close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

“Толибон” электр тўлови бўйича тўртта давлатдан қарзини узди

Афғонистон миллий электр компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat) икки йилдан ортиқ вақт давомида электр импорти бўйича қарзи учун тўртта давлатга 627 миллион доллар тўлади. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

“Толибон” бошқарувидаги Breshna ширкати вакили Ҳикматуллоҳ Мейванди тегишли маълумот билан бўлишди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрон олдидаги қарзлар тўлиқ узилган. “Толибон” расмийси бу қарзлар Афғонистоннинг аввалги ҳукуматидан қолганини таъкидлади.
Афғонистон электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг катта қисмини қўшни давлатлар Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали қоплайди. 2024 йилнинг январь ойи бошида Breshna ва Тожикистон ўртасида электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома узайтирилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase