close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

15.11.2021 03:53

Савдода ҳаром қилинган нарсалардан яна бири рибонинг барча турлари ва кўринишларидир.

15.11.2021 03:43

Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири эҳтикор(монополия)дир.

10.11.2021 04:37

Улар улкан ишларнинг тадбирида, Аллоҳ таоло бирор ишни қилган бўлса, Аллоҳнинг тадбири ва қилган ишида ҳеч кимнинг дахли бўлмаслиги борасида мусулмонлар билан бир хил эътиқодда эдилар. Аммо бошқа ишларда уларга хилоф қилдилар. Улар ўзларидан олдинги аҳли солиҳ кишилар Аллоҳга ибодат қилиб, Унга яқинлашганлари туфайли, Аллоҳ уларга улуҳият ато қилган, шунинг учун улар бошқа халойикдан фарқли ўлароқ, ибодатга ҳақдор бўлишган, дер эдилар.

29.10.2021 21:42

Мавлуд тарафдорлари эътибор беришлари лозим бўлган ишлар ҳам анчагина. Аввало, мавлуднинг ҳақийқатини ва ундан кўзланган мақсадларни аниқ-равшан билиб олиш керак. Бу ҳақийқатни бошқаларга ҳам етказиш лозим. Энг муҳими, мавлуд маросимлари ҳақидаги майда ихтилофларга барҳам бериш зарур. Минг афсуслар бўлсинки, бу хилдаги ноқулай ҳолатлар кўпчиликни ташвишлантиришига қарамай, ҳамон давом этиб келмоқда.

23.10.2021 18:15

Нос чекувчи имомга иқтидо қилса бўладими? Нос билан ароқнинг ҳукми қандай? Нос чекувчига садақа берса бўладими?

23.10.2021 18:04

Қуръони каримда: «Искандар Зулқарнайн қурдирган девор қиёматдан олдин чиқади», дейилади. Ўша девор қаерда? Буни ҳозир билиш мумкинми?

09.10.2021 16:59

Эҳтиёт бўлиш лозим бўлган қалб хасталикларининг бири бидъат ҳисобланади. «Бидъат» сўзи луғатда “бир нарсани янгитдан пайдо қилиш” маъносини англатади.

27.09.2021 11:54

Кишиларнинг сиёсий ҳуқуқларидан бири давлат сиёсатида, ижрочи ҳокимиятга ўз таъсирини ўтказиш воситасларидан энг муҳими эркин сайловларда фаол иштирок этишдир.

26.09.2021 15:47

Аллоҳ таоло: «Ким Исломдан бошқани дин тутса, ундан зинҳор қабул қилинмас. У охиратда зиёнкорлардандир», деган.

25.09.2021 05:05

Баъзи суфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто, тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта муболағали сўзларни гапирадилар. Охир-оқибат тушга қараб иш қиладиган ҳам бўладилар.

23.09.2021 13:36

Имомга луқма бериш деганда, намоз қироатида тўхтаб қолган имомга иқтидо қилувчилардан бирининг овоз бериб ўша келомни айтиб юбориш билан ёрдам бериши тушунилади. Арабчада бу иш «фатҳ», яъни, «очиш» дейилади. Худди имом учун оятни ўқиш қулфланиб қолгану луқма берган одам уни очиб юборганидек. Аслида ҳам шундай.

11.09.2021 21:08

Баъзи бир чаласавод кишилар «Илмли одам динсиз бўлади, кишининг илми қанча кўпайса, унинг динсизлиги ҳам шунча ортади», деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда эса, ҳеч бир замонда илм ўз эгасини худосизликка олиб бормаган. Ҳақиқий олим тўғри илмий ишлар олиб боргани сайин ўзи чексиз бир оламда яшаётганини билади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase