Лойиҳани ишлаб чиққанлар орасида - "Единая Россия" депутатлари Илдар Гилмутдинов, Рима Баталова, шунингдек, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, жамоатчилик масалалари ва диний ташкилотлар бўйича қўмита раиси Сергей Гаврилов ҳам бор.
Қонун лойиҳасига илова қилинган изоҳларда айтилишича, «РФда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Федерал қонуннинг 20-моддасига ўзгаришлар киритилиб, улар "жисмоний тарбия тадбирлари ва (ёки) спорт тадбирлари ташкилотчиларининг бундай тадбирлар иштирокчиларига диний ташкилотлар томонидан виждон эркинлиги, диний эркинлик ва диний бирлашмалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний маросимлар ҳамда удумларда қатнашиш имкониятини бериш ҳуқуқини" белгилашни кўзда тутади.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасини диний маросимлар ва удумлар спорт табирлари қатнашчиларининг илтимосларига биноан, ташкилотчилар томонидан махсус белгиланган бино ва хоналарда ўтказилиши мумкин эканлигини кўзда тутадиган абзац билан тўлдириш таклиф қилинади.
Қонун лойиҳаси ташаббусчиларининг ҳисоблашича, бу барча спорт тадбирлари қатнашчиларини халқаро тамойилларга мувофиқ тенг шароитлар билан таъминлашга имкон беради.
Россияда мусобақалар пайти спортчиларнинг ибодат қилиш ҳуқуқи таъминланади
Давлат Думасига спорт тадбирлари қатнашчиларининг илтимосига биноан, спорт иншоотларида диний маросимлар ва удумлар ўтказиш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳаси киритилди. Турли фракциялардан бир гуруҳ депутатлар «РФда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларга спорт тадбирлари ўтказиш вақтида диний эҳтиёжларни қондириш эркинлиги борасида инсон ҳуқуқлари таъминланишини кўзда тутадиган тузатишлар лойиҳаси кўриб чиқиш учун киритилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши