Абу Муслим
Исроилнинг «ХаАрец» газетасида Хитой ҳукумати уларни ўз динларидан узоқлаштириш, уларни унутишга ёки ўз она тилларини кам ишлатишга ҳаракат қилиб, болаларни уйғур оилаларидан зўрлик билан олиб кетаётгани ҳақида мақола чоп этилди. Бу ҳодиса Хитойнинг Шинжон провинциясида, ушбу мамлакат ғарбида содир бўлади.
Американинг Суриядаги сиёсати тобора ғалати бўлиб бормоқда. Дастлаб АҚШ қўшинларини олиб чиқиш, амалда, Туркиянинг Сурияга бостириб киришига сабаб бўлди. Ҳозир эса Трамп ҳарбий ҳаракатлар бошлашга рухсат бермаганлигини айтмоқда, бу ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилмоқда ва Эрдўғанга санкциялар билан таҳдид солмоқда. «Гардиан» вазиятни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
«Нью-Йорк таймс» Трампнинг қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги баёнотидан кейин Сурияда бошланган тартибсизликлар ҳақида ҳикоя қилди. Трамп Пентагонни огоҳлантирмаган ва америкалик ҳарбийлар на ўзлари чиқиб кетишга, на «қимматли» террорчиларни олиб чиқишга улгурмаган деган шубҳа уйғонади. Шунингдек, воқеалар ривожи қўриқчисиз қолдирилган жиҳодчилар ИШИДни қайта тиклаши ҳам мумкин.
Саудия Арабистони қироллиги ҳақиқатда сайёҳлик визалари тизимини ишга туширди. Ушбу мамлакатда сайёҳлик йўналишини ривожлантириш 2016 йил Қиролликни ривожлантириш янги дастури – «Vision 2030» тақдимотида эълон қилинди. Мана энди 2019 йил 27 сентябрда нафақат Саудиянинг оддий шаҳарларига, балки муқаддас Макка ва Мадинага ташриф буюришга имкон берадиган илк сайёҳлик визаси олинди.
Иордания стратегик тадқиқотлар қироллик ислом институти Покистон бош вазири Имрон Хонни ислом дунёсида «Йил эркаги» деб тан олди. Покистоннинг Dawn ахборот агентлиги хабар қилишича, Имрон Хон қўшни Ҳиндистон билан тинчлик ўрнатишга қаратилган ҳаракатлари туфайли энг нуфузли мусулмон сифатида эътироф этилди.
Ироқнинг Киркук етакчи ташкилотларидан бири, Бирлашган араб фронти раиси Васфи ал Аси бугунги кунда мамлакатда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун муддатидан аввал сайлов ўтказиш зарурати ҳақида айтиб ўтди. Киркукда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Аси бутун мамлакат бўйлаб барқарорликка эришиш учун амалдаги ҳукуматни ўзгартириш лозимлигини айтди ва муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирди.
Gallup компаниясининг глобал тадқиқотига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари муҳожирлар учун энг дўстона муносабатда бўлган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Тадқиқот шуни кўрсатдики, респондентларнинг 87 фоизи БААни бошқа миллат вакиллари яшаш учун яхши жой деб билишади: шу билан бир вақтда бутун дунё бўйича бу кўрсаткич ўртача 54 фоизни ташкил этади.
Бирлашган Араб Амирликлари фуқароси бўлган илк космонавт Хазза Ал Мансури Юлдузли шаҳарчада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ернинг яссилиги ҳақида конспирологик назарияга қарши чиқди. «Ер шар шаклига эга, мен буни ўз кўзларим билан кўрдим», – деди космонавт.
Давлат Думасига спорт тадбирлари қатнашчиларининг илтимосига биноан, спорт иншоотларида диний маросимлар ва удумлар ўтказиш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳаси киритилди. Турли фракциялардан бир гуруҳ депутатлар «РФда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларга спорт тадбирлари ўтказиш вақтида диний эҳтиёжларни қондириш эркинлиги борасида инсон ҳуқуқлари таъминланишини кўзда тутадиган тузатишлар лойиҳаси кўриб чиқиш учун киритилди.
"Норвегия Нобель қўмитаси тинчлик бўйича Нобел мукофоти билан Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Алига унинг тинчлик ва халқаро ҳамкорликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатлари, хусусан, қўшни Эритрея билан чегара низоларини тартибга солиш борасидаги қатъияти учун тақдирлашга қарор қилди".
АҚШ Хитой билан савдо музокараларида сезиларли ютуқларга эришди. Бу ҳақида америка президенти Дональд Трамп баёнот берди ва томонлар «келишувларнинг биринчи муҳим босқичи»га эришганини айтди. Аввалроқ Bloomberg агентлиги хабар қилишича, АҚШ ва Хитой Вашингтонда бўлиб ўтган савдо музокаралари янги раунди давомида савдо урушида муросага эришишга ёрдам бериши мумкин бўлган савдо соҳасида қисман келишувларга эришилди.
Бу сизнинг кўзларингизни очади! Охиригача ўқинг, сўнгра уни бошқаларга юборинг! Доктор Стивен Мак саратон касалига чалинганлар билан ноанъанавий усулда мурожаат қилади ва уларнинг кўпчилиги соғайиб кетади. У беморларни даволаш учун қуёш энергиясидан фойдаланишидан олдин организмда касалликлардан табиий даволанишга ишонади. Қуйида унинг мақоласи келтирилади.