Таъкидлаш жоизки, 2010 йил ўтказилган тадқиқот маълумотлари билан таққослаганда БАА «дўстоналик» кўрсаткичи 15%га ўсди. Глобал рейтингда БАА Канада, Янги Зеландия, Норвегия, Австралия ва Португалияни олдинга ўтказиб юборган ҳолда олтинчи ўринни эгаллади.
Мамлакатнинг чет эл инвестициялари учун очиқлиги уни юз минглаб ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун жалб этувчан қилиб қўйган. Тадқиқот давомида келиб чиқиши араб бўлган ва араб бўлмаган минглаб одамлар, жумладан, БАА фуқаролари орасида сўров ўтказилди.
Маълум бўлишича, муҳожирлар БААда яшаш сифати, таълим ва соғлиқни сақлашни, шунингдек, солиққа тортиш даражаси пастлигини юқори қадрлайди. Эслатиб ўтамизки, БАА бизнес юритишнинг осонлиги бўйича 11-ўринда туради.
БАА муҳожирлар учун энг яхши мамлакатлардан бири деб тан олинди
Gallup компаниясининг глобал тадқиқотига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари муҳожирлар учун энг дўстона муносабатда бўлган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Тадқиқот шуни кўрсатдики, респондентларнинг 87 фоизи БААни бошқа миллат вакиллари яшаш учун яхши жой деб билишади: шу билан бир вақтда бутун дунё бўйича бу кўрсаткич ўртача 54 фоизни ташкил этади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди