— Президент 100 миллиард долларлик савдо битими ҳақидаги музокараларни «музлатмоқда».
— Трамп «Туркия иқтисодиётини яшин тезлигида вайрон қилиш»га ваъда берди.
Душанба куни Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан гаплашди ва Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди, шунингдек, Анқарага қарши жазо чоралари ҳақида эълон қилди, танқидчилар бунда фақат президентнинг ўз обрўсини асраб қолишга қаратилган ҳаракатларини кўрдилар, холос.
Америка президентининг Эрдўған билан суҳбати ҳақида хабар қилган вице-президент Майк Пенс у тез орада Яқин Шарққа бориши ҳақида маълум қилди. «Америка Қўшма штатлари Туркиянинг Сурияга бостириб кириши учун яшил чироқ бергани йўқ», — деди Пенс Оқ уйдаги репортерларга.
Бироқ Трампнинг бир ҳафта олдинги, у турклар босқинига қарши самарали тўсиқ бўлиб турган америка қўшинларини олиб чиқиши ҳақидаги хабарини кўпчилик тарихий кўламли жиддий миқёсдаги ташқи сиёсий хато, деб баҳолади ва ҳатто республикачилар ҳам ушбу қарорга кескин салбий реакция намойиш этдилар.
Суриянинг шимолидаги вазият назоратдан чиқиб кетди ва Оқ уй шошилинч равишда қўлдан чиқарилган нарсаларни тўғрилашга киришди. Президент Туркиянинг амалдаги ва собиқ расмийларига қарши санкцияларни жорий қилиш ва 100 миллиард долларлик АҚШ-Туркия савдо битими бўйича музокараларни кечиктирмасдан тўхтатишга буюрганини айтди.
Трампнинг айтишича, Туркия пўлатига 50 фоизлик бож жорий қилинади. Бу чора қамоққа олинган америкалик пастор Эндрю Брансонни (Andrew Brunson) озод қилишга эришиш учун ўтган йили жорий қилинган эди. Май ойида Трамп божни 25%гача пасайтирди.
«Агар Туркия раҳбарияти бу хавфли ва ҳалокатли йўлдан боришни давом эттирадиган бўлса, мен турк иқтисодиётини яшин тезлигида вайрон қилишга тайёрман», — деди президент душанба куни.
Ўз баёнотида у Суриянинг шимолида жойлашган 1000 нафар АҚШ ҳарбий хизматчиларини тўлиқ олиб чиқаётганини тасдиқлади, ваҳоланки улар "жойлашган жойини ўзгартириб, минтақада қоладилар". Баёнотда айтилишича, АҚШ қўшинларининг "кичик контингенти" Суриянинг жанубидаги «Ат-Танф» гарнизонида қолади ва "Ислом давлати" қолдиқларини йўқ қилишни давом эттиради.
Курдлар бошчилигидаги Сурия Демократик Кучлари "Ислом давлати" экстремистларини йўқ қилиш бўйича ҳарбий компаниянинг олд қаторларида эди, аммо Эрдўған уларнинг Туркияда фаолият юритаётган сепаратист жангарилар билан алоқада бўлганини даъво қилмоқда. Курдлар Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия Президенти Башар Асад билан туркларнинг истилосини қайтаришга ёрдам бериши ҳақида битим туздилар. Шундай қилиб, Суриянинг шимолида портлаш хавфи юқори бўлган вазият юзага келди.
Мудофаа вазири Марк Эспернинг баёнот беришича, келаси ҳафта у Брюсселга йўл олади ва НАТО бўйича иттифоқчиларни унинг сўзларига кўра «ИШИД аъзоси бўлган кўплаб хавфли маҳбусларни озод қилишга олиб келган» босқин учун Туркияни жазолашни сўрайди.
Афтидан, Оқ уй стратегиясини ўзгартирган, чунки аввалроқ у турклар босқини муқаррар эканини у эса шунчаки америка қўшинларини зарба остидан олиб чиқишини таъкидлаган.
Душанба куни кечқурун маъмуриятнинг юқори лавозимли ходими шундай деди: "Бу Президент Трампнинг хатти-ҳаракатлари туфайли бўлмаган. Бунга босқинга йўл қўйиб бўлмаслиги ва АҚШнинг норозилиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, унинг учун кўнгилсиз оқибатларга олиб келган бу жуда бемаъни, ўйламай қилинган қадамни қўйган Президент Эрдўғаннинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлди"
Бошқа бир амалдор қўшимча қилди: «Мудофаа вазирининг шимолий-шарқдан олиб чиққан қўшинлар, бу ўнлаб ҳарбийлар 30-40 километр атрофидаги ҳудудда эди. Йигирма-ўттизта ҳарбий хизматчи ҳужум қилаётган армияни тўхтата олади, деб тахмин қилиш мутлақо мантиқсиздир. Ва бу кучларга бундай вазифани бажаришни буюриш жуда хавфлидир. Шу сабабли, ушбу можарода уларнинг қуршовга дуч келмасликлари учун, уларнинг бир неча томондан ўққа тутилмаслиги учун биз ушбу махсус кучларни қандай ҳимоя қилиш ҳақида ўйлашга мажбур бўлдик».
Бироқ, Трамп, шунингдек, сайловолди компанияси давомида узоқ мамлакатлардаги чексиз урушларни тугатишга ва қўшинларни уйларига қайтаришга ваъда берганини таъкидлайди. Санкциялар эълон қилиниши олдидан президент твиттерда: "Сурияда курдларни ҳимоя қилишда ёрдам беришни истаган ҳар бир киши, Россия, Хитой ёки Наполеон Бонапарт бўладими, менда ўз тарафдорини топади. Умид қиламанки, улар бунга эришадилар, биз эса у ердан 11 минг километр узоқдамиз!"
Сешанба куни сессияни бошлаган конгрессни қондириш учун янги санкциялар етарли бўлмаслиги мумкин. Конгрессдаги республикачилар Трампга қарши бош кўтаришди, бу камдан-кам учрайдиган ҳолатдир, чунки илгари улар уни садоқат билан ва қатъий қўллаб-қувватлашган, ҳозир эса уни импичментдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқдалар.
Сенатдаги кўпчилик етакчиси Митч Макконнел (Mitch McConnell) айтдики, америка қўшинларининг Суриядан олиб чиқилиши АҚШнинг ушбу минтақадаги манфаатларига «стратегик ҳалокат» ва «фожиали оқибатлар» олиб келиши мумкин. Тўғри, у Трампнинг номини айтиб ўтмади.
Уч нафар юқори мансабдор сенатор-демократ санкцияларни «яхши ва оқланган», лекин етарли эмас деб айтдилар. Улар республикачиларга ўзларини қўллаб-қувватлаш ва Трампга беш йиллик дипломатик ҳаракатлар барбод бўлиши сифатида баҳоланадиган америка қўшинларини олиб чиқишни тўхтатишга даъват қилинган резолюцияни қабул қилиш илтимоси билан мурожаат қилишлари ҳақида огоҳлантирдилар.
«Президент Трамп олға қадам қўйиш, тўғри йўл тутиш ва йўналишни тузатиш учун фурсатдан фойдаланиб қолиши лозим», — деб ёзди қўшма баёнотда юқори мансабли сенатор-демократ Чак Шумер (Chuck Schumer), хорижий ишлар бўйича сенат қўмитаси аъзоси Боб Менендес (Bob Menendez) ва қуролли кучлар ишлари бўйича қўмита вакили Джек Рид (Jack Reed).
Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси аввалроқ айтганидек, у америка қўшинларининг олиб чиқилишига кескин қарши чиққан сенатор-республикачи Линдси Грэм билан биргаликда Туркияга қарши санкциялар жорий қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси устида фаол ишламоқда.
Душанба куни Грэм маълум қилдики, у Трапнинг санкциялар жорий қилиш ҳақидаги қарорини «ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди» ҳамда президент ва унинг жамоаси билан бу низода иштирок этувчи томонлар етакчиларига қўнғироқ қилиб чиқади. «Президент Трамп Туркияга бундай вазиятда қўйилган стратегик хатони тузатиш учун имконият бермоқда, — деди у. — Умид қиламанки, Туркия унга қаратилган чақирувларга қулоқ солади. То ўт очиш тўхтатилмас экан, то хунрезлик барҳам топмас экан, санкцияларни давом эттириш ва аста-секинлик билан кучайтириш зарур».
Трамп яна бир бор Туркияни у тинч аҳоли ва озчиликларнинг хавфсизлиги учун жавобгар эканлиги, яқин келажакда эса курд жангарилари қамоқда ушлаб турган экстремистларни қўлга олиш учун ҳам жавоб бериши ҳақида огоҳлантирди. «Мен президент Эрдўғанга аниқ айтдим: Туркиянинг ҳаракатлари гуманитар инқирозга олиб келади ва ҳарбий жиноятлар содир этиш учун шароитлар яратади», — деди Трамп.
The Guardian (Буюк Британия): Трамп Туркиядан ўт очишни тўхтатишни сўрамоқда ва санкциялар жорий қилмоқда
Американинг Суриядаги сиёсати тобора ғалати бўлиб бормоқда. Дастлаб АҚШ қўшинларини олиб чиқиш, амалда, Туркиянинг Сурияга бостириб киришига сабаб бўлди. Ҳозир эса Трамп ҳарбий ҳаракатлар бошлашга рухсат бермаганлигини айтмоқда, бу ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилмоқда ва Эрдўғанга санкциялар билан таҳдид солмоқда. «Гардиан» вазиятни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси