедим. У: маозоллоҳ! (Аллоҳ асрасин!), лекин уйқумда ҳотифдан: (ғайбдан) эй тун уйқусидаги (киши) уйғон балолар тунда изғигусидур йигитнинг бу вақтга ишониши ечилган арқонга ишонишдур, деган товушни эшитдим. Бундан уйғониб кетдим. Ё ҳозир, ё кейин бир ҳодиса юз беришини билдим. Кейин мана шу иш бўлди...
Умора ибн Уқайлдан келтиради: Шоир Ибн Аби Ҳафса менга деди: Маъмун шеърни фарқига бормас экан-а? йўқ-а, шеърга ундан моҳир киши бор эканми? - дедим. Худо ҳаққи биласанми, биз байтнинг бошини айтишимиз билан у охирини айтиб қўярди, уни илгари эшитмаган бўлса ҳам, дедим. Абу Ҳафса эса: мен унга атаб айтган бир байт жуда яхши чиққан эди, лекин у бунинг учун қимирлаб ҳам қўймади деб, байтни ўқиди:
одамлар дунё билан банд булганда ҳидоят имоми Маъмун дин ила машғул
Мен дедим: сен уни қўлига тасбиҳ оволиб жойнамоздан турмайдиган кампиршонинг ўзи қилиб қўйибсан-ку?! У шундай қилса дунёнинг ишини ким қилади? Бу унинг бўйнида-ку. Ундан кўра (халифа) Валид ҳақида амакинг (яъни ўзи) айтганидек айтмайсанми: у бу дунёдаги улушини бой берадиганлардан эмас лекин дунё матолари уни динидан айира олмас.
Ибн Асокир: Назр ибн Шумайл деди: Маъмун Марвда бўлганда эгнимдаги эски-туски кийим билан унинг олдига кирдим. У менга, эй Назр амиралмўмининнинг ҳузурига шундай кийим билан кирасанми, деб қолди.
- Эй амиралмўмин, Марвнинг жазирамасидан фақат шундай кийим-бошгина сақлайди, дедим. У эса, йўқ, сен зиқнасан деди ва биз ўзаро ҳадис келтиришдик. Маъмун Ҳушайм ибн Баширдан деб шу ҳадисни айтди: киши аёлнинг дини ва ҳусни учун уйланса қашшоқликдан (сақловчи) деворга эга бўлган бўлади. (Маъмун тўсиқдеяётганбўлсаҳамаслида“тўғрийўл”маъносинианглатувчи “садод” сўзи қўллаган бўлади, унга ҳадисни айтган Ҳушаймнинг айби билан. Тескари маънони айтади). Амиралмўмининнинг Ҳушаймдан деганлари тўғри. Менга Аъвфал-Аъробий Ҳасандан ҳадис айтди: набий (с.а.в.) дедилар: киши аёлнинг дини ва жамоли учун уйланса қашшоқликдан (сақловчи) деворга эга бўлган бўлади. Шунда ёнбошлаб ётган Маъмун тўғри ўтириб олди ва эй Назр, “садод” лаҳнми? (бузибми)
- Ҳа, бу ерда лаҳн. Бу Хушаймнинг лаҳни, у кўп лаҳн қилар эди.
- “сидод” - тўғри йўл, “садод” эса тўсиқ дегани бўлади.
- араблар буни биладими?
- Ҳа, Усмон ибн Аффоннинг авлодидан бўлмиш Аражий шундай деган-ку:
мендек йигитни адо қилдилар уруш қилиш ва чегарани тўсиш учун
Маъмун бир оз туриб қолиб сўнг деди: саводсиз одамни Аллоҳ жазоласин. Кейин эса, эй Назр, менга арабларнинг энг лақма одам ҳақидаги байтларини айтиб бер-чи! Марвон ибн Ҳакам ҳақида Ибн Бийзнинг мана бу байтлари: (бу ерда байтлар келтирилган, биз уларни келтирмадикдик.)
- Энди менга арабларнинг энг инсофли киши ҳақидаги байтини айт-чи!
У Ибн Аби Уруба ал-Мадинийнинг ушбу байтлари: (қолдирилди) Менга энди арабларнинг энг қаноатли киши ҳақидаги байтларини айт-чи, деди. Мен унга бу ҳақдаги Ибн Абдал байтларини айтиб бердим. (қолдирилди.)
- Эй Назр, қойил сенга ва қоғоз олиб унга ниманидир ёзди, билолмадим. Кейин “туроб” дан ифъал (буйруқ шакли ) қандай айтилади? “атриб”, дедим. “Тийн” дан-чи «тин».
- Унда мен нима ёздим?
- Мутрабун матийнун. (чанг, лой теккан)
- Бу биринчисидан яхшироқ, деди ва менга 50000 дирҳам ёзиб берди. Кейин хизматкорга мени Фазл ибн Саҳлга (хазинабон) олиб боришни буюрди. Фазл хатни оқиб, эй Назр сен амиралмўмининни хатосини топдингми. Йўқ, мутлақо! Тўғри гапиролмайдиган- бу Ҳушайм, амиралмўминин эса, унинг сўзини такрорлаганлар, дедим. Шунда у ҳам ўзининг ёнидан 30000 қўшиб берди, шундай қилиб, уйимга 80000 билан қайтдим. Хатиб Муҳаммад ибн Зиёд ал-Аъробийдан келтиради: Маъмун мени чақиртирди, борсам, у боғда Яҳё ибн Аксам бил ан сайр қилиб юрган экан. Орқаларидан кўрганим учун ўтирдим. Бурилиб мен тамонга келишаётганда ўрнимдан туриб салом бердим. Кейин уни Яҳёга шундай деяётгани менга эшитилди: Эй Або Муҳаммад, қара қандай адабли экан, орқамиздан кўриб ўтирди, олдига келаётганимизни кўриб ўрнидан туриб салом берди. Кейин берган саломимга алик олди ва Утбанинг қизи Ҳинднинг мана бу сўзлари ҳақида нима дейсан деб қолди:
Биз ториқнинг қизлари ёстиқчалар узра юрамиз Ҳамориқ какликлари каби
- Ким бу Ториқ, унинг насл-насабидан Ториқ деганни тополмадим-ку!
- Эй амиралмўминин, мен ҳам унинг насабида шундай одам борлигини билмайман.
Шунда у деди: у юлдузнинг демоқчи (ториқ юлдуз маъносида келади), гўзал бўлгани учун ўз наслини юлдузга нисбат берган.
Аллоҳ ҳам каломида: ”вассамои вотториқи” деган-ку, у ҳам шундан-да. Буни тасдиқланг, эй амиралмўминин, дедим. Шунда у, мен бу ишнинг (араб тилининг?) пириман ва пирининг авлодиман, дедида қўлида ўйнаб турган амбарани (хушбўй мум) менга ирғитди. Мен уни кейин 5000 минг дирҳамга сотдим...
Аби Убодадан (яъни Хатиб) келтиради: Маъмун жаҳон подшоҳлардан бири эди ва ҳақиқатан шунга лойиқ эди.
Ибн Абу Довуддан келтирди: Маъмуннинг ҳузурига кирган хаворижлардан бирига: бизга қарши бўлишга сени нима мажбур қилди, деди. Аллоҳнинг китобидаги бир оят, деди у.
- Қайси оят?
- “Ваман лам яҳкум бимо анзаллоллоҳу фаулоика ҳумул кофирун” (Аллоҳ нозил қилган нарса билан (Қуръон) ҳукм қилмаганлар кофирдурлар). Маъмун: Сен буни нозил бўлган оят (Қуръон ояти) деб биласанми? Ҳа деди, у.
- Далилинг нима?
- Умматнинг ижмоси. Маъмун: демак, Қуръон борасида умматнинг ижмосини қабул этар экансан, умматнинг таъвилини ҳам қабул қилгин-да!
- Сўзинг рост. Ассалому алайкум, эй амиралмўминин, деди у шунда.
Ибн Асокир Муҳаммад ибн Мансурдан: Маъмун деди: ўзидан юқоридагиларга зулм қилиш ва ўзидан қуйи бўлганлардан зулм кўриш- шарифлик аломатидир...
Саид ибн Муслимдан келтиради: Маъмун деди: жиноят ахди менинг Авф борасидаги фикримни билишларини жуда ҳам хоҳлардим, шунда улардаги қўрқув йўқолиб, қалбларида фақат севинч қолган бўлур эди...
Иброҳим ибн Саъид ал-Жавҳарийдан келтиради: жиноят қилиб қўйган бир кишига Маъмун: Аллоҳ ҳаққи мен сени қатл қиламан, деди. Шунда у: эй амиралмўминин, раҳм қилинг, зеро, раҳмдиллик афвнинг ярмидир, деди.
- Ахир қандай қилиб, мен сени қатл этаман деб қасам ичиб қўйдим.
- Аллоҳнинг ҳузурига қасамхўр бўлиб бормоқ қотил бўлиб боргандан кўра хайрлироқ эмасми, - деган эди, уни қўйиб юборди. (Абуссалт Абдуссалом ибн Солихдан Хатиб ривоят қилади: бир кеча Маъмуннинг ҳузурида тунадим. Чироққа қараб турадиган посбон ухлаб қолган экан. Маъмун ўзи туриб чироқни ростлади-да сўнг, таҳоратхонада бўлганимда хизматкорлар баъзан мени ҳақоратлашади, менга туҳматлар қилишади, улар мени эшитаётганимни ва уларни кечириб юбораётганимни билмайдилар, деяётгани менга эшитилди.
Ас-Сувлий:Абдуллоҳибнал-Баввобдан:Маъмункўнгилчанглик қилиб гоҳида жаҳлимизни чиқариб юборар эди. Бир куни Дажланинг бўйида ўтириб парда ортида мисвок қилаётган эди. Биз унинг қаршисида эдик. Шу орада бир қайиқчи қайиғида ўтаётиб: сизлар ўша Маъмунни менинг олдимда ҳурмати бор деб ўйлайсизларми? У ахир акасини ўлдирган-ку, деб қолди. Ибн Баввоб: Аллоҳ ҳаққи, у шунда ҳам табассум билан: хўш, бу улуғ одамнинг олдида ҳурмат топмоқнинг чораси сизларча қандай? - деди, холос.
Хатиб: Яҳё ибн Аксамдан: мен Маъмунчалик олийжаноб кишини кўрган эмасман. Бир кеча уникида ётганимда у йўталмоқчи бўлди ва мени уйғониб кетмасин деб, енги билан оғзини ёпиб олаётганини кўрдим. У шундай дерди, киши адолатни энг аввал атрофидагиларидан бошлаши ундан кейин навбати билан энг қуйи табақаларга етказиши керак.
Ибн Асокир Яҳё ибн Холид ал-Бармакийдан келтиради: Маъмун менга: эй Яҳё одамларнинг ҳожатини чиқармоқни ғанимат бил, чунки фалак тўгарак, замон бешафқат: ҳеч кимга бирон ҳолат (фурсат, имконият) ёки бирон неъматни доимга бериб қўймайди, деди...
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад аз-Зуҳрийдан келтиради: Маъмун деди: куч билан енггандан ҳужжат билан енгишни яхши кўраман, чунки куч билан енгиш куч йўқолиши билан йўқолади, ҳужжат билан енгишни ҳеч нарса йўқотолмайди...
Утбийдан келтиради: мен Маъмунни шундай деяётганини эшитдим: сенинг эзгу ниятинг учун миннатдор бўлмаган кимса қилган яхшилигингга ҳам раҳмат демайди...
Абул Олиядан келтиради: Маъмуннинг шундай деяётганини эшитдим: подшовда ўжарлик бўлса жуда ёмон, бундан ҳам ёмони козилар шошқалоқлик (жиззакилик) қилса, бундан ҳам ёмони дин олимлари нодон бўлса, яна ҳам ёмонроғи бойлар бахил, кариялар енгилтак, ёшлар дангаса ва аскарлар қўрқоқ бўлса...
Али ибн Абдурраҳмон Марвазийдан келтиради: Маъмун деди: яқинлаштирмаса ҳам яқинлашаверадиган, ҳурматини қилмаганга камтарлик қилаверадиган, билмаган одамдан мақ-товини қабул қилаверадиган одам ўзига-ўзи ашаддий душман экан...
Махоривдан келтиради: мен Маъмунга Абул Атоҳиянинг:
ундан хафа бўлсам ҳам яхшилик ва садоҳатини кўймайдиган дўстнинг соясига муҳтождурман,
деган байтини ўқиб берганимда, у, такрор айтгин деди. Мен уни етти бор такрорладим. Сўнг у менга, эй Махориқ, мендан халифаликни олгин-да, ўрнига ўшандай дўстни менга бер! - деб юборди...
Ҳудба ибн Холиддан келтиради: мен Маъмун билан нонушта қилдим. Дастурхон олингач, ердаги нарсаларни териб ола бошладим. Шунда Маъмун менга қараб: тўймадингми, деди. Йўқ, тўйдим, дедим. Лекин менга... Расулуллоҳнинг бундай ҳадисларини айтиб беришган: “Ким хонтахтадан тушган нарсаларни еса камбағал бўлмайди”, деганимда менга минг динор беришга буюрди...
Ҳасан ибн Убдус ас-Саффордан келтиради: Маъмун Ҳасан ибн Саҳлнинг қизи Бўронга уйланганда одамлар Ҳасанга ҳадялар беришди. Бир фақир киши унга иккита тўрва берди, бирида туз, бошқасига ушнон (совун ўрнида ишлатиладиган ўсимлик) бор эди. Унда шундай мактуб ҳам бор эди: сенга фидо бўлай! Ҳамёнимнинг енгиллиги хоҳишимни чеклади, лекин яхшилар қаторидан чиқиб қолишни ҳам эп кўрмадим, хосиятли ва баракотли бўлгани учун туз, хушбўйлиги ва тозалиги учун ушнон юбордим. Ҳасан тўрваларни олиб Маъмуннинг ҳузурига кирди. Унга эса бу иш жуда ёкди ва тўрваларни бўшатиб, уларни динор билан тўлдириб беришни буюрди.
Ас-Сувлий Муҳаммад ибн Қосимдан: Маъмундан эшитдим у шундай деди: Аллоҳ ҳаққи, мен афв этмокдан шунчалар лаззат оламанки, ҳатто у учун савоб ололмай қолмасам, деб қўрқаман. Агардаодамларменингафвэтишгабўлганмуҳаббатимчегарасини билиб қолишса жиноят қилиб тўғри олдимга келаверар эдилар. (???)
Ибн Асокир Абу Халифа Фазл ибн Ҳаббобдан: наххослардан (оқ танли жориялар олиб-сотувчи) бирининг шундай деганини эшитдим: Маъмунга шоира, фасиҳа, хушфеъл ва шатранжчи бир жорияни олишга таклиф қилдим. Мен нархини 2000 динор деб туриб олдим. У эса: мен бир байт айтаман, агар у (жория) ҳам бунга байт билан жавоб берса, айтган нархингни оласан, яна устига қўшиб ҳам бераман, деди ва ушбу байтни айтди:
севгингнинг зўридан бедорлик ўртаб, ҳатто акру хушидан ажраган кимсага не дейсан?
У эса жавобига:
Агар ошиҳнинг дардга гирифтор бўлгани аник, эрса
биз унга ҳиммат кўрсатиб эҳсонимизни топширгаймиз.
Ас-Сувлий ал-Ҳусайн ал-Халедан: Маъмун мендан хафа бўлиб маошимдан маҳрум қилгач, мен уни мадҳ этиб қасида ёздим ва уни етказиш учун бир одамга топширдим. (Бу ерда уша мақтов қасидаси келтирилган).
Қасидани эшитгач, Маъмун дебди: у буларни хўб айтибди, лекин мана буларни ҳам у айтган:
Эй кўзларим саховат қилинг, менинг учун Муҳаммадга (Маъмуннинг ўлдирилган акаси Амин)
кўз ёшларни аяманг ва овутинг ўзингизни
Муҳаммаддан сўнг барчаси орқага кетди
подшоҳлик пароканда бўлиб бормоқда
ундан кейин подшоҳликда Маъмун хурсанд бўлгани йўқ, ҳар ерда кувғинга учраб келмоқда
Шунинг учун, бизда унга бериладиган нарса йўқ, деди Маъмун. Унда амиралмўминнинг афв этиш одатлари қайда қолади деди, ҳожиб. (эшик огаси) Аммо бу гапинг тўғри деди-да унга мукофотини берди, ойлигини ҳам тиклади...
Улайядан келтирибди, у эса Ҳаммод ибн Исҳокдан: Маъмун Бағдодга келганда ҳар якшанба пешингача одамларнинг арзу-шикоятларини эшитар эди...
Муҳаммад ибн Аббосдан келтиради: Маъмун шатранж ўйнашни жуда яхши кўрарди. Бу нарса зеҳнни ўткир қилур, дерди. Унда баъзи бир таклифларни ҳам билдирган. Яна шундай дер эди: маҳоратли бўлмаса ҳеч кимни “кел ўйнайлик” деганини эшитмай, балки “кел юришамиз” ёки “суришамиз” десин.
Дунёни бошқаришга қурбим етмокда, лекин икки ғарчга-икки ғарч жойни бошқара билмаяпман, дер эди...
Абу Саиддан келтиради: Даъбал Маъмунни ҳажв қилиб шундай деди:
мен, қиличлари акангни ўлдирган ва сени тахтга ўтказган ҳеч ким танимаган номингни танитган сени қоронғу чоҳ ҳаъридан кутҳариб олган ҳавмдан бўламан
Бу гапни эшитган Маъмун: жуда ҳам уятсиз экан, бу Даъбал, қандай қилиб мен номаълум (ҳеч ким билмаган, танимаган) бўламан, ахир халифаларнинг қўлида ўсиб улғайган бўлсам деди, лекин уни жазоламади...
Бир неча манбалардан Маъмун набиз ичар эди, деб (хурмо ё меваларнинг мусалласи) ривоят қилган...
Жоҳиздан келтиради: Маъмуннинг дўстлари айтишларича, унинг юзи ва танасининг ранги бир хил, оёқлари эса ҳудди заъфаронга бўялгандек сариқ тусли бўлган экан...
Исҳоқ Мавсилийдан келтиради, у дебди: Маъмун айтганди: тўғри ёки нотўғри бўлсин, тингловчини жунбишга келтира оладиган куй-қўшиқ энг лазиз куй-қўшиқдир...
Али ибн Ҳусайндан келтиради: Муҳаммад ибн Холид Маъмун ичаётганда орқасида турган эди. Шу пайт Урайб (чўри) бирдан Нобиға ал-Жаъдийнинг “каҳошиятил бурдил ямониййил мусаҳҳамми” шеърини қўшиқ қилиб айта бошлади. Маъмун, у ўз-ўзидан бошлаб юбориши мумкин эмас, деди-да, мажлисни тўхтатди, (отам) Рашиднинг ўғли бўлмайман, ростини айтмасаларинг қаттиқ калтаклаб иқрор қилдираман, сўнг эса оғир жазога тортаман. Менга ростини айтган одамнинг эса орзусига етказаман. Шунда Муҳаммад ибн Ҳомид: мен эй хўжам, унга бўса ишорасини қилган эдим, деди. Маъмун: мана бу ҳақиқат, рост гапирдинг. Уни сенга хотин қилиб беришимни хохдайсанми? Ҳа, деди у. Шунда Маъмун: Алҳамду лиллоҳи роббил оламин ва соллаллоҳу ало саййидино муҳаммадин ва олиҳиттоййибин. Мен Муҳаммад ибн Ҳомидга Алдоҳнинг баракоти ва расулининг суннати узра озод қилган чўрим Урайбни хотин қилдим ва унинг учун мен Урайбга 400 дирҳам маҳр бердим, деб никоҳ ўқиди. Ол уни қўлидан, деди. Урайб у билан бирга турди. Шунда Мўътасим у билан даҳлизгача чиқиб: воситачилик ҳаққи-чи? - деб қолди. Ўзинг айт, дебди у.
- Ундай бўлса бу кеча у менга қўшиқ айтиб беради.
Шундай қилиб Урайб саҳаргача тўхтамай унга қўшиқ айтиб беради. Ибн Ҳомид эса эшик олдида ўтириб чикди. Кейин уни олиб кетди...
Ибн Абу Довуддан келтирилади: Рум подшоси Маъмунга совға юборди. Унда 200 ратл мушку-анбар, 200 дона қундуз териси бор эди. Маъмун: Унга икки баробар қилиб қайтаринглар, исломнинг қудратини билсин, деди...
Иброҳим ибн Ҳасандан келтиради: Мадоиний Маъмунга деди: Муовия айтган экан: Бани Ҳошим - шер ва темир (каби) дирлар, биз эса саййидроқмиз. Шунда Маъмун деди: у тан ҳам олибди, даъво ҳам қилибди. Даъвосига қаршиман, тан олишига қўшиламан...
Аби Умомадан келтирибди: дўстларимиздан бирининг айтишича, Аҳмад ибн Аби Холид бир куни Маъмунга қисса ўқиётиб, фалончи Язидийнинг ўрнига фалончи Саридий деб ўқибди, Маъмун кулиб: эй ғулом, Абул Аббосга (Аҳмаднинг куняси) бирор егулик олиб кел, қорни очиб қолибди, дебди. (сарид-овқат тури) У уялиб менинг қорним оч эмас, балки аҳмоқ қисса муаллифи (ё) га (со) нинг нуқталарини қўйиб қўйибди. Маъмун, шундай бўлса бўла қолсин дебди. Аҳмад эса келтирилган таомни еб қўйибди. Кейин ўқишни давом эттириб: палончи Ҳимсий деган ерида Хабисий деб ўқибди. Маъмун яна кулиб, эй гулом, бир жома (идиш) хабис! - дебди. Аҳмад: қиссанинг соҳиби аҳмоқ экан, мимнинг устига фатҳа қўйибди, шунинг учун у икки тишчага ўхшаб қолибди, дея кулибди ва лекин шу икки жойда аҳмоқлик қилмаганда мен оч қоларканман, дебди.
Абу Аббоддан келтиради: ўйлашимча Аллоҳ Маъмундек мард ва олийжаноб қалб соҳибини яратган эмас.
У Аҳмад ибн Аби Холиднинг очофатлигини билар, шунинг учун уни бир иш билан бирор ерга юбормоқчи бўлса, аввал яхшилаб овқатлантирар эди.
Маъмунга унинг устидан шикоят ҳам ёзган эдилар, унда жумладан: амиралмўминин лозим топсалар Абу Холидга егулик (таом) белгилаб қўйсалар, чунки у очофатлик қилиб золимга ёрдам беряпти. Шундан кейин Маъмун унинг дастурхони учун кунига 1000 дирҳам ажратадиган бўлди. Шунга қарамасдан у очофатлигини қўймас эди. Бу ҳақда шоир Даъбал шундай дебди:
Абу Холидни боқишга пул ажратгани учун биз халифадан миннатдормиз мусулмонларни унинг азиятидан халос қилди ва шу билан у овора бўлиб қолди...
Ибн Абу Довуддан келтирибди: бир кишига Маъмун шундай деяётганини эшитдим: бу фақат маккорлик ёки омаддан, у икковини сенга ҳадя қилдим. Сен ёмонлик қилаверасан, мен бўлса сенга яхшилик қилавераман, айб (жиноят) қилаверасан, мен кечиравераман, токи айнан кечиримлилигим сени тузатсин...
Жоҳиздан келтирибди: Сумома ибн Ашрас деди: мен Жаъфар ибн Яҳё ал-Бармакий ва Маъмундан кўра сўзга моҳир одамни кўрмаганман.
Силафий “ат-Таюрийёт”да Ҳафс ал-Мадойнийдан: Маъмунинг ҳузурига пайғамбарликни даъво қилган бир қора танлини келтиришди. У келиб мен Мусо ибн Имрондурман, деди. Маъмун унга: Мусо ибн Имрон чўнтагидан қўлини оқартиб чиқарган эди, энди сен ҳам қўлингни оқартириб чиқаргин, мен сенга ишонай, деди. Ҳабаший: Мусога бу иш, фиръавн: мен сизларнинг олий тангрингиздурман, дегани учун берилган эди, мен қўлимни оқартиб чиқармоғим учун сен ҳам фиръавн айтган сўзни айтишинг керак, бўлмаса (қўлим) оқармайди, деди.
У шунингдек, Маъмуннинг ушбу сўзларини келтиради: менга қарши қандай фитна (исён) чиққан бўлса, барчасига жойлардаги ҳокимларнинг зулми сабаб бўлган.
Ибн Асокир Яҳё ибн Аксамдан:Маъмун чоршанба кунлари фиқҳдан мунозаралар ўтказар эди. Шунда кўйлагини шимарган, оёқ кийимини қўлига олиб олган бир киши гиламнинг четига келиб турди-да салом берди. Маъмун алик олди. Кейин у:
- Айтчи, сен бу ерда умматнинг иттифоқи (якдиллиги) биланми ёки зўравонлик ва куч билан ўтириб олдингми деб қолди.
- Униси ҳам, буниси ҳам эмас. Мен ва акамга васият қилган киши мусулмонларнинг ишини бошқарар эди. Иш (ҳокимият) менга ўтгач эса мен машриқ-у мағрибдаги мусулмонларни ҳокимиятимга рози бўлишларига эришишим кераклигини билдим. Ҳокимиятни ўз ҳолига ташлаб қўйган эдим ислом бирлиги бузилиб парокандалик бошланиб кетди, ўзаро низолар кучайди, жиҳод (фатҳ) ва ҳаж тўхтади, йўллар ёпилди, шунинг учун мен мусулмонлар бир кишига рози бўлиб унинг атрофида бирлашиб ва унинг ҳокимияти мустаҳкамлангунга қадар уларни “тикиш” (бирлаштириш) билан машғул бўлдим. Бир киши атрофида бирлашганларидан сўнг мен ҳокимиятни унга (Ализодага) бўшатиб бердим.
Шундан кейин ҳалиги одам: ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ, деди-да чиқиб кетди.
Муҳаммад ибн Мунзир ал-Киндийдан келтирибди: Рашид хажга борди шунда Куфага ҳам кирди. У ерда муҳаддисларни тўплади. Абдуллоҳ ибн Идрис ва Исо ибн Юнус келолмай қолишди. Уларнинг олдига Амин билан Маъмунни юборди. Борганларида Ибн Идрис уларга 100 та ҳадис айтиб берди. Амаки, хўп десангиз уларни сизга қайтариб ёддан айтиб бераман деди Маъмун. Айта қол, деди у. Маъмун уларни айтиб берди. Ибн Идрис унинг хотирасига қойил қолди.
Айтишларича, Маъмун файласуфлар ва юнонларнинг китобларини Қибрис (Кипр)дан олиб келтирган. Заҳабий шундай деган экан.
Фокиҳий (муҳаддис, муаррих, 839-885 й. Макка) деди: биринчи бўлиб Каъбага оқ ипакли ёптирган Маъмун бўлади.
Бу иш ундан кейин халифа Носир давригача давом этди. Орада Маҳмуд ибн Сабуктагин сариқ ипаклик ёптирди.
Маъмуннинг айтганларидан: энг лаззатли саёҳат улуғларнинг ақллар (ҳикмат) ичра қилинган “саёҳат”. Ишдаги энг оғир чора у олдига силжиганда орқага юргизмоқ, орқага кетганда олдига юргизмоқ. Мажлиснинг (ўтириш) энг яхшиси, унда одамларни кўриб ўтириладиганидир. Уч хил одам бор, бири овқатга ўхшайди доим керак, яна бири дори каби касал пайтда керак бўлади, бошқаси касалликка ўхшайди ҳар доим ёқимсиздур. Мени ўз ҳокимларидан шикоят қилган куфаликлар элчисичалик ҳеч ким ўз жавоби билан мот қилолмаган. Мен унга, сўзларинг ёлғон-у одил киши дедим. У бўлса, амиралмўмининнинг сўзлари рост, менинг сўзим нотўгри, шунинг учун сиз уни бизнинг шаҳримизга қўйгансиз-да. Энди уни бошқа шаҳарга қўйсангиз у ердагилар ҳам унинг инсофу адолатидан баҳраманд бўлишарди. Бўлди бор, маҳмадона, уни бўшатдим сизлардан. Маъмуннинг шеърларидан:
тилим сирларингиз посбони
куз ёшларим сирларимни фош этар
кўзимда ёш бўлмаса эди севгимни яширолган бўлардим
севгим бўлмаганда кўзимда ёш ҳам бўлмас эрди
Шатранж ҳақида: тўрт бурчакли қизил рангли чарм майдон саховатли икки ошна ўртасида жангдагидек ҳийлаларни кўллайдилар вале тўкиб к,он гуноҳкор бўлмайдилар бу унга, у бунга ҳужум қилур, қатъиятнинг кўзи юмилмас қара, фаросат эгалари билиб юради байроқсиз, нағораларсиз икки кўшин ичида
Маъмун ривоят қилган ҳадислар:
Жаъфар ибн Абу Усмон ат-Таёлисийдан: мен аср намозини арафа куни мақсурада Маъмуннинг орқасида ўқидим. У салом бергач, одамлар такбир айтишни бошладилар. Шунда у, бу нима шовқин, бу нима шовқин, Абулқосим соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати эртага деди... Қурбонлик куни минбарга чиқиб: Аллоҳга ҳамду сано айтгач, шундай деди: Аллоҳҳу акбару кабиро, вал ҳамдулиллоҳи касиро, ва субҳаналлоҳи букратан ва асийло, Ҳаким ибн Баширдан, у Ибн Шибрамадан, у аш-Шаъбийдан, у ал-Баро ибн Озибдан, у Бурда ибн Дийнордан - у дебди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимики намоздан илгари сўйса, унинг сўйгани гўшт бўлади, кимики намоз ўқигандан кейин сўйса суннатни топган бўлади” Аллоҳу акбару кабиро валҳамдулилоҳи касиро ва субҳаналлоҳи букратан ва асийло, Аллоҳумма аслиҳни вастаслиҳни ва аслиҳ ало ядайя деди (Байҳақий ривояти).
Ас-Сувлий деди: бизга Жаъфар Таёлисий айтди, у деди бизга Яҳё ибн Муин айтдики: жума куни Бағдодда Маъмун бизга хутба айтди. Шу кун арафага тўғри келди. Саломдан кейин одамлар такбир айтишгандау такбирга норизо бўлди. Сўнгра мақсуранинг ёғочидан ушлаб ўрнидан сакраб турди-да, бу нима шовқин, ўз кунларида айтилмаган қанақа такбир бу ўзи?! Бизга Ҳушайм айтди, у Мужолиддан, у Шаъбийдан, у эса Ибн Аббосдан, у дебди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “жамараи ақаба”ни отгунча талбиядан тўхтамадилар. Такбир эртага талбия тугагач айтилади иншааллоҳ, деди.
Ас-Сувлий деди:Абулқосим ал-Бағавийдан, у Аҳмад ибн Иброҳим ал-Мавсилийдан, у айтди: биз Маъмуннинг ҳузурида эдик, шунда бир киши туриб эй амиралмўъминин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Инсоният (одамлар) Аллоҳнинг оиласидир. Аллоҳнинг энг суюкли бандал ари унинг оил асига кўпроқ манфаат етказадиганларидур”. Шунда Маъмун қичқириб, жим, тўхта бу ҳадисни мен сендан кўра яхшироқ биламан деди. Бу ҳадисни менга Юсуф ибн Атия ас-Саффор, Собитдан, у Анасдан, андоқким набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дебдилар:“инсоният Аллоҳнинг “оиласи”, шундай экан Аллоҳнинг энг суюкли бандалари унинг “оиласи”га кўпроқ манфаат етказадиганларидир”.
Ас-Сувлий деди: бизга ал-Масиҳ ибн Ҳотам ал-Уклий Абдул Жаббор ибн Абдуллохдан ривоят қилди: Маъмуннинг бир хутбасини эшитдим. Унда ҳаё ҳақида гапириб, уни таърифлади ва мақтади. Сўнгра деди: бизга Абу Бакра ва Имрон ибн Ҳусайнлар дейишди: расулуллоҳ: “ҳаё имондан, имон (соҳиби) жаннатий, уятсизлик (сурбетлик) - зулмдан, зулм эса дўзахий” дедилар. Маъмундан келган бу ҳадисни Ибн Асокир Яҳё ибн Аксам орқали ривоят қилган.
Ҳоким ривояти қилади: . . . қози Яҳё ибн Аксам дебди: бир куни Маъмун менга: эй Яҳё, мен ҳадис айтмоқчиман, деди. Мен: ҳадис айтмоқ амиралмўмининга муносибдур, дедим. Менга минбарни қўйинг деди у, сўнг унга чиқиб бизга биринчи ушбу ҳадисни айтди. . . Абу Ҳурайрадан: набий соллаллоҳу алайҳи васаллам деди: “Имру ал Қайс - дўзахга кирувчи шоирларнинг байроқдоридир”. Сўнгра бизга яна ўттизтача ҳадис айтиб, минбардан тушди. Сўнг менга: эй Яҳё, мажлисимиз қандай ўтди? - деди. Мен: мажлислариннг энг зўри бўлди, олим ҳам, омий ҳам илм олдилар. У бўлса, йўқ, сенинг ҳаётинг хаққи сизларда ҳеч ҳаловат кўрмадим, бу мажлис жулдурвақи кийимлилар ва сиёхдонлиларники бўлди.
Хатибдеди:.. .Иброҳим ибн Саид Жавҳарийдан:Маъмун Мисрни фатҳ этгач бир киши унга эй амиралмўминин душманларингизни енгиб Ироқ, Шом ва Мисрни қўл остингизга топширган Аллоҳга ҳамд бўлсин, сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга амакиваччасиз, деди. Эҳ нодон, менинг бир фазилатимни айтмадинг-ку, суҳбатларда ўтирганимда Яҳё қўлида қалами билан ким дедингиз, Аллоҳ рози бўлсин сиздан, деганида . . . Анас ибн Моликдан: набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: кимики икки ёки уч қизни, ёинки икки ёки уч опа-сингилни вафотларигача ёки ўзи вафот этгунча боқса Жаннатда мен билан мана бундай бирга бўлади деб, кўрсаткич ва ўрта бармоқларини кўрсатдилар, деб ҳадис айтишимча. (Бу ерда, мазкур ҳадис ровийлари орасида битта ровий қолиб кетган деган маънода Хатибнинг эътирози келтирилган, биз ровийлар номларини келтирмаганмиз)
Ҳоким: Муҳаммад ибн Саҳл ибн Аскар деди: Маъмун азон чақирилганда ўрнидан турди, биз ҳам турдик, шу орада нотаниш қўлида сиёҳдон кўтариб олган бир одам келиб қолиб: эй амирал-мўминин, мен мунқатеъ ҳадислар илми соҳиби бўлдим, деб қолди. Маъмун, хўп фалончи бобдан нимани биласан, деди . У ҳеч нарса айтиб беролмади. Маъмун эса бизга Ҳушайм айтди, Ҳажжож айтди, фалончи айтди деб ўша бобдан ҳадис айтиб кетди. Кейин яна бир бобдан сўради, ҳалиги киши яна ҳеч нарса келтиролмади. Маъмун буни ҳам ўзи айтиб берди. Сўнг атрофидагиларга қараб, уч кун ҳадис ўрганиб, мен соҳиби ҳадис бўлдим, деб юришади. Бунга уч дирҳам бериб юборинглар деди.
Ибн Асокир:. . . Яҳё ибн Аксамдан бир кеча Маъмуннинг ҳузурида ётиб қолдим. Кечаси уйғонсам чанқаган эканман. Секин турдим.
- Эй Яҳё нима бўлди, деди Маъмун.
- Чанқабман, дедим. Шунда у тезда туриб менга сув келтириб берди.
- Амиралмўминин, ходимлар ё ғуломлардан бирортасини чақирсангиз бўларди.
- Йўқ, ахир Уқба ибн Омир деди: Расулуллоҳ дедилар, “қавмнинг раҳбари уларнинг хизматкоридир. ”
(Бу ерда Хатиб бошқа ровийлар орқали ривоят қилган шундай ҳадис келтирилган).)
Ибн Асокир: бу Ҳузайфа ал-Бухорий деди: мен амиралмўминин Маъмун ўз отаси ва бобоси орқали Ибн Аббосдан шундай ҳадис айтганини эшитдим: “Қавмнинг озод қилган қули улардандур”. Муҳаммад ибн Қудома ( шу хадис ровийларидан бири) деди: Маъмун Абу Ҳузайфа ундан ҳадис ривоят қилганини эшитиб, унга 10000 дирҳам беришни буюрди.
Маъмуннинг даврида Аббоснинг авлоди санаб чиқилди. Шунда эркак-аёл бўлиб 33000 га етдилар ва шунда 200 (816-15)- йил эди.
Унинг замонида вафот топган машҳур зотлардан: Суфён ибн Уяйна, имом Шофеъий, Абдурраҳмон ибн Маҳди, Яҳё ибн Саид ал-Қаттон, ғазотлар ривоятчиси Юнус ибн Букайр, Абу Ханифа раҳимаҳуллоҳнинг шогирди Абу Муте ал-Балхий, зоҳид Маъруф Кархий, “ал-Мубтадо” китобининг муаллифи Исҳоқ ибн Бишр, Миср қозиси, Моликнинг энг катта шогирдларидан Исҳоқ ибн ал-Фурот, луғатшунос Абу Амр аш-Шайбоний, Моликнинг издоши Ашҳаб, Абу Ҳанифанинг шогирди Ҳасан ибн Зиёд ал-Луълулий, ҳофиз (ҳадисшунос) Ҳаммод ибн Усома, Равҳ ибн Убода, Зайд ибн Ҳаббоб, Абу Довуд Таёлусий, Моликнинг шогирдларидан Ғози ибн Қайс, машҳур зоҳид Абу Сулаймон Дороний, Али ар-Ризо ибн Мусо ал-Козим, араб тили имоми Фарро, “ал-Имола” муаллифи Қутайба ибн Маҳрон, наҳвшунос Қутруб, Воқидий, Абу Убайда Маъмар ибн ал-Мусанно, ан-Назр ибн Шумайл, саййида Нафиса, куфалик наҳвшунослардан Ҳишом, Язидий, Язид ибн Ҳорун, Басра қориси Ёқуб ибн Исҳоқ Ҳазрамий, Абдурраззоқ, шоир Абул Атоҳия, Абу Осим Набил, Фарёбий, Абдулмалик ибн Можишун, Абдуллоҳ ибн Ҳакам, араб тили олими Абу Зайд Ансорий, Асмаий ва бошқалар.

Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase