close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нобел тинчлик мукофоти мусулмон кишига берилди

"Норвегия Нобель қўмитаси тинчлик бўйича Нобел мукофоти билан Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Алига унинг тинчлик ва халқаро ҳамкорликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатлари, хусусан, қўшни Эритрея билан чегара низоларини тартибга солиш борасидаги қатъияти учун тақдирлашга қарор қилди".

Бу йилги тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Эфиопия бош вазири лавозимини 2018 йилнинг апрелида эгаллаб, дарҳол қўшнилар билан музокаралар ташаббуси  билан чиқди. Бир неча ойдан кейин мамлакатлар тинчлик  ҳақида декларация имзоладилар ва зудлик билан савдо ва дипломатик алоқаларни тиклашга киришиб, телефон алоқаси ва авиақатновларни тикладилар. Бундан ташқари, денгизга бевосита чиқиш йўлига эга бўлмаган Эфиопия Эритреянинг портларидан фойдаланиш имконига эга бўлди. Халқаро «учлик» - АҚШ, Буюк Британия ва Норвегия музокараларда воситачи бўлиб иштирок этди.
Африкадаги икки давлат ўртасида қарама-қаршилик кўп  йиллар давом этди. 1947 йил Эритрея мухторият мақомига эга бўлди ва Эфиопия билан бирга федерация ташкил қилди. Бироқ кейинчалик федерация тарқатиб юборилди, Эритрея эса мустақиллик учун уруш бошлади. Фақат 90-йиллар бошларига келиб, у мустақилликни қўлга киритди ва БМТга қабул қилинди. Бироқ мамлакатлар ўртасида уруш ҳаракатлари давом этди. 1988 йил бу янги қуролли низоларга олиб келди, ўшанда икки йил ичида 70 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Қонли қарама-қаршиликка чек қўйган Абий Аҳмад Али Нобел Тинчлик мукофотининг пул эквиваленти сифатида тўққиз миллион швед кронасини олади - бу деярли 900 минг доллар демакдир. Тақдирлаш маросими 10 декабрь  куни Ослода бўлиб ўтади, дея хабар беради Рейтер.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase