close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ироқда муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирилди

Ироқнинг Киркук етакчи ташкилотларидан бири, Бирлашган араб фронти раиси Васфи ал Аси бугунги кунда мамлакатда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун муддатидан аввал сайлов ўтказиш зарурати ҳақида айтиб ўтди. Киркукда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Аси бутун мамлакат бўйлаб барқарорликка эришиш учун амалдаги ҳукуматни ўзгартириш лозимлигини айтди ва муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирди.

Коррупция, ишсизлик ва давлат муассасалари яхши ишламаслиги сабабли 1 октябрдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб асосан, Бағдод ва бошқа йирик шаҳарларда норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан Аси айтдики: "Ироқнинг сиёсий партиялари коррупция ва адолатсизликни тўхтатиш вақти келди". Ироқ дунёдаги коррупция энг ривожланган мамлакат ҳисобланади. 2003 йилдан кейин мамлакат давлат муассасаларида молиявий ва маъмурий коррупция ҳолатлари жуда кўп учрамоқда. Нефтга бой мамлакатда электр энергияси етказиб беришда узилишлар рўй бермоқда, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида, шунингдек, бошқа соҳаларда муаммолар бор.
Бағдодда ва мамлакатнинг айрим жанубий  вилоятларида 1 октябрдан бошлаб кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтмоқда, бу намойишларда аҳоли коррупция ва ишсизликни тугатиш, давлат муассасалари ва хизматлари ишини яхшилашни талаб қилади. Намойиш бошланиши билан 110 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 6 мингдан ортиқ киши яраланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase