close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

06.04.2021 19:46

Шариат рухсат берган ихтилофлар ҳам ўз-ўзидан юзага келавермаган. Ҳар ким бу борада хаёлига келган нарсани айтиб, қилавермаган. Бу ишларнинг барчаси тартиб-қоида билан, одоб-ахлоқ билан йўлга қўйилган. Бора-бора уламоларнинг фиқҳдаги хилофлари бўйича алоҳида илмий йўналиш пайдо бўлди.

04.04.2021 06:32

Баъзи суфийлар доирасида тирик ёки ўлик аҳли солиҳлардан мадад сўраш одати бўлган. Улар бошларига бало келса, авлиё ва солиҳлардан балогардон бўлишни сўраганлар. Бошларига тушган мушкулларни кушойиш қилишни сўраганлар.

04.04.2021 03:46

Савол: Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Дин йўлида қилаётган ишларингизга Роббимиз барака берсин. Ҳиндистонда Барлавийлар деган йўналиш бор экан. Уларнинг эътиқодлари исломга қанчалик тўғри келади? Ҳозирда бизнинг юртга ҳам уларнинг эътиқодлари ва китоблари кириб келаётган экан. Шу ҳолатга муносабатингизни билмоқчи эдим.

03.04.2021 23:16

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимнинг биродарига қилган зулми бўлса, ундан ўшани ҳалоллаб олсин.

03.04.2021 08:39

Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масийҳ, Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас. У Ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур», деган (171-оят).

26.03.2021 20:33

Ассалому  алайкум ҳурматли Шайх жаноблари. Сизнинг Аллоҳ йўлида қилаётган  хайрли ишларингизда бардавом бўлиб катта  ажр савобларга эга бўлишингизни Аллоҳдан сўрайман.

24.03.2021 20:47

«Самоъ» сўзи арабча бўлиб, «эшитиш» маъносини англатади. Бу сўз тасаввуфга хос истилоҳлардан бирига айланиб қолган. Тасаввуфда самоъ зикр ёки зикрга оид нарсаларни эшитишга ишлатилади.

23.03.2021 18:52

Кимни ҳар бир саволга жавоб берувчи, ҳар бир шоҳид бўлган нарсани таъбир қилувчи ва ҳар бир билган нарсани зикр қилувчи ҳолда кўрсанг, буни унда жаҳолат борлигига далил қил.

22.03.2021 22:31

Замон ва макон ўзгариши билан шариат ҳукмлари ҳам ўзгариб туриши мумкинми?

20.03.2021 20:41

Эркак киши билан эркак кишининг жинсий алоқада бўлиши «ливота» дейилади. Бу иш энг ёмон гуноҳлардан эканлиги Қуръони Каримда бир неча бор такрорланган. Лут алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб борган қавм бу амалга ўч бўлган, Алллоҳ таоло уларни ҳалок қилган.

15.03.2021 16:53

Қуръон ва Суннат таълимотига энг яқин бўлган мусулмонлар авлоди–саҳобаи киромлар бошқа нарсалар қатори ғулувни энг яхши англаб етган авлод ҳисобланадилар. Қуйида баъзи саҳобалардан бу маъно ҳақида асар бўлиб қолган ривоятларни келтирамиз.

10.03.2021 14:15

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ишни тинч йўл билан битириш, мусулмонларнинг қони тўкилиб, ораларидаги ихтилоф яна ҳам катталашмаслиги йўлида қилган барча уринишлари фойда бермади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase