Қарзни қайтаришда қийналаётган кишига муҳлат беришнинг фазилати ҳақида Қуръон оятлари ва ҳадисларда бир неча бор таъкидланган. Жумладан, Қуръони каримда бу ҳақида шундай дейилади:“Агар (қарздор) қийналса, имконият топгу-нича кутиш лозим. Агар билсангиз (берган қарзингизни) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир”. (Бақара, 280-оят)
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ночор (қарздор киши)га муҳлат берса ёки унинг қарзидан камайтирса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни Узининг соясидан ўзга соя йўқ кунда Арши сояси остида соялантиради”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)Хузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Фаришталар сизлардан олдин ўтганлардан бир кишининг руҳини қарши олиб: “Бирон яхши амал қилганмисан?” дедилар. У: “Хизматкорларимга (камбағалга) муҳлат беришни ва бойга енгиллик беришни буюрар эдим”, деди. Шунда (Аллоҳ) айтди: “Уни(нг гуноҳларини) кечиб юборинглар”.
Бошқа лафзларда: Рибъийдан Абу Молик қилган ривоят: “Бойга енгиллик берар эдим, камбағалга муҳлат берар эдим”.
Рибъийдан Абдулмалик қилган ривоятда: “Бойга муҳлат берар эдим, камбағалдан кечиб юборар эдим”, дейилган. Рибъийдан Нуъайм ибн Абу Хинд қилган ривоятда: “Бойдан (берганини) олар эдим, камбағалдан кечиб юборар эдим”, дейилган. (Имом Бухорий ривояти)
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг
"Енгил амаллар"китобидан